Сведения об издании – это электронные библиографические записи, созданные по правилам каталогизации в программах на основе стандартов в области библиотечного дела. Сводный электронный каталог – это совокупность записей, созданных в различных программах и различных форматах. Записи, собранные в одном месте открывают широкие возможности для пользователей и специалистов. В качестве требования сегодняшнего дня быстрая и удобная информация имеет большое значение в гармоничном развитии молодежи и ее совершенствовании.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қошида «Республика йиғма электрон каталог маркази»нинг ташкил этилиши кутубхона соҳасини замон талаблари даражасига олиб чиқишга, ривожлантиришга ва салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади. Марказ Республикадаги ахборот-кутубхона муассасалари дастурларида яратилаётган библиографик ёзувларнинг алмашиш, ёзувларни такрорланишига йўл қўймаслик, библиографик ёзувни яратишда сарфланадиган вақтни тежаш ҳамда фойдаланувчиларга сифатли хизмат кўрсатиш ва бошқа бир қанча муҳим вазифаларни ўз зиммасига олади.
Шуни алоҳида такидлаш лозимки, йиғма электрон каталогни ташкил этиш фойдаланувчиларга ҳамда кутубхоначи мутахассисларга қулайликлар ва афзалликларни яратади.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Республика ахборот-кутубхона маркази мутахассис ходимлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан тасдиқланган «Ахборот-кутубхона ресурслари каталоглаштириш қоидалари» ишлаб чиқилди. Қоидага кўра, ҳар бир бўлим мазмуни алоҳида ёритиб берилганлиги учун мутахассисларга янада катта ёрдам беради, чунки бу қоидага мувофиқ, яратилган библиографик ёзувлар стандартга жавоб беради.
Мутахассислар, аввало библиографик ёзувлар яратишда қўйиладиган талабларни, яъни маълумотларнинг жойлашуви кетма-кетлигини яхши ўзлаштириш мақсадга мувофиқдир.
Мисол учун ҳар хил дастур майдонларига маълумотларни тўғри, аниқ тўлдириб борилса, фойдаланувчини тез ва тўлиқ ахборотга эга бўлишига ёрдам беради. Электрон каталоглаштиришда асосан икки хил: UNIMARC, MARC 21 формати мавжуд. Форматлари ҳар хил бўлган дастурларда яратилган библиографик ёзувларни асосий айрим майдонлари мисолида кўрсатиб ўтамиз (Жадвал 1):
- республика ҳудудида амалдаги дастурларда яратилаётган библиографик ёзувлар стандартлар асосида бўлиши учун мутахассислар тегишли маълумотларни киритиш жараёнида ҳар бир библиографик ёзув майдон майдоностиларга дастурларга тўғри жойлаштирилиши жуда муҳим ҳисобланади.
Бугунги кунда республикмизнинг ахборот-кутубхона муассасаларида бир қанча дастурлардан фойдаланилмоқда. Улар Ирбис, Ка-дата, Армат, Веб Кадата дастурлари ҳар хил форматларда бўлиб, уларни ишлаш механизми турлича бўлсада, мақсад ягонадир. Шунинг учун ҳам мутахассис қайси дастурда ишламасин талаб ўзгармай қолаверади.
Библиографик ёзувлар қайси форматда қандай дастурда яратилса ҳам бир хил ва стандартга асосланган ёзувлар кўринишига эга бўлади.
Республика йиғма электрон каталог марказига келиб тушган библиографик ёзувлар текширилганда бир қанча камчиликлар кўзга ташланади.
Мисол учун, муаллифга тегишли майдонларга муаллиф ҳақидаги маълумотлар тўғри киритилмаган (Жадвал 2).
- чиқиш маълумотларида келтирилган нашриёт номидан кейин ва нашр этилган жой номидан кейин нуқта қўйилган. Қайта нашр тўғрисидаги маълумотлар сарлавҳага тегишли маълумотлар қисмига жойлаштирилган. Иккинчи жавобгарлик тўғрисидаги маълумотлар яъни тузувчи, муҳаррирларни ҳам тегишли бўлмаган майдонларга киритилган.
Кўп жилдлик нашрларнинг ёзувларини яратишда дастурнинг «Ишчи варағи» қисмидан кўп жилдлик нашрлар учун майдон белгиланиб олинмаган ва барча маълумотлар бир муаллифли нашрларнинг библиографик ёзувини акс эттирувчи майдонларга жойлаштирилган. Натижада нотўғри библиографик ёзувлар яратилган.
Юзага келган муаммоларни иккита асосий сабаби мавжуд.
Биричиси, республикада фаолият кўрсатаётган ахборот-кутубхона муассасаларидаги мутахассисларнинг етишмаслиги, билим савияси замон талабларга жавоб бермаслиги, айниқса, вилоятларда кўп мутахассислар бошқа соҳа вакиллар бўлгани учун жараённи яхши тушунмаслиги каби сабабларни кўрсатиш мумкин.
Иккинчиси, баъзи дастурлар талабга жавоб бермаслиги, яъни газета журналлар, кўп қисмли нашрлар библиографик ёзувларини яратишда муаммоларга дуч келинади.
Авволо, бу соҳадаги дастур яратувчилар кутубхоначи соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда иш олиб бориши, юзага келган хато ва камчиликларни бартараф этишда силжишлар бўлар эди.
Бугунги кунда яна бир муаммо, киритилган библиографик ёзувларни ким томонидан назорат қилиш кераклиги юзага келмоқда.
Муаммолар етарли, аммо уларни ечимини топиш муҳим. Аввало, мутахассисларнинг малакасини оширишни мунтазам йўлга қўйиш, семинар-тренинглар ташкил этиш, хизмат сафарлари уюштириш ва бошқалар. Шунингдек, дастур яратувчилар билан соҳанинг етук мутахассисларни ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарур.
Юқоридаги камчиликларга қарамай соҳада ютуқларга ҳам эришилди. 2014 йилнинг сентябр ойидан Республика йиғма электрон каталог марказининг янги «Йиғма электрон каталог» онлайн дастури Интернет тармоғига уланди. Ҳозирда Қорақолпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва республика ахборот-кутубхона муассасаларининг библиографик ёзувлари ягона онлайн дастурида мавжуд бўлиб, таҳрирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ягона онлайн дастуридаги библиографик ёзувлар сони бир миллион уч юз мингдан ошди.
Тўрт йил давомида жамланган ёзувларни сифатли ҳолатга келтиришда марказ ходимлари маълум даражада таҳрирлаб, асосий базага жойлаштирмоқда. Онлайн дастуримизга ҳам бир қанча янгиликлар: библиографик ёзувларнинг ISBD шаблонидаги кўриниши, ҳисоботларни тўғри акс этиши, дастурдан дастурга майдонлар тўғри келиши, конвертация ижобий йўлга қўйилди.
Йиғма электрон каталог дастуридан фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида республикадаги барча ахборот-кутубхона муассасаларининг библиографик ёзувларини кўра олади ва ундан фойдалана олади. Нафақат Республикамиз, ҳаттоки хорижий давлатларнинг ахборот-кутубхона муассасаларининг библиографик ёзувлари билан ҳам таниша олиш имконияти яратилади. Кутубхоначи мутахассислар эса янги нашрнинг библиографик ёзувини бир мутахассис томонидан бир марта яратилади ва яратилган библиографик ёзувни бошқа ахборот-кутубхона муассасалари ўз дастурларига бемалол юклаб олишлари мумкин.
Ҳар бир соҳани ривожлантириш йўлида албатта жаҳоннинг кўзга кўринган давлатлари иш тажрибаларини ўрганиш яхши натижаларга олиб келишини биламиз. Яқинда Белорус Республикаси Миллий кутубхонасининг тажрибалари устида фикр алмашиш, иш фаолияти билан танишиш мақсадида хизмат сафарида бўлиб қайтдик. Белорус Миллий кутубхонасининг йиғма электрон каталогида ҳозирда республикадаги тўртта йирик кутубхона библиографик ёзувларини ўзида жамлаган. UNIMARC формат асосида яратилган BELMARC дастурий таъминотига эга бўлиб, дастурда икки миллиондан ортиқ ёзувлар йиғилган. Бизни қизиқтирган тарафи биринчи навбатда, йиғилиши керак бўлган кутубхона ёзувларини йиғма каталог учун қўйиладиган талаблари асосида олдиндан тайёрлаш ишлари ташкил қилиниши бўлди. Йиғма электрон каталоги техник таъминоти замон талаблари даражасида йўлга қўйилганлиги, тажрибали мутахассисларнинг бу соҳага жалб қилинганлиги, нуфузли ёзувларни ҳам мунтазам равишда йиғма каталогга келиб қўшилишини гувоҳи бўлдик.
Тажрибалар маҳсули сифатида шу йили республика йиғма электрон каталог маркази ҳам янги иш тажрибалари асосида режалар тузиб чиқди. Онлайн дастурига жамланган ёзувлар юзасидан каталогизатор мутахассисларга амалий ёрдам сифатида бир, икки ва унда ортиқ муаллифли, сарлавҳали нашрларнинг библиографик ёзувларини йиғма электрон каталог дастурига келиб тушиши тўғрисида ҳамда ҳар бир дастур майдонлари ўзаро солиштириш йўли билан услубий қўлланмалар тайёрланди. Фойдаланувчилар онлайн дастуридан қандай рўйхатдан ўтиш, видеороликлар ва марказ буклетлари тайёрлаб нашр этилди. Ўйлаймизки йиғма электрон каталог маркази томонидан тайёрланган қўлланмалар, албатта, мутахассисларга самарали ёрдам беради.
Йиғма электрон каталог соҳасини ривожланиши ҳали самарали, катта меҳнат талаб этадиган соҳа. Марказга етук, тажрибали, олий маълумотли мутахассисларни жалб қилиш, бу соҳада чет давлатларнинг йиғма каталогини ўрганиш, тажрибаларини алмашиш, ўқув курсларида малака ошириш биринчи ўринда турган масалалардан биридир. Марказ шундагина жаҳон талаблари даражасидаги йиғма каталог бўлиши мумкин.
