Сегодня каталогизация – активно развивающаяся область библиотечной теории и практики. Практику-каталогизатору необходимо постоянно следить за публикациями в профессиональных журналах и сборниках.
Цель каталогизации – обеспечить доступ к знаниям, информации, мировому и национальному культурному наследию самых широких слоев населения.
В этом году введен в действие новый Государственный стандарт O`z DSt 3053:2016 «Система стандартов по информации, библиотечному и издательскому делу. Информационно-библиотечные ресурсы. Правила каталогизации». Стандарт предназначен для установления единых требований к процессам каталогизации всех видов информационно-библиотечных ресурсов в республике.
Республикамизда қабул қилинаётган ахборот-кутубхона фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимларининг пайдо бўлиши ва такомиллашуви, шубҳасиз, кутубхона ишларининг ривожланишида муҳим рол ўйнайди, чунки уларни татбиқ қилиш ва фойдаланишдан, биринчи навбатда, кўзда тутилган асосий мақсад фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишдир.
Каталоглаштириш – режали ташкиллаштирилган, ўзаро боғланган ва бир-бирини тўлдирувчи библиографик каталог ва библиографик картотекалар мажмуидан иборат бўлган кутубхонанинг маълумот-библиографик аппаратининг қисмидир. Кутубхона каталоглари карточка, машина ўқийдиган ва китоб кўринишида бўлиши мумкин. Каталоглаштириш таркибига библиографик ишлов бериш, маълумотларни автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимига киритиш (ААКТ) ёки каталог карточкаларининг нусхасини кўпайтириш, каталоглар билан ишлаш (ташкил қилиш, яратиш ва таҳрир қилиш) киради. Кутубхона фонди таркиби ва мазмунини ҳар томонлама очиб бериш учун анъанавий ва электрон каталогларни яратади. Каталоглаштириш қоидалари ҳар иккала каталогга ҳам тегишли бўлиб, каталоглаштириш жараёнида библиографик ахборотни библиографик ёзув ўз ичига олади.

Ахборот-кутубхона фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда «Каталоглаштириш қоидалари» Давлат Стандартини ишлаб чиқиш дастурида алоҳида вазифа қилиб белгилаб қўйилган. 2012 йилдан бошлаб ушбу янги Давлат Стандарти устида иш олиб борилиб, ҳужжат рус ва ўзбек тилларида тайёрланган.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги)нинг 2016 йил 22 январдаги 05-739-сон қарори билан тасдиқланган ва амалга киритилган.
O`z Dst 3053:2016 Ўзбекистон Республикасининг Давлат Стандарти «Ахборот-кутубхона ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими, Ахборот-кутубхона ресурслари, Каталоглаштириш қоидалари». Ушбу стандарт ахборот-кутубхона ресурсларининг барча турларини каталоглаштиришга қўйиладиган талабларни белгилаб беради.
Ушбу стандарт ахборот-кутубхона муассасалари, илмий-техник ахборот органлари, давлат библиография марказлари, нашриётлар, бошқа библиографик муассасаларда ишлаб чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурсларини каталоглаштиришга тааллуқлидир.

Республикамиздаги барча ахборот-кутубхона муассасалари мисолида оладиган бўлсак, электрон каталогларни тартибга солиш ва йиғма каталоглар яратишда қатнашиш босқичма-босқич амалга оширилади. Соҳамиздаги меъёрий ҳужжатларнинг мақсади ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Ахборот-кутубхона фаолияти қонун ҳужжатларида назарда тутилганидек, барча ахборот-кутубхона муассасалари йиғма электрон каталогда қатнашишлари шарт. Аммо биз республикамиздаги 12000 дан ортиқ ахборот-кутубхона муассасаларини каталоглари билан алмашиниш, йиғма каталоглар яратиш учун бир хилликка эга бўлишимиз зарур. Ҳозирги кунга келиб кўпгина ахборот-кутубхона марказлари, ахборот-ресурс марказлари автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимларидан фойдаланиб, ўзларининг фондларидаги адабиётларнинг электрон каталогларини шакл-лантириш ишларини олиб бормоқдалар. Ахборот-кутубхона ресурсларини каталоглаштиришнинг қоидалари каталоглаштиришнинг миллий қоидалари ҳисобланади, улар O'zDSt 1215:2009 «Библиографик ёзув. Библиографик тавсиф. Умумий талаблар ва тузиш қоидалари» асосий миллий стандарти қоидаларини ривожлантиради ва ахборотни илмий қайта ишлаш соҳасининг нафақат амалдаги, балки «Каталоглаштиришнинг халқаро тамойиллари тўғрисидаги декларация», Халқаро стандарт библиографик тавсифнинг (ISBD) янги версиялари каби истиқболдаги халқаро тавсияларини ҳам энг юқори даражада ҳисобга олади. Автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизимлар татбиқи кутубхона фондида мавжуд ҳамда янги келиб тушаётган ҳужжатларга библиографик ишлов беришда мутахассис ходимлар ишини анча камайтирди ва фойдаланувчиларга ҳам қулайлик ярат-ди. Каталогларни тартибга солиш, йиғма электрон каталогни шакллантиришда иштирок этиш, Ўзбекистон Республикасида чиқариладиган нашрларнинг Давлат библиографик ҳисобини юритишда муаммо туғдирмаслик мақсадида ушбу O`z DSt 1215:2009, O`z Dst 3053:2016 Давлат Стандартлари асосида библиографик ёзувларни яратиш лозим.
Ахборот-кутубхона соҳасида каталоглаштириш жараёни муҳим жараён эканлигини инобатга олиб, уни ривожлантириш учун янада чуқурроқ ёндошган ҳолатда халқаро тажрибадан келиб чиқиб мунтазам равишда янги меъёрий ҳужжатлар устида ишлаш ва ҳаётга татбиқ этиш лозим.
