В декабре 2013 года состоялся ввод в эксплуатацию нового многофункционального трехэтажного здания информационно-ресурсного центра Термезского государственного университета. В читальных залах одновременно могут заниматься 250 пользователей, общий книжный фонд насчитывает более 145 000 тысяч единиц, из них 36 978 являются электронными книгами. ИРЦ оснащен всеми современными технологиями. При соединении через локальную сеть имеется связь со всеми Республиканскими высшими учебными заведениями.
Китоб инсонни маънавий камолот сари етакловчи восита. Илм дурдоналарининг авлодларга етказувчи бебаҳо бойлик. Шу боис, ҳар бир ўзбек оиласида китоб мутолаасига алоҳида эътибор қаратилади. Китобга ошно бўлган кимки бор – у фақатгина инсон туйғуларининг энг рангин жилоларини, энг эзгу амалларини ҳаётига жо этиб яшайди. Юртимизда китоб мутолаасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг мисолида замонавий ахборот-ресурс марказларининг қурилиб, фойдаланишга топширилаётганлиги, унинг фондини бойитилаётганлигида кўришимиз мумкин.
Термиз давлат университети қошидаги Ахборот-ресурс маркази учун 2013 йил декабрь ойида 3 қаватли бино қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди. У бир вақтни ўзида 365 китобхонни қабул қилиш имконига эга. Ахборот-ресурс марказининг умумий фонди 182 200 нусхани ташкил этади.
Ахборот-ресурс маркази тармоғини ташкил қилишни такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал эҳтиёжларини қондиришга, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаб қолишга йўналтирилган, шунингдек, аҳолини янада кенгроқ ва тизимли ахборот билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ахборот ресурс марказида компютер заллари ташкил этилган бўлиб, фойдаланувчиларга локал ва глобал тармоқ орқали тўғридан-тўғри ахборот олиш имконини беради.
Замон билан ҳамнафас ҳолда фаолият олиб бораётган мазкур ахборот-ресурс марказининг ҳар бир қаватида ўқув заллари мавжуд бўлиб, улардаги ўриндиқлар сони 150 та-дир. Иккинчи ва учинчи қаватларда 5 та ахбо-рот технологиялари хоналари жойлашган бўлиб, ҳар бири замонавий компьютерлар билан жиҳозланган.
Ахборот-ресурс марказига 690 нафар профессор-ўқитувчилар, 8 450 нафар талаба ҳамда
6 000 нафар аҳоли аъзо бўлган. Фойдаланувчилар учун барча имкониятлар яратилган. Жумладан: Президент асарлари, дарслик ва ўқув қўлланмалар, маъруза матнлар, чет эл адабиётлари ўрин олган. Барча таълим мутахассисликлари йўналишлари бўйича дарслик ва ўқув қўлланмаларининг электрон шакллари яратилган.
Ахборот-ресурс марказининг I қаватида 50 кишилик ўқув зали, очиқ китоб фонди, китобхонларга хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Улар асосий фондларни сақлаш, қабул қилиш ва каталоглаштириш, кутубхоналараро абономент ва библиография бўлими, ноги-ронлар учун интернетдан фойдаланиш бўлимларидан иборат.
Ахборот-ресурс марказининг 50 кишилик ўқув зали, 12 300 доналик очиқ китоб фонди, китобхонларга хизмат кўрсатиш хонаси, 3 та ахборот технологиялари хонаси мавжуд бўлиб, улар локал тармоқ, электрон кутубхона ва интернет тизимига уланган. АРМнинг китобхонлари республикадаги ОТМлар бўйича мавжуд барча электрон кутубхоналардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
Ҳозирги кунда ахборот-ресурс марказида 145 200 дона китоб фонди мавжуд бўлиб,
марказга бир кунда ўртача 800-920 нафар китобхонлар мурожаат этишади.
Айни вақтда электрон фондимиз 37 000 нусхани ташкил этади. КАРМАТ дастурида фонддаги адабиётларнинг библиографик ёзувлари каталоглаштирилмоқда.
Ахборот-ресурс марказида Wi-Fiдан фойдаланиш имконияти ҳам мавжуд. Кунига ўртача 200-250 дан ортиқ китобхонлар электрон базадан фойдаланадилар. Бир ойда 200 га яқин ўқув адабиётларининг электрон нусхалари яратилади. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондидан марказимизга 15 минг нусха-да электрон ресурслар тақдим этилган. Электрон базани 20 500 номда дарслик, 9 500 номда ўқув қўлланма, 360 номда услубий қўлланма, 460 номда ўқув услубий мажмуа, 185 номда Президент асарлари, 560 номда бадиий адабиёт, 320 номда чет эл адабиётлари, 550 номда аудио-видео ёзувлар, 4 600 номда мультимедиалар ташкил этади. Китобхонларнинг ҳафталик ва ойлик қатнов мониторинги мунтазам равишда таҳлил қилиб борилади.
Марказда доимий равишда адабий-бадиий кечалар, шунингдек, ҳар икки ойда «Энг яхши китобхон» кўрик танловлари ўтказилиб борилади.
Хулоса қилиб айтганда, талаба-ёшларнинг замонавий билимларини пухта эгаллашлари, ахборот-коммуникация технологияларидан унумли фойдаланишларини таъминлаш, энг муҳими, уларни маънавий баркамол инсон сифатида шакллантиришга қаратилган эътибор ва ғамхўрликнинг ўрни ҳамда аҳамияти юксакдир. Фарзандларимиз иқтидорини юзага чиқариш, муҳими уларни бугунги глобаллашув даврида халқимизнинг кўп асрлик Миллий урф-одатлар ва анъаналрига содиқ этиб тарбиялаш эзгу вазифалардан саналади. Шу билан бирга, тезкор замонда ўғил-қизларимиздан ахборот коммуникация технологияларидан унумли фойдаланиш, хорижий тилларни мукаммал ўрганишни талаб этилаётганлиги айни хақиқатдир. Бу имкониятлардан оқилона ва самарали фойдаланган талабалар китобнинг инсон тафаккури учун нақадар буюк хизмат қилишини англаб етадилар.
