Annotation: The study of the invaluable scientific and spiritual heritage of the great scientists and thinkers who lived and worked in our country, the scientific interpretation of their works, their popularization and bringing them to our people are becoming topical issues. The scientific heritage of two great scholars of hadith, Imam Bukhari and Imam Termizi, who compiled and improved the hadith, the most important source in the Islamic world after the Koran, has not lost its relevance today. Although various studies have been carried out on “Al-Jami as-Sahih” al-Bukhari and “Sunan” of Imam Termizi, the study of the scientific relationship between two hadith scholars, teacher and student, allows a deeper study of their heritage. The article focuses on the scientific relationship between the two scholars of hadith, as well as the hadith transmitted from each other in their writings, and their characteristics

Изучение бесценного научного и духовного наследия великих ученых и мыслителей, живших и творивших на территории нашей страны, научная интерпретация их произведений, их популяризация обретают все больший интерес как среди исследователей, так и общественности в целом. Научное наследие двух великих знатоков хадисов - Имама Бухари и Имама Термизи, без сомнения, вызывает международный интерес. Составленные и усовершенствованные ими хадисы считаются самым важным источником в исламском мире после Корана, именно поэтому их изучение не утратило своей актуальности и сегодня. Различные исследования были проведены, к примеру, по «аль-Джами ас-Сахих» аль-Бухори и «Сунан» имамом Термизи. Соответственно, изучение научных отношений между двумя хадисоведами, учителем и учеником, позволяет еще глубже исследовать их наследие. Статья фокусируется на научных отношениях между двумя исследователями хадисов, а также на хадисах, переданных друг от друга в их трудах, и их особенностях.

Калит сўзлар: Имом Термизий, Сунан, Мовароуннаҳр, муҳаддислар султони, ҳадис илми, ривоят, ат-Тарих ал-кабир, Имом Бухорий

Юртимизда яшаб ижод қилган буюк аллома ва мутафаккирларнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини тадқиқ этиш, асарларини илмий-изоҳли таржима қилиб, кенг оммага етказиш долзарб масалаларга айланмоқда. Ислом оламида Қуръони Каримдан кейинги энг муҳим манба бўлмиш ҳадиси шарифларни тўплаб, мукаммал ҳолга келтирган икки буюк муҳаддис-олим Имом Бухорий ва Имом Терми-зийнинг илмий мероси ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Имом Бухорийнинг «ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ» ҳамда Имом Термизийнинг «Сунан» асарларига доир турли тадқиқотлар амалга оширилган бўлсада, устоз ва шогирд бўлмиш икки муҳаддиснинг ўзаро илмий муносабатларининг тадқиқ этилиши улар қолдирган меросни янада чуқур ўрганиш имконини беради. Қуйидаги мақола икки муҳаддис олимнинг ўзаро илмий муносабатлари, асарларида бир-бирларидан ривоят қилган ҳадислари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларига бағишланади.

Мовароуннаҳр диёри ислом илмларининг барча соҳаларида юксак эътироф этилган алломалари билан ажралиб туради. Ислом шариати манбалари орасида Қуръони каримдан кейинги ўринда турувчи ҳадиси шарифларни жамлаш, уларни ўрганиш ва тасниф қилиш ишларида ҳам юртимиздан етишиб чиққан муҳаддисларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Жумладан, «Сиҳоҳи ситта» (олти ишончли китоб) таркибига кирувчи иккита китоб буюк муҳаддис аждодларимиз Имом Бухорий ва Имом Термизийга тегишли ҳисобланади.

Дунё илмий жамоатчилиги Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан муҳаддислар ва уларнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган хизматларини алоҳида эътироф этади. Айниқса бу борада «муҳаддислар султони» дея шарафли номга эга Имом Бухорий ва ислом оламида «Ал-Имам» номи билан машҳур Абу Исо Муҳаммад Термизийнинг фаолияти ҳамда ушбу икки устоз-шогирднинг илмий алоқалари алоҳида аҳамиятга молик.

Имом Термизийнинг «Сунан» асари «Жо-меъ ат-Термизий», «Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ», «Ал-Муснад ас-Саҳиҳ», «Ал-Жомеъ алкабир» номлари билан машҳур бўлган. Асар жами 46 бўлим (Абваб), 2496 боб ва 3956 ҳадисдан ташкил топган [6]. Асарнинг Муҳаммад Абдурраҳмон Муборакпурий томонидан ёзилган шарҳида ҳадисларнинг умумий сони 4051 та келтирилган [7:200]. Имом Термизий Бухорийдан фарқли ўлароқ мазкур ҳадис тўпламидаги бўлимларни «Китаб» эмас, «Аб-ваб» деб номлаган. Имом Бухорий ва Имом Термизий устоз-шогирд муносабатлари доирасида уларнинг бир-бирларидан истифода этган жиҳатлари алоҳида эътиборга молик.

Имом Термизий Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий илмий сафарларини тугатиб, Нишопурга келиб жойлашган йилларда (ҳижрий 250-255/863-868 йй.) ундан таълим олган [8:14]. Термизий ва Имом Бухорийнинг устоз-шогирд муносабатлари бир тарафли бўлиб қолмасдан, уларнинг ҳар иккаласи ҳам ҳадис илмида бир-бирларидан фойдаланишган. Чунончи, Имом Бухорий «Мен сендан (Терми-зийдан) сенинг мендан истифода этганингданда кўпроқ фойда олдим», дея ўзига хос мутавозе услубда Термизийнинг эътиборини кўрсатиб ўтган. Имом Бухорий ва Термизийнинг бу қадар яқин илмий алоқалари қайсидир маънода ҳадис ривоятларида ҳам акс этиши керак, деган хулосани келтириб чиқариши мумкин. Аммо Имом Термизий «Сунан» асарида Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийдан тўғридан-тўғри 39 та ҳадис ва қўшимча сифатида Бухорий томонидан ҳам ривоят қилингани қайд этилган 5 ҳадис келтирилган. Кўринишда бу кам бўлсада, аслида буни бошқа бир омил билан изоҳлаш мумкин. Масалан, Имом Термизийнинг «Сунан»ида «Кутуби ситта»даги бошқа беш саҳиҳ китобларда учрамайдиган 1280 та завоид ривоят қилган бўлиб, асарда жами 3956 ҳадис тўплангани инобатга олинса, мазкур завоидлардан олимнинг ҳадис йиғишда кўпроқ бошқа саҳиҳ китобларда учрамайдиган ҳадисларни жамлашга эътибор қаратгани маълум бўлади. Бухорийдан ҳадисларнинг иллати бўйича кўпроқ маълумот олишга ҳаракат қилган Имом Термизий ҳадисларнинг ўзини ривоят қилишда такрорга эҳтиёж сезмагани сабабли, устозидан имкон қадар камроқ ҳадис ривоят қилган бўлиши ҳам мумкин. Имом Термизий aсaридa Имом Bухорийни Муҳaммaд бaъзи ўринлaрдa Муҳaммaд Ибн Исмоил ўлароқ тилгa олгaн.

Ҳадис илмида ушбу икки муҳаддиснинг ўзаро илмий муомала доираси бир-бирларидан ривоят қилиш билан бирга, жарҳ ва таъдил (الجرح والتعديل - яралаш ва адолатли деб айтиш – ровийлар ривоятлари қабул қилиниши ёки рад этилиши лозимлигини ўрганувчи фан тармоғи) соҳасидаги муносабатлари кўзга ташланади. Хусусан, Имом Бухорийнинг ровийлар, жарҳ ва таъдил ҳамда илал ал-ҳадисга оид қарашларини нақл этган муҳаддислар орасида Абу Исо Термизий алоҳида ўринга эга бўлиб, «ал-Илал ал-кабир» ва «ал-Илал ас-сағир» асарларидаги аксар маълумотлар устозининг қарашлари жамланган асарлар ҳисобланади. Имом Термизий ўзининг «Илал ас-сағир» асарида илал, тарих, жарҳ ва таъдилга оид қарашларнинг аксариятини Имом Бухорийнинг «ат-Тарих ал-кабир»идан, кам ҳолларда эса Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ва Абу Зуръадан олганини, Ироқда ҳам, Хуросонда ҳам илал, тарих ва санадни билишда Муҳаммад ибн Исмоилдан билимлироғини кўрмаганини таъкидлайди [3:738].

Юқорида келтириб ўтилганидек, ҳадис ривояти бўйича, Имом Термизий «Сунан» асарида Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийдан тўғридан-тўғри 39 та ҳадис ва қўшимча сифатида Бухорий томонидан ҳам ривоят қилингани қайд этилган 5 ҳадис келтирилган. «Сунан» даги жами ҳадислар сони 3956 бўлса, олимнинг Бухорийдан ривоят қилган ҳадислари фоиз ҳисобида бирга тўғри келмоқда. 39 ҳадис тадқиқ қилинганда, 18 таси бирхил, 10 таси қисман бир хил Имом Бухорийнинг асарларида келтирилган санад билан ривоят қилинганини кўриш мумкин. Бухорийдан ривоят қилинган қолган 11 ҳадис Имом Бухорийнинг ўз асарларида ҳам учрамаслиги Термизийнинг ҳадис ривоятида устози каби ўзига хос йўлдан боргани маълум бўлади. Имом Термизийнинг Имом Бухорийдан ривоят қилган ҳадисларининг Бухорий асарларида акс этишини жадвалда кўриш мумкин.

Жадвалда кўриниб турибдики, Имом Термизийнинг Имом Бухорийдан ривоят қилган ҳадисларининг Бухорий асарларида акс этиши «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» асарига кўра нисбатан «Ат-Тарих ал-Кабир»га кўпроқ тўғри келмоқда. Бу, ўз навбатида, Термизийнинг Бухорий асарлари ичида «Ат-Тарих ал-кабир» асарига алоҳида эътибор қаратган бўлиши мумкинлигини ҳам кўрсатади.

Ҳадис илми мутахассисларига кўра, асосий ҳадис китоблари VIII-IХ асрларда ёзилган бўлса, биринчи мустақил ҳадис асари фақат Х асрда ёзилган. Шу боис VIII-IХ асрларда асосий ҳадис китобларини ёзган муҳаддисларнинг усуллари ва услубларини уларнинг ёки шогирдлари томонидан ёзилган китобларни текшириш орқали аниқлаш мумкин. Жумладан, Имом Бухорийнинг асарини ўрганишда Имом Термизийнинг асарлари муҳим манба вазифасини бажаради. Ўз навбатида, устоз-шогирд ўлароқ ўзаро яқин муносабатда бўлган буюк муҳаддис-олимдан иккинчиси Имом Термизий меросини ўрганишда ҳам Имом Бухорийнинг асарлари муҳим манба сифатида хизмат қилади.

Туркиялик олим Фуат Сезгин Имом Бухорийга доир тадқиқотида Термизий Имом Бухорийдан ҳадис ривоятидан кўра, илал ул-ҳадис йўналишида кўпроқ истефода этганини қайд этиб ўтган [1:296].

Имом Термизий «Сунан» асарида ҳадисининг ишончлилигини текширар экан, устози Имом Бухорийнинг, агар мавжуд бўлса, ҳадис ровийлари ҳақидаги мунобатини ўрганган. Номланишлар турлича бўлсада, баҳо беришда устози Имом Бухорийнинг фикрларини инобатга олган. Умуман олганда, қайд этилган мисоллардан кўриш мумкинки, Имом Термизийнинг буюк муҳаддис сифатида шаклланишида Имом Бухорийнинг катта хизмати бўлиши билан бир қаторда Бухорий илмий ҳаётида ҳам Термизийнинг ўз ўрни бўлган.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Бухорий Абу Абдуллоҳ Муҳаммаб ибн Исмоил. Олтин силсила: 1-жуз: Саҳиҳул Бухорий. – Тошкент: «Ҳилол-нaсҳр», 2019.

2. Бухорий Муҳаммад ибн Исмоил. Ат-Тарих ал-кабир. – Ҳайдаробод: Доира ал-маориф ал-усмонийя, 1941-1964. - 9 ж.

3. Бухорий Муҳаммади ибн Исмоил. Ал-Адаб ал-муфрад. – Байрут: Дор ал-башоир ал-исломийя, 1989.

 4. Ибн Ражаб. Шарҳ илал ат-Термизий. – Байрут: Дор иҳё аттурос ал-арабий, 1938.

5. Имом Термизий. Жомеъ ул-кабир. Дар ал-мағриб ал-ислами, – Байрут: 1996, ж. 6.

 6. Муҳаммад Абдурраҳмон Муборак-пурий, Туҳфатул аҳвазий шарḥу Жомеъ ут-Термизий. Дор ал-кутуб ал-илмийя. – Бай-рут: 1379, ж. 2.

 7. Нуруддин Итр. ал-Имам ат-Термизий ва ал-мувозанату байна Жомеъиҳи ва байна саҳиҳайн. Матбаату Лажнати ат-таълиф ва ат-тарcаме ва ан-нашр, 1970.

 8. Sezgin. M. Fuad. Buhari'nin kaynakları hakkında araştırmalar. Ankara: Ankara Üni-versitesi İlahiyat Fakültesi, 1956.