Автор статьи рассказывает о жизни и творчестве великого педагога, одного из самых ярких представителей периода национального возрождения, жившего в XIX–XX веках, учёного, поэта, путешественника, основателя полиграфии Исхакана Тура Ибрата. Он родился в 1862 году в хорошо образованной семье, в селе Туракурган Наманганской области. Начальное образование Ибратхон Тура получил в 1878-86 годах в Кокандском медресе. С 1887 по 1896 годы он путешествует с востока к западным странам, побывал в европейских городах и обратно через Индию и Китай возвращается в родные края и пишет свою «Лугати ситта алсина». В дальнейшем эта книга была переведена на русский язык. Кроме этого, в 1910 году он из Оренбурга привозит литографическое оборудование и устанавливает в Туракургане. В этой типографии до 60-х годов прошлого века издавались различные научные и образовательные книги и брошюры, а также  газеты.

Ўзбек халқи тарихдан ўзининг ёр-қин намоёндалари, маърифатпарвар шахслари билан дунёга буюк халқ сифатида намоён бўлган I ва II уйғониш даврларда, яъни IX–XII ва XIV–XV асрларда яшаб ижод қилган тарихий шахсларни ўрганиш, уларнинг амалга оширган амалий ишларини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратишган. 2016 йил 2 ноябрдаги Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилояти сайловчилари билан бўлган учрашувда Наманган халқига XIX–XX асрда яшаб ижод қилган буюк маърифатпарвар, миллий уйғониш даврининг ёрқин намоёндаларидан бири, шоир, олим, сайёҳ, матбаачи ва муаллим Исъҳоқхон Тўра Ибратни ҳаёти ва ижодини ўрганиш ва Ибрат домлага бағишлаб комплекс мажмуа барпо этиш бўйича таклиф берган эдилар. Кўп ўтмай шахсан Президентимиз мазкур комплекс мажмуа билан танишдилар.

Ибрат домланинг ҳаётий фаолиятига назар соладиган бўлсак, 1862 йили Наманган вилоятининг Тўрақўрғон қишлоғида зиёли оилада таваллуд топган. Отаси Жунайдулла хўжа, онаси Ҳурбиби отин хатсаводли кишилар бўлиб, мактабдорлик қилишган. Исъҳоқхон ота-онаси қўлида савод чиқариб, кейин турли мактаб ва мадрасаларда таҳсил олган.

Қўқон мадрасаси таҳсили (1878–1886) йиллари Исъҳоқхон Ибрат учун ғоят самарали давр бўлган. Бу ерда Қўқон адабий муҳити намоёндалари, жумладан, Муқимий, Фурқат, Завқий, Ҳазиний ва Нодим каби шоирлар ижоди билан яқиндан танишиш, ўқиб-ўрганиш, улар билан ошно тутиниш имкониятига эга бўлдилар. Бадиий сўз табиатига оид Абу Наср Форобийнинг «Шоирларнинг шеър ёзиш санъати қонунлари ҳақида», Низомий Арузий Самарқандийнинг «Нодир ҳикоятлар», Абдураҳмон Жомийнинг «Силсилату-з-заҳҳоб», Алишер Навоийнинг «Назму-л-жавоҳир», «Муҳокамат-ул-луғатайн» ва яна жуда кўплаб Шарқ олимлари асарларини мустақил мутолаа қилиб ўзларининг билимларини оширадилар. Шарқ мумтоз шеъриятининг кўпгина соҳаларини пухта эгаллаган етук шахс бўлган.

Ибрат Домла 1886 йили Қўқон мадрасасини тугатгач, она қишлоғи Тўрақўрғонга қайтиб ўз фаолиятини маърифат тарқатишга қаратади. «Усули қадим» қабилидаги мактабларни ислоҳ этиб, жадид мактабларини очишга киришади. Аммо кўп ўтмай, мутаассиб кимсалар томонидан бу илм ўчоқлари «кофирлар мактаби» тамғаси билан таъқиққа учрайди. Шундан сўнг, у 1887 йилда, яъни 25 ёшларида Ҳаж зиёратини ният қилган онаси Ҳурбиби отинга ҳамроҳ бўлиб, Маккаи мукаррама сафарига отланади. Манбаларда келтирилишича, оналари ўпка шамоллаши оқибатида йўлда вафот этади. Исъҳоқхон Ибрат Қобул, Истанбул, Жидда, Макка, Мадина каби шаҳарларда бўлиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олади, бир муддат Калкутта, Мумбай, Деҳли шаҳарларида яшайди. Ғарбнинг Булғория – София, кейин Афина, Рим шаҳарларида бўлади. Халқ ҳаёти, турмуш тарзи билан яқиндан танишади. Сафар давомида араб, форс, ҳинд, урду, инглиз тилларини ўрганади ва энг муҳими, ёзилажак илмий асарлари учун бой материаллар тўплайди.

Ибрат домла 1896 йили Ҳиндистон, Бирма, Хитой, Қашғар орқали ўз ватанига қайтиб келади ва кўп ўтмай унинг «Луғати ситта ал-сина» асари майдонга келади. 1901 йилда чоп этилган бу асар кейинчалик ўзбекча-русча ва кўп тиллилик луғатлар яратилишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Исъҳоқхон Ибрат кейинги «Жомеъ ул-хутут» асарида (1912) дунёдаги қирқдан ортиқ тиллар (41 та тил ва ёзувлар) ва ёзувлар ҳақида маълумот беради. Агар таҳлил қиладиган бўлсак, бу манба нафақат ўша даврда, балки ҳозирда ҳам филология йўналишида илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган изланувчилар учун муҳим, асосли ва долзарб китоб бўлиб хизмат қилмоқда. Ибрат домланинг теран фикрли мозийшунос салоҳиятини намоён этадиган асари, бу – «Тарихи Фарғона» (1916)дир. Ун-да Қўқон хонлиги ва умуман Туркистондаги хонликларнинг инқирози, мустамлакачилик зулми, энг муҳими, халқнинг ёрқин келажагига ишонч руҳи ўз ифодасини топган. Шунингдек, 1928 йилда яна бир муҳим асари – «Мезон ул-замон» яратилади.

Исъҳоқхон Ибрат матбаачи сифатида 1908 йилдаёқ Наманганда «Матбааи Исъҳоқия»ни ташкил этиб, китоблар нашрига киришади. Илмий, тарихий, бадиий асарлар билан бирга, замонавий мавзулардаги илм-маърифат ва маънавият ривожига хизмат қилишга йўналтирилган кўплаб китобларни чоп этади. Маълумот ўрнида 1910 йилдан кейин ёзилган ва чоп этилган барча Ибрат домлага тегишли бўлган манбалар айнан ўзлари ташкил этган «Матбааи Исъҳоқия» босмахонасида чоп этилади. Яна бир муҳим маълумот – 1908 йилда Ибрат домла Россиянинг Оренбург шаҳрида Гауфман исмли матбаачидан шартнома асосида литографик босмачилик жиҳозини Қўқонгача поездда ва қишлоқларигача туяларда олиб келганликлари ўша даврда биринчилардан бўлиб Наманган ҳудудига босмахона очилишига асос бўлди. Бу босмахона ўтган асрнинг 60-йилларигача фаолият кўрсатиб келган ва унда турли илмий-маърифий китоб ва рисолалар, газеталар чоп этилган.

Эзгу ва хайрли ишлари туфайли халқ ҳурматини қозониб, қозилик даражасига кўтарилган Ибрат домланинг илм-фан, маданият, мактаб-маориф соҳасидаги жонбозлиги айрим ғаламис мутаассибларнинг ғайрли муносабатлари туфайли кўп тўсиқларга учради. 1937 йилга келиб эса, унинг барча фаолиятига чек қўйилди, китоблари ёқиб юборилди. Ўзи эса ёвуз куч – қатағон қурбонига айланди. Манбаларда келтирилишича, 1959 йил-нинг 2 октябрида (вафотидан сўнг) Ибрат домла оқланади.

Шундай буюк шахсга Президентимизнинг эътиборлари туфайли Ибрат домланинг ижоди, ҳаёти, илмий ишлари, шахсий сифатлари ва қобилиятларини кўрсатиб берувчи Исъҳоқхон Тўра Ибрат музейи ҳам Тўрақўрғонда ташкил этилди.

Мазкур музей 1860 йилда Ғойибназар қози мадрасаси сифатида асос солинган бинода ташкил этилиб, асосан 2 та катта хона, умумий зал ва ҳунармандчилик билан шуғулланиш учун мўлжалланган хоналар билан қайта қурилди ва ҳозирги кунда 100 га яқин экспонатлар билан бойитилди.

Музейдаги муҳим экспонатлар сифатида Ибрат домланинг кийим-бошлари, сафар чоғида у кишига ҳамроҳлик қилган буюмлари, сафардан олиб келган ҳунармандчилик ашёлари, хитойнинг тоза чинни ва кўзалари, граммафон, патефон, диаскоп, чўнтак соатлари, ҳаттотлик санъатларини акс эттирувчи махсус суратлар моҳирлик билан жамланган ва жойлаштирилган.