Annotation: The article discusses the importance of forming the universal and popular library fund, and the use of scientometric methods in assessing its quality. The basic concepts of scientometrics and scientometric tools are presented, as well as the results of information support research in leading Western countries. The role of information and library institutions and their specialists in the acquisition of the library fund, providing access to resources, organizing support and training of users for their effective use in educational and scientific activities is shown. The issues of the competence of qualified specialists of modern libraries and the development of new methods and means of information and library services are considered. The author proposes a number of recommendations for improving the efficiency of information and library services.

Замонавий кутубхона - турли хил хужжатлардан ташкил топган фондига эга бўлган, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга вақтинчалик фойдаланишлари учун ўз фондидан адабиётларни етказиб бериш оркали келган китобхонларга маданий-маърифий, ахборот хизматларини кўрсатадиган муассаса ҳисобланади.

Кутубхонанинг асосий бойлиги бу нафақат униинг фонди ва ахборотларни кўплиги, балки бу маълумотларни ноёблиги, уларни ўз ўрнида қимматбаҳолиги, ҳар бир маълумот ўзини қиймат баҳосига эга бўлишлигидан иборат бўлади. Кутубхонани мазмун жиҳатдан бойитилиши, кутубхона фондини ташкил этилиши ундаги мутахассисларни интеллектуал салохиятига ва касбий малакасига боғлик бўлади, яъни ишлаётган мутахассис нафакат замонавий ахборот технологиялардан хабардор бўлиши ва уларни иш жараёнида қўллаши, балки серқирра маълумотли кучли мутахассис бўлиши керак. Бу мутахассис кутубхона фаолиятини тушуна биладиган, ахборот нима эканлигини, уни кайси базага жойлаштиришни биладиган, бу маълумотни баҳосини, қийматини биладиган, илмий таълим маълумотларни баҳолашда замонавий аналитик тизимлардан фойдалана оладиган, илмий манбаларни таҳлил қилиш ва баҳолаш орқали кутубхона фондини ноёб ва долзарб маълумотлар билан бойитадиган кучли салохиятли мутахассис бўлиши талаб килинади.

Ғарбнинг етакчи давлатларини ахборот таъминоти бўйича олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, университетларнинг ахборот-кутубхона муассасалари фондининг йиллик янгиланиши камида 10-12% ни ташкил қилиши керак. Етакчи экспертларнинг таъкидлашича, агар фондни янгиланиши 6-7% дан паст бўлса, унда муассаса умуман ривожланишни тўхтатади. Бунинг сабаби, талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг ўз соҳаси бўйича зарур бўлган энг янги илмий маълумотларни олмаслиги, ва бу нафақат илмий тадқиқотлар, балки ўқитиш ва билимларни ўзлаштиришда ҳам орқада қолишга олиб келади.

Ахборот асри деб аталмиш бизнинг асрда улкан интернет тармоғида кундан кунга кўпайиб бораётган ахборотлар, маълумотлар манбалари ичида қимматли ва долзарб, илмий асосланган манбаларни топиш энг катта муаммолардан биридир. Бу масалани ечишда кутубхона мутахассисларига илмметрик ўлчовлар, ушбу ўлчовлар асосида ишлайдиган Web of Science ва Scopus каби халқаро таҳлилий маълумотлар базалари ёрдам беради. Сўнгги йилларда бизни республикамизда илм-фан ва таълим соҳасида кўплаб мунозара ва баҳсларга сабаб бўлган илмметрия ўзи нима ва нимага керак? «ИЛММЕТРИЯ» (Scientometrics, Наукометрия) – (инглизча Scientometrics – илм-фанни ўлчаш) фаннинг эволюциясини кўплаб ўлчовлар ва илмий маълумотларнинг статистик ҳисоби (маълум бир даврда эълон қилинган илмий мақолалар сони, такрорлаш ва бошқалар) орқали ўрганадиган соҳа бўлиб, у олий ўқув юртларида, илмий муассасаларда илмий тадқиқот ишларининг илмийлик даражасини баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Илмметриянинг объекти жамиятнинг илмий соҳасидир. Илмметрия предмети илмий алоқаларни мониторинг қилиш орқали тадқиқот фаолиятини баҳолаш ва лойиҳалашдир. Илмметрияда қуйидаги умумий тадқиқот усуллари қўлланилади: библиометрия, статистик характерга эга бўлган баҳолаш, таҳлилий ва эксперт баҳолари. [1]. БИБЛИОМЕТРИЯ - «Библиометрия» – босма нашрларнинг статистик таҳлилидир. Библиометрик усуллар кутубхона ва ахборотлаштириш соҳасида, шу жумладан, илмметрия соҳаларида қўлланилади. Фаннинг библиометрик таҳлилида ўрганиш объектлари турли мезонларга кўра гуруҳланган нашрлар (ҳужжат айланиши сегментлари, микрофлотлар): муаллифлар, журналлар, мавзулар сарлавҳалари, мамлакатлар ва бош-
қалар бўйича олинади. Масалан, библиометрия академик адабиётларни миқдорий таҳлил қилиш учун ёки бюджет харажатларини баҳолаш учун ишлатилади. ИҚТИБОС – бу муаллифнинг ўз асарида матнларнинг қисмларини (формулалар, расмлар, жадваллар ва бошқа элементлар) бошқа манбалардан олиши. Иқтибос ҳар қандай илмий ишнинг ажралмас қисми ва илмий алоқанинг муҳим воситаларидан биридир. ИМПАКТ ФАCТОР (ИФ) – ҳар йили Wеb of Science томонидан ҳисоблаб чиқилиб, Journal Citation Reportда нашр этиладиган муайян илмий журналнинг аҳамиятлилик даражаси тўғрисидаги рақамли кўрсаткичдир.

Демак, илмметрия кутубхона мутахассисларига илмий таълим ресурсларни баҳолаш, уларнинг аҳамияти ва моҳиятини инобатга олган холда кутубхона фондини бутлаш стратегиясини ишаб чиқиш, ноёб ва долзарб электрон ахборот ресурсларга обунани ташкил этиш, ва шу тариқа китобхонларни ахборот этиёжларини қондириш имкониятини беради. Бугунги кунда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фонди Springer Nature, EBSCO Information Services, East View, ProQuest каби етакчи ноширлар ва агрегаторларнинг электрон илмий таълим ресурсларини тақдим этади. [2]. Миллий кутубхонанинг электрон ресурслар фондидаги ProQuest Dissertations & Theses Global халқаро диссертациялар базаси илмий тадқиқотлар, диссертациялар ва таълим сифатининг даражисини оширишда мухим аҳамиятга эга. ProQuest Dissertations & Theses Global дунёнинг 60та мамлакатидаги 4 мингдан ортиқ университетлардан 5 миллионга яқин илмий ишларни ўз ичига олган. 200 мингдан ортиқ ишлар ҳамкор университетларнинг доимий кенгайиб бораётган глобал тармоғи туфайли ҳар йили қўшилади. Мазкур базанинг кенг қамрови ва батафсил библиографик маълумотлари олимлар учун ноёб ва долзарб манбалар, янги ғоялар ва тенденцияларни очиб беради. Диссертациялар – илмий маълумотларнинг энг мукаммал ва тўлиқ манбаи бўлиб, оригинал тадқиқотларга асосланган ва илмий кенгаш томонидан тасдиқланган илмий ишлар ҳисобланади.

Хулоса. Шундай қилиб, ахборот-кутубхона хизматининг самарадорлигини ошириш учун кутубхона фондини жаҳон нашриётларининг долзарб ахборот ресурслари билан тўлдириш зарур. Бироқ, бир қатор муҳим жиҳатларни инобатга олиш керак:

• мақсадли ва йўналтирилган қидирувлар воситасида жаҳон илмий таълим ресурсларидан унумли фойдаланиш;

• тадқиқотчиларга жаҳон тажрибасини ўрганиш, илмий мақолалар ёзиш, шунингдек, нуфузли журналларда мақолалар чоп этишда кўмаклашиш;

• илғор билимлар ва жаҳон тажрибаси асосида ўқитувчиларга ўқитиш савиясини оширишда, талабаларга эса билимларни ўзлаштиришда ёрдам бериш;

• кутубхона ходимлари учун ҳам, китобхонлар учун ҳам зарур илмий адабиётларни излашда максимал вақтни тежаш;

• кутубхона жавонларини босма нашрлар билан тўлдириш заруратини камайтириш;

• жаҳоннинг етакчи мутахассислари томонидан таҳрир ва тақриз қилинган юқори сифатли электрон таълим ресурсларидан (китоблар, журналлар ва бошқалар) фойдаланиш;

•  илмий журналлар, ташкилотлар ва олимларнинг рейтингини ошириш учун республикада илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш.

Адабиётлар рўйхати

1.  Рахматуллаев М.А., Ғаниева Б.И., Салаева Й.У. Илмметрия асослари. Тошкент: Алоқачи, 2021.

2.  Пазилова Н.А. Роль библиотек в повышении качества научных исследований и диссертационных работ. Central Asia-2021 халқаро анжуман материаллари. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси. Тошкент, 2021.