Annotation: Social science research ethics has been receiving increased attention over the past years, especially concerning the rights of human subjects who must be protected and to whom no harm should be caused in the process of research. This article explores what ethical regulations currently guide social science research in Uzbekistan. Specifically, the research investigates whether there are any effective, ethical standards, international or locally produced, guiding social science research with human subjects. The article also elaborates on historical and contextual factors that shaped the current state of research ethics within the country; it discusses various challenges and cultural specificities associated with applying ethical procedures in a developing context like Uzbekistan.

Keywords: higher education; research; research ethics; research with human subjects; Uzbekistan; developing country; social sciences.

Аннотация: Этике исследований в области социальных наук в последние годы уделяется повышенное внимание, особенно в отношении прав людей, которые должны быть защищены и которым не должен быть причинен вред в процессе исследования. В данной статье рассматривается, какие этические нормы в настоящее время регулируют исследования в области социальных наук в Узбекистане. В частности, исследование выясняет, существуют ли какие-либо эффективные этические стандарты, международные или местные, которые определяют социальные научные исследования с участием людей. В статье также подробно рассматриваются различные вопросы, связанные с применением этических процедур в таком развивающемся контексте, как Узбекистан.

Ключевые слова: Высшее образование; исследования; исследовательская этика; исследования с участием людей; Узбекистан; развивающаяся страна; социальные науки.

Аннотация: Сўнгги йилларда ижтимоий фанлар соҳасида тадқиқот этикасига бўлган қизиқиш тобора ортиб, бу борада субъект сифатидаги шахсларнинг ҳуқуқлари муҳофазаси ва уларнинг бирламчи тадқиқот жараёнида маънавий зарардан ҳимояланиши масалалари муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу мақола ҳозирда Ўзбекистонда ижтимоий фанлар бўйича олиб борилаётган бирламчи замонавий тадқиқотларнинг қайси ахлоқий меъёрлар ва усуллар асосида амалга оширилаётганини ўрганишга қаратилган. Хусусан, ижтимоий тадқиқотлар доирасида шахсларнинг субъект сифатида иштирок этишини тартибга солувчи халқаро ёки миллий андозаларнинг самараси юзасидан натижалар баён этилади. Ўзбекистон каби
ривожланаётган давлатлар ижтимоий фанлар шароитида ахлоқий ва тадқиқот этикаси кодексини тартиб-қоидаларини қўллаш билан боғлиқ турли масалалар муҳокама қилинади.

Калит сўзлар:  олий таълим, тадқиқот, тадқиқот этикаси, шахслар субъект сифатида иштирок этувчи тадқиқот, Ўзбекистон, ривожланаётган давлат, ижтимоий фанлар.

Шахслар субъект сифатида иштирок этувчи ижтимоий соҳада амалга оширилаётган тадқиқотларнинг ахлоқий жиҳатлари ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб халқаро миқёсда эътибор торта бошлади (Китченер ва Китченер, 2009). Инсонлар субъект сифатида иштирок этувчи илмий тадқиқотларда ахлоқий (этик) меъёрларга риоя қилиш юқори сифатли тадқиқотлар олиб бориш ва ривож-
ланаётган тадқиқотлар яхлитлигининг стандартларини юксак даражада сақлаб қолиш учун зарурдир. Тадқиқот этикаси, бу изланувчиларни илмий ёки бошқа турдаги тадқиқотлар олиб боришда муайян хулқ-атвор стандартларига риоя қилишга йўналтирувчи қонун-қоида, меъёрлар ва қадриятларни билдиради (Ресник, 2015). Хусусан, тадқиқотда инсонлар субъект сифатда иштирок этган ҳолатда, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши ва тадқиқотнинг барча босқичларида уларнинг саломатлигига ҳеч қандай зарар етказилмаслиги таъминланиши керак (Ҳессе-Бибер ва Леви, 2010; Исраел ва Ҳай, 2006). Ижтимоий фанлар соҳасидаги тадқиқотларда қўлланиладиган методологик ёндашувлар тадқиқот иштирокчиларига жисмоний  шикаст етказиш ҳолатлари деярли учрамайди, бироқ уларни психологик зарар ёки тадқиқотда иштирок этиш билан боғлиқ бошқа салбий оқибатлардан ҳимоя қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эгадир (Ҳессе-Бибер ва Леви, 2010). Кўпгина ривожланаётган мамлакатларнинг билимга асосланган иқтисодиётга ўтиши илмий-тадқиқот ва ишланмаларни (ИТИ) халқаро иқтисодий ўсишнинг энг муҳим қисмига айлантирди. Тадқиқот олиб боришнинг юқори маданиятини, айниқса тадқиқот этикасини ривожлантириш тараққий этаётган мамлакатларда тадқиқотлар кўламини ва глобал миқёсдаги тадқиқотларда иштирокини яхшилаш учун зарур шарт бўлиб хизмат қилади. Яқинда глобал миқёсдаги тадқиқотлар майдонида ўз фаоллигини оширишга тайёрлиги ва ниятини билдирган Марказий Осиё давлатлари учун илмий инфратузилмалар томонидан қўллаб-қувватланган кучли тадқиқот маданиятини яратиш муҳимдир, чунки минтақадаги аксарият тадқиқотчилар глобал янгиликлар яратиш жараёнида адолатли иштирок этиш учун курашмоқда (Суярқулова, 2018).

Ўтган ўн йилликда, Ўзбекистонда ривожланган давлатлардаги тадқиқот тажрибасига асосан олий таълим тизимини замонавийлаштириш орқали илмий тадқиқотлар кўламини оширишга ва сифатини яхшилашга янада катта эътибор  қаратилмокда (Уралов, 2020). Кучли тадқиқот маданиятини яратишга қаратилган бу саъй-ҳаракатларга қарамай, Ўзбекистон шароитида ижтимоий фанлар соҳасидаги тадқиқотларда, айниқса, субъект-шахслар иштирок этувчи ҳолатларда тадқиқот этикаси масаласини ўрганишга кам эътибор қаратилмоқда. Кўплаб бошқа ривожланаётган мамлакатларда бўлгани каби, мамлакатда ижтимоий фанлар бўйича тадқиқотларни тартибга солувчи ахлоқий кўрсатмалар ҳақида маълумот топиш қийин.  Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда миллий ва институционал даражадаги ижтимоий фанлар соҳасидаги тадқиқотлар этикаси қоидаларининг тизимли таҳлили деярли амалга оширилмаган.

Ушбу мақоланинг мақсади Ўзбекистонда ижтимоий фанлар бўйича амалга оширилаётган эмпирик тадқиқотларни қандай ахлоқий меъёрларга асосланишини тизимли равишда ўрганишдан иборат. Хусусан, субъект сифатидаги шахслар иштирок этган ижтимоий фанлар соҳасидаги тадқиқотларни тартибга солувчи халқаро ёки миллий ишлаб чиқилган, самарали, ахлоқий тамойиллар ёки жараёнлар мавжудлигини аниқлаш ҳам ушбу мақоланинг мақсадларидан биридир. Мазкур мақсадга эришиш бир қатор вазифаларни амалга оширишни назарда тутади:

Биринчидан, Ўзбекистонда сўнгги ўн йилликда содир бўлган, олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида амалга оширилган миллий ислоҳотлар ҳақида умумий маълумот бериш. Бу мана шу вақт оралиғида содир бўлаётган ҳар қандай ижтимоий фанлар соҳасидаги тадқиқотларда ахлоқий этиканинг ривожланишида умумий олий таълимдан кейинги таълим кўрсатмаларини аниқлаштиришга ёрдам беради.

Иккинчидан, Ўзбекистонда миллий ва институционал даражадаги ижтимоий фанлар бўйича мавжуд илмий тадқиқот этикаси қоидаларини тизимли ўрганиш (излаш).

Учинчидан, юқорида қайд этилган тизимли изланишлар натижаларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистонда шахс-субъектларни қамраб олган ижтимоий фанлар бўйича тадқиқотларда мавжуд ахлоқий меъёрларнинг ҳолатини шакллантириши мумкин бўлган тарихий ва замонавий омилларни таҳлил қилиш.

 

Тадқиқот методологияси

Ушбу тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур мақоладаги тадқиқот методологияси, асосан, академик ва бошқа ёндош манбалардаги мавжуд маълумотларни “desk-based review” асосида кўриб чиқишга таянади. Ушбу босқичда эмпирик эмас, балки “desk-based review”га асосланган ёндашувдан фойдаланиш, тадқиқотнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий фанлар соҳасидаги тадқиқотларининг ахлоқий қоидаларининг контекстуал шарҳини беришга қаратилганлиги билан асосланади, ҳамда бу Марказий Осиё тадқиқот этикаси (CARE-МОТЭ) лойиҳасининг кейинги босқичида амалга ошириладиган эмпирик маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

1) Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида миллий ислоҳотларнинг шарҳи олий таълим, илмий тадқиқот ва тадқиқот этикасининг тегишли йўналишлари бўйича ўзбек ва хорижий олимларнинг илмий ишларидан олинган маълумотларнинг таҳлилий синтезига асосланади.

2) Ўзбекистонда ижтимоий фанлар соҳаси бўйича мавжуд тадқиқот этикаси қоидаларини тизимли излаш икки усулда: миллий ва институционал кесимида олиб борилади. Миллий кесимда, ҳукуматнинг расмий ҳужжатлари ва расмий миллий қонунчилик манбаларидаги шахслар субъект сифатида иштирок этувчи тадқиқот этикасига оид мавжуд бандлар, ўринлар таҳлил қилинади. Институционал кесимда эса, 81 та олий таълим муассасаси (ОТМ) веб-сайтларининг тизимли таҳлили амалга оширилади. ОТМларнинг дастлабки рўйхати Ўзбекистондаги Миллий Эрасмус+ идорасидан олинган. Фақат ижтимоий фанлар соҳаси бўйича таълим берувчи олий ўқув юртларининг веб-сайтларидаги тадқиқот этикасига оид маълумотлар текширилган бўлиб, бунда тадқиқот этикасига тааллуқли ҳар қандай институционал миқёсдаги расмий ҳужжатлар “тадқиқот этикаси” ва “ахлоқ” каби калит сўзлар комбинациясидан фойдаланган ҳолда текширилади. Икки томонлама қидирув стратегияси ижтимоий фанлар соҳаси бўйича, айниқса шахс-субъектларни ўз ичига олган  тадқиқотлар билан боғлиқ мавжуд миллий ва институционал ахлоқий меъёрларни ҳар томонлама ўрганишни таъминлайди. 

3)Ўзбекистонда ижтимоий фанлар соҳасидаги тадқиқот этикасини ривожлантирувчи тарихий ва замонавий шароитларни муҳокама қилиш ҳам тарихий, ҳам замонавий илмий манбалардан олинган маълумотларнинг нарратив синтезига асосланади.

Натижалар

Ўзбекистонда олий таълим сиёсати тарихи 1996–1998 йилларда мустақил Ўзбекистон олий таълим тизимини “Икки босқичли Европа Иттифоқи-Болония тизимига” мувофиқлаштириш мақсадида фаол ислоҳот юритишни бошлаган бўлса ҳам, асосан, совет услубидаги ўқув дастурларига амал қилишни давом эттирди, бунда тадқиқот олиб боришга қараганда таълим беришга ва назарияга кўпроқ урғу берилган (Рўзиев ва Бурханов, 2018). 2006 йилда Ўзбекистон ҳукумати давлат даражасидаги қарорлар қабул қилишда илмий тадқиқотлар ролини оширишга қаратилган турли давлат дастурларини амалга оширишни бошлади (Мирқосимов ва бошқалар, 2021).

Ўзбекистонда олий таълим ва илмий тадқиқотларни халқаролаштириш йўлидаги силжиш кўп жиҳатдан 2016 йил охиридаги ҳокимият алмашинуви натижасида содир бўлган кенг кўламли сиёсий ўзгаришлар билан боғлиқ (Троицкий ва Юн, 2020;

Ўралов, 2020). Янги ҳукумат ўз олдига ўзбек олимлари томонидан халқаро журналларда чоп этилаётган илмий тадқиқот мақолалари сонини деярли ўн баробарга оширишни улкан мақсад қилиб қўйди (Мирқосимов ва бошқалар, 2021; Троицкий ва Юн, 2020). Янги ҳукумат олий таълимга халқаро ёндашувларни ҳам жорий қилди ва фаол равишда хорижий олий таълим муассасалари филиалларини очиш ва бир қатор хорижий университетлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга киришди (Троицкий ва Юн, 2020). Давлат хорижда олий таълимда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларига муносабатини ҳам ижобий томонга ўзгартирди, ва ҳатто, уларнинг хорижда магистратура ва касбий таълим олишига ҳомийлик қилиш учун жамғарма ташкил қилди (Троицкий ва Юн, 2020).

(Рўзиев ва Рустамов, 2016; Мўминов, Ҳошимов, Ким, Заҳирова ва Раҳматов, 2020).
ОТМнинг ҳар бир тури, одатда, илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланиши кутилса-да, далиллар шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда олий таълим муассасалари, асосан, таълим бериш ва маъмурий вазифаларга йўналтирилган бўлиб, бу кўпинча илмий тадқиқот олиб бориш ҳисобидан амалга оширилади (Троицкий ва Юн, 2020). Ўзбекис-
тон шароитида таълим соҳасида тадқиқот олиб бораётган тадқиқотчилар мамлакатдаги олий таълим тизимининг ҳозирги ҳолатида маҳаллий илмий тадқиқотларни, айниқса, ижтимоий фанлар соҳасини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи қатор камчиликлар мавжудлигини таъкидлайдилар. ОТМларда профессор-ўқитувчиларнинг маъмурий иш ҳажмининг ортиши, шунингдек, муҳим илмий-тадқиқот ишларида зарур бўлган кўникмаларнинг (масалан, чет тилларини ўрганиш) молиялаштирилмагани Ўзбекистонда ижтимоий фанларнинг умумий ривожланишини сусайтирмоқда (Троицкий ва Юн, 2020).

Натижада, ижтимоий фанлар бўйича тадқиқотлар аниқ фанлар (масалан, математика, физика) ёки биотиббиёт фанларидаги тадқиқотларга нисбатан анча секин суръатларда ривожланмоқда. Айрим муаллифларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ижтимоий фанлар бўйича тадқиқотлар ҳеч қачон, ҳатто “мустақилликдан кейинги даврда ҳам” тўғри йўлга қўйилмаган (Ҳуисман, 2019). Ўзбекистон олий ўқув юртларида ижтимоий фанлар соҳаси бўйича тадқиқотлар олиб бораётган маҳаллий олимлар кўпинча эмпирик методологиядан кўра, “desk-based” ёндашувни афзал кўрадилар. Шу сабабли, ижтимоий фанлар соҳасидаги маҳаллий тадқиқотчилар шахс-субъектлар билан тўғридан-тўғри ўзаро мулоқотни (масалан: интервью, суҳбат, маълумотлар йиғиш) ўз ичига олган эмпирик тадқиқотларда камроқ тажрибага эга.

Миллий миқёсдаги тадқиқот этикасига доир ислоҳотлар/расмий ишланмалар

Ижтимоий фанлар соҳаси бўйича мавжуд тадқиқот этикаси қоидаларини миллий даражада тизимли таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатадики, субъект сифатида шахсларни ўз ичига олган ахлоқий тадқиқотларнинг халқаро стандартлари ва уларнинг тадқиқотнинг яхлитлигини таъминлаш, сифатли билимларни яратишдаги аҳамияти ҳақидаги ишлар етарли эмас. Ҳозирги вақтда ижтимоий фанлар соҳасидаги тадқиқотларга тегишли ахлоқий меъёрлар жорий қилинмаган ва ҳуқуқий нуқтаи назардан, субъект сифатида инсонлар билан ишлашга бевосита алоқадор миллий даражадаги иккита ҳуқуқий ҳужжатни киритиш мумкин.

Биринчиси, мамлакатда илмий тадқиқот фаолиятини тартибга солувчи, 2019 йилги фан ва илмий фаолият тўғрисидаги қонун бўлиб, унинг 3-моддасида тадқиқот этикаси ҳақида сўз боради. Ушбу моддада тадқиқот фаолиятини олиб боришда эътиборга олинадиган асосий тамойиллардан бири сифатида “инсон ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга зарар етказмаслик шарт”лиги белгиланган бўлса-да, айнан ижтимоий фанлар соҳасидаги тадқиқотлар алоҳида таъкидланмаган. 2019 йилги фан ва илмий фаолият тўғрисидаги қонуннинг 14-моддасида “Илмий фаолият билан шуғулланадиган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари” фарқланган бўлиб, тадқиқотдан бош тортиш ҳар бир шахс-
нинг ҳуқуқи эканлиги таъкидланган. Бундан ташқари 14-моддада инсон субъектлари билан тадқиқот олиб боришда инсон ҳаёти ва саломатлигига зарар етказмаслик талаби келтирилган. Бироқ, ушбу этик талаблар умумий шаклда ифодаланган бўлиб, ижтимоий фанлар соҳасига боғлиқлиги кўзга ташланмайди. Бундан ташқари, 14-моддада кўрсатилишича, плагиат, ёлғон маълумотларга таяниш ва бошқа тадқиқотчиларнинг илмий ишланмаларини ўзлаштиришга йўл қўйилмайди. Худди шу моддада тадқиқотчилардан “интеллектуал мулк ҳуқуқлари ва илмий ахлоқий меъёрларга риоя қилиш” талаб қилинади. Бироқ, тадқиқот этикасининг мазмуни, уни тартибга солишда, амалга оширишда қандай ахлоқий стандартларга асосланиш кераклиги ҳақида бошқа фикрлар ёки маълумотлар мавжуд эмас. Мазкур қонунда нафақат ижтимоий фанлар соҳасида, балки бошқа соҳалардаги тадқиқотларда ҳам тадқиқот этикаси стандартларининг махсус механизмлари ҳақида бирор маълумот берилмаган.

Тадқиқот этикаси механизмларига билвосита тааллуқли бўлиши мумкин бўлган яна бир муҳим қонуний ҳужжат 2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Шахсий маълумотлар тўғрисидаги” қонунидир. Бунда шахсий маълумотлар сифатида субъектга (индивидуалга) доир аниқланган ёки аниқланадиган ҳар қандай маълумот (босма, электрон ёки бошқа моддий шаклда) сифатида белгиланади. 2019 йилдаги “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонун, шунингдек, шахсий маълумотларнинг бошқа турларини, масалан, муайян шахсий маълумотлар (масалан, этник келиб чиқиши, сиёсий ва диний қарашлари, руҳий касалликлар ва эътиқодлар), биометрик ва генетик маълумотларни (масалан, анатомик ва физиологик хусусиятлар, шахс-
ларнинг ирсий ёки орттирилган хусусиятлари) ҳам ҳимояланишини белгилаб беради. Бу қонун Ўзбекистон ҳукумати шахсий маълумотлар устида қандай ишлашини тартибга солади ва бу маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича давлат қоидаларини белгилайди, лекин бу талаблар илмий тадқиқот этикасига тааллуқли бўлиши мумкинлиги аниқ келтирилмаган. 2019 йилги “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги қонундаги иккита моддада шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш қоидаларининг инсон субъектлари билан боғлиқ илмий тадқиқотларга алоқадорлиги умумий шаклда кўрсатилади. Биринчиси 16-модда бўлиб, унда тарихий, статистик, социологик ва илмий тадқиқотлар олиб боришда шахсий маълумотларни анонимлаштириш муҳимлиги муҳокама қилинади. Иккинчиси 23-модда бўлиб, унда шахсий маълумотлардан илмий тадқиқот мақсадларида фойдаланилганда, “шахсий маълумотларни трансфер қилиш” “тарихий, статистик, социологик ёки илмий мақсадларда” содир бўлишини ҳисобга олган ҳолда, тадқиқот субъектини ёзма равишда хабардор қилиш талаб қилинмайди.

Институционал миқёсдаги тадқиқот этикаси қоидалари

81 та ОТМ веб-сайтларида тадқиқот этикасига оид институционал сиёсатлар ёки бошқа турдаги маълумотларни тизимли равишда қидириш натижалари Ўзбекистондаги ижтимоий фанлар соҳаси бўйича таълим берувчи олий таълим муассасаларида ҳозирда қўлланилаётган институционал тадқиқот этикаси амалиёти ҳақида аниқ маълумот бермайди. Шунингдек, ОТМларнинг ўз институционал текширув кенгашлари ёки тадқиқот этикаси қўмиталари (ТЭҚ) бор-йўқлиги ҳақида маълумот мавжуд эмас. Тиббиёт олий таълим муассасалари инсон-субъектлари билан тадқиқот олиб боришда Давлат стандарти (2018) ва унинг ахлоқий қоидаларига потенциал равишда мурожаат қилишлари кузатилса-да, ижтимоий фанлар бўйича таълим берувчи олий таълим муассасаларига нисбатан буни тадбиқ қилиш қийин.

Маълумотларга кўра, бир қанча хорижий университетлар филиалларида ва ижтимоий фанлар йўналиши мавжуд бўлган маҳаллий давлат институтларида COPE (Журнал муҳаррирлари учун ахлоқ кодексига)га асосланган нашр этикаси ва тадқиқот қоидаларига амал қилади.

Бироқ бу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижтимоий фанлар бўйича субъект-шахслар билан тадқиқот олиб бориш этикасига эмас, балки фақат илмий журналларда мақолалар нашр қилиш этикасига (масалан, муҳаррир, тақризчи, муаллифнинг нашр қилишдаги масъулияти)га тегишлидир (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги). Ўрганишлар шуни кўрсатдики, республика бўйича саноқли ОТМ да илмий тадқиқот этикаси масаласига эътибор қаратилган (Рихсибоев, 2023; Рихсибоев ва бошқ. ., 2020). Шулардан бири Тошкент шаҳридаги халқаро Вестминстер университети бўлиб, бу ОТМ да илмий тадқиқот этикаси низоми ва тадқиқот этикаси кенгаши (ТЭК) мавжуд бўлиб, ижтимоий соҳада илмий тадқиқот олиб бораётган тадқиқотчилар, талабалар ва ўқитувчилар низом талаблари ва жараёнлари билан таништирилган. Университетда ТЭК тасдиқланган низом асосида фаолият олиб боради.  

Муҳокама

Ўзбекистонда ижтимоий фанлар соҳасида тадқиқот этикасининг ҳозирги ҳолатига таъсир этувчи тарихий ва замонавий омиллар.

Юқоридаги бўлимларда таъкидланганидек, ҳозирда Ўзбекистонда миллий ва институционал миқёсда ижтимоий фанлар соҳасига бағишланган ахлоқий меъёрлар тўлиқ мавжуд эмас. Ижтимоий фанлар бўйича тадқиқот этикасига оид халқаро кодексларнинг бирортаси ҳам Ўзбекистон ҳукумати томонидан расман қабул қилинмаган ва қонунийлаштирилмаган. Шу сабабдан, ушбу бўлимда Ўзбекистонда ижтимоий фанлар бў-
йича тадқиқот этикаси расмий қоидаларнинг мавжуд эмаслигига сабаб бўлиши мумкин бўлган тарихий ва замонавий омиллар кўриб чиқилади.

Тарихий омиллар: Совет давридан қолган “мерос” ҳозирги кунгача Марказий Осиёнинг собиқ республикалари, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам олий таълим ва тадқиқот амалиётига таъсир кўрсатишда давом этмоқда. Совет таълим тизимининг кўпгина хусусиятлари янги мустақил давлатларнинг таълим тизимига ҳам ўтди ва мустақиллик йилларида Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилган инновацион ислоҳотларга қарамай, олий ўқув юртларининг умумий фаолиятига ва илмий-тадқиқот ишларининг ривожланишига таъсир кўрсатишда давом этмоқда.

Бундай хусусиятлардан бири совет дас-
турига кўра мамлакатнинг саноат ривож-
ланиши ва иқтисодий ўсишига ҳисса қўшган аниқ фанлар ва амалий тадқиқотларга урғу беришдир. Натижада, совет даврида ижтимоий фанлар соҳасидаги тадқиқотлар алоҳида илмий тадқиқотлар соҳаси сифатида қаралмаган, чунки ижтимоий фанлар (масалан, иқтисод, география, ҳуқуқ ва фалсафа) одатда “иккиламчи” ёки қўшимча соҳа сифатида кўриб чиқилган (Казакевич, 1944). Оқибатда, Ўзбекистон “суст даражада ривож-
ланган Советча ижтимоий фанлар соҳасини” мерос қилиб олди ва ижтимоий фанлар, хусусан, инсон субъектлари иштирокидаги тадқиқотлар ва у билан боғлиқ ахлоқий масалаларга устувор аҳамият берилмади (Ҳуисман, 2019).

Замонавий омиллар. Ҳукуматнинг сўнгги бир неча йил ичида хорижий университетлар филиаллари сонини кўпайтириш орқали олий таълим сифати ва тадқиқот салоҳиятини оширишга уринишларига қарамай, Ўзбекистонда тадқиқот фаолияти даражаси ва юқори сифатли илмий нашрлар сони нисбатан пастлигича қолмоқда (Мирқосимов  ва бошқ., 2021; Ўралов, 2020; Убайдуллаева, 2020).

Ўраловнинг (2020 йил) сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати хорижий университетлар филиалларидан ўзбек олимларининг жаҳон тадқиқот ҳамжамиятига “илмий интеграциялашуви”ни тезлаштиришга ҳамда “илмий мақолалари даражаси ва сифатини” оширишига умид қилган. Хорижий олий таълим муассасаларининг маҳаллий филиаллари ўзига хос тарзда самарали бўлса-да, улар давлат назоратидаги ёки миллий олий таълим муассасаларининг ривожланишига тўлиқ ёрдам бера олмайди, улар кўпроқ мустақил хорижий институтлар филиаллари билан параллел равишда фаолият юритишда давом этади (Убайдуллаева, 2020). Давлат миллий университетларнинг профессор-ўқитувчилари илмий-тадқиқот олиб боришни маъмурий талабнинг яна бир кўриниши деб билишади ва тадқиқот фаолияти билан фақат “баъзи маҳаллий конференцияларда маъруза ўқиш ёки мақола нашр этиш учун” шуғулланишади (Убайдуллаева, 2020; Суюнов ва бошқ.., 2018). Шундай қилиб, Ўзбекистон университетлари ўртасидаги турли хил (масалан, хорижий филиаллар ва миллий университетлар) ижтимоий фанлар соҳасидаги тадқиқот этикасининг халқаро стандартларини Ўзбекистондаги барча ОТМларга бир хилда қўллаш мумкин эмаслигининг сабабларидан бири бўлиши мумкин.

Хулоса

Умуман олганда, мазкур контекстуал таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда ижтимоий фанлар соҳасида, субъект сифатида инсонлар жалб қилинган тадқиқот этикасини миллий ва институционал кесимда тартибга солиш стратегияси маълум даражада чекланган. Ижтимоий фанлар бўйича маҳаллий даражада қабул қилинган ёки ишлаб чиқилган ягона ёки аниқ ифодаланган ахлоқий меъёрлар мавжуд эмас, Ўзбекистоннинг расмий миллий қонунчилигидаги баъзи ахлоқий меъёрлар бундан мустасно. Шунга қарамай, Ўзбекистонда, бошқа кўплаб ривожланаётган шароитларда бўлгани каби, вазият жуда динамик бўлиб, илмий-тадқиқот ва олий таълим соҳаларига ўзгартиришлар, жумладан, янги қонунлар киритишга интилишлар доимо давом этмоқда. Ўзбекистон мамлакатда ижтимоий фанлар соҳасидаги тадқиқот этикасининг ҳозирги ҳолатини яхшилаш устида ишламоқда.

2019 йилдан буён Ўзбекистон ҳукумати юқоридаги бўлимда муҳокама қилинган долзарб масалаларни ҳал қилиш учун бир қатор жиддий ислоҳотларни амалга оширди. Жумладан, “Фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги 2019 йилги қонунда фан ва илмий фаолият, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идоралар, Фанлар академияси, илмий-тадқиқот институтлари, Олий таълим муассасалари (ОТМ) ва бошқа тадқиқот олиб борувчи ташкилотларнинг роли ва масъулиятлари борасида қонун-қоидалар белгилаб берилган бўлиб, бу илмий тадқиқотларни ҳар томонлама давлат томонидан қўллаб-қувватланиши, ташкил этилиши, молиялаштирилишига ва натижада илмий-тадқиқот самарадорлигини оширишига ҳисса қўшади.

Хорижий университетлар филиаллари ва маҳаллий давлат олий таълим муассасалари (ОТМ) ўртасидаги академик ва илмий тафовутларни бартараф этиш учун бошқа меъёрий ҳужжатларга бўлган эҳтиёжи ҳали ҳам мавжуд. Айрим тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон (ушбу муаммони бартараф этиш учун) маҳаллий давлат университетларини академик ва молиявий мустақиллик бериш орқали эришиш мумкин.

 

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Hesse-Biber, S. N., & Leavy, P. (2010). The Practice of Qualitative Research 2nd Edition. SAGE Publications.

2. Huisman, J. (2019). The Bologna process in European and post-Soviet higher education: institutional legacies and policy adoption. Innovation: The European Journal of Social Science Research, 32(4), 465-480.

3. Israel, M., & Hay, I. (2006). Research ethics for social scientists. Sage.

4. Kazakévich, V. D. (1944). Social sciences in the Soviet Union. American Sociological Review, 9(3), 312-318.

5. Kitchener, K. S., & Kitchener, R. F. (2009). Social science research ethics: Historical and philosophical issues. The handbook of social research ethics, 10(9781483348971), n1.

6. Law of the Republic of Uzbekistan on Science and Scientific Activity 2019 (Articles 1-46). Retrieved from: https://lex.uz/docs/4825305

7. Law of the Republic of Uzbekistan on Personal Data 2019 (Articles 1-36). Retrieved from: https://lex.uz/docs/4831939

8. Ministry of Health of the Republic of Uzbekistan. (2018). State Standard of the Republic of Uzbekistan: Good Clinical Practice (GCP). Retrieved from: https://uzpharm-control.uz/uploads/documents/GCP_2765-2018.pdf

9. Ministry of Health of the Republic of Uzbekistan. (n.d.). Policies: Ethics of scientific publications. Retrieved from: https://uzjournals.edu.uz/pediatrics/policies.html

10. Mirkasimov, B., Malvicini, P. G., Kattaev, O., & Rikhsiboev, I. (2021). Building Research Capacity at a TNE Institution: The Case of Westminster International University in Tashkent. In Importing Transnational Education (pp. 155-173). Palgrave Macmillan, Cham.

11. Muminov, N., Hoshimov, P., Kim, T., Zahirova, G., & Rakhmatov, K. (2020). Restructuring the system of higher education of Uzbekistan in the conditions of increasing the competitiveness of the economy. American Journal of Economics and Business Management, 3(1), 32-40.

12. Resnik, D. B. (2015). What is Ethics in Research and Why is it Important? Accessed from https://www.niehs.nih.gov/research/resources/bioethics/whatis/index.cfm?links=false

13. Ruziev, K., & Burkhanov, U. (2016). Higher education reforms in Uzbekistan: Expanding vocational education at the expense of higher education?. Higher Education in Russia and Beyond, 8(2).

14. Ruziev, K., & Rustamov, D. (2016). Higher education in Uzbekistan: Reforms and the changing landscape since independence. Economics Working Paper Series, 1604, 1-27.

15. Suyarkulova, M. (2018). Renegade research: Hierarchies of knowledge production in Central Asia. Open Democracy. https://www.opendemocracy.net/en/odr/renegade-research/

16. Suyunov, A., Mirkasimov, B., & Karimov, K. (2018). Research and Development reform: The case of Kazakhstan and Uzbekistan. International Journal of Civil Service Reform and Practice, 3(2).

17. Troitskiy, E., & Yun, S. (2020). Internationalization of higher education in Uzbekistan: goals, tools, role of Russia and scenarios of evolution. Tomsk State University Center for Eurasian Studies Analytical Review № 9.

18. Ubaydullaeva, D. (2020). “Franchise” Branch Campuses in Uzbekistan: The Internationalisation of Higher Education as a Solution?. Central Asian Affairs, 7(2), 152-174.

19. Uralov, O. S. (2020). Internationalization of higher education in Uzbekistan. Social Sciences & Humanities Open, 2(1), 100015.

20. Рихсибоев И.М. Олий Таълим тизимида илмий тадқиқот этикасидан хабардорлик ва унинг замонавий илм-фандаги аҳамияти. Ўзбекистонда Олий таълим. №1, 41-48 бетлар, 2023.

21. Рихсибоев И.М. Мухаммаджонова Л.А. Ўзбекистонда илмий тадқиқот этикаси. Фан ва инновацион ривожланиш. №5, 40-46 бетлар, 2020.