В статье освещена деятельность службы хранения специализированных фондов и обязательного экземпляра Национальной библиотеки Узбекистана. Служба хранения специализированных фондов и обязательного экземпляра образовался в 2012 году, состо-ит из трех фондов: фонд депозитарного хранения, нотные издания и грампластинки, обязательный экземпляр (книги, газеты, журналы). В фонде депозитарного хранения собирается литература малоспрашиваемая и устаревшая по своему значению. Эти книги, относящиеся к XIX веку, разделены по направлениям: литература исторического, географического и филологического содержания, изданная на русском и иностранных языках. Нотный музыкальный фонд собирает и хранит уникальные нотно-музыкальные издания и звукозаписи, представляющие интерес для национальной и мировой музыки. В фонде обязательного экземпляра хранятся, издания начиная с 1915 года по настоящее время, изданные в Узбекистане
Маданий мерос ҳисобланган ҳар бир ахборотни сақлаш ва келажак авлодга етказиш Миллий кутубхонанинг асосий вазифаларидан биридир. Ўзбекистон Миллий кутубхонасидаги фондларни сақлайдиган энг муҳим хизматлардан бири, бу – «Ихтисослаштирилган фондларни ва мажбурий нусхаларни сақлаш» хизмати.
Ихтисослаштирилган фондлар ва мажбурий нусхаларни сақлаш хизматининг вазифаси:
- фондни илмий aсосда ташкил этиш ва сақланишини таъминлаш;
-фондни сақлаш ва фойдаланиш жараёнида унинг бутлигини таъминлаш ишларини мунтазам олиб боришдан иборатдир.
Ихтисослаштирилган фондлар ва мажбурий нусхаларни сақлаш хизматида 192 000 нусхадан зиёд депозит адабиётларни сақлаб келинмоқда. Депозит адабиётлар фонди 0-5 формат бўйича жойлашган.
Бу фонднинг асосий қисми бошқа хизматлардан тушган, фойдаланувчилар томонидан кам сўраладиган адабиётлар, яъни бу фонд XIX аср охири ва XX аср бошларида чоп этилган китоб ва журналлар ташкил топган.
Бу фондга жамланган китоб ва рисолалар, журналлар кутубхона фонди ташкил этилганидан бошлаб, унга келиб тушган илк нашрлар коллекцияси ҳақида тўла тасаввур беради. Хизматнинг бой коллекцияси таркибига машҳур библиограф ва коллекционерлар А.К.Гейнс, Н.Ф. Петровский. П.И. Хомутовларнинг, кутубхонанинг биринчи директори Н.В. Дмитровскийнинг шахсий тўпламлари, шунингдек, княз Н.К. Романов, машҳур рус библиографи В.И. Межов каби шахсларнинг китоб жамғармалари шу фондда сақланган. Ҳозирги кунда бу ноёб адабиётлар тўплами «Қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар хизмати»га ўтказилган, яна бир қадимий ноёб журналлардан бири, бу «Почвоведение» 1938 – 1993 й., «Природа» 1875 – 1993 й., «Горный журнал» – (мақолалар кўрсаткичи) эса 1825 йилдан то ҳозирги кунга қадар нашрдан чиқмоқда. Депозит адабиётлар кўпроқ ҳарбий, тарихий, жуғрофий ва филологик мазмундаги рус ва ғарбий европа тилларида чоп қилинган нашрлардир. Депозитар фонд – ихтисослигига мувофиқ доимий депозитарий асосида сақланадиган миллий ахборот-кутубхона фондининг қисми ҳисобланади.
Нота нашрлари ва овозли ёзув грампластинкалари хизмат ташкил топишидан аввал «Санъат» бўлимида жамланган. «Санъат» бўлимига нота нашрлари 1961 йилдан, грампластинкалар эса 1962 йилдан олина бошлаган ва сақланган. Ҳозирги вақтда нота нашрлари ва грампластинкалар фонди Ихтисослаштирилган фондлар ва мажбурий нусхани сақлаш хизматида сақланиб келинмоқда. Нота нашрлари ва овозли ёзув грампластинкалари республикамизда энг тўлиқ тўпланган фонд ҳисобланади.
1900 – 1920 йилларда Рига шаҳридаги грампластинкалар заводи, Ногинск грампластинкалари энг йирик ишлаб чиқариш заводи бўлиб, Собиқ иттифоқ миқёсида чиққан илк грампластинкалар ихтисослаштирилган фондларда сақланади.
Бу фондда 63 мингдан зиёд нота нашрлари, ўзбек мумтоз ва жаҳон мусиқасининг 11 мингдан зиёд грампластинкаси жой олган. Бу республикадаги ноталар ва овоз ёзувларини ўз ичига олган энг йирик коллекциялардан бири ҳисобланади. Фондда ўзбек халқ мусиқаси ҳамда XIX асрдан бошлаб жаҳон мусиқа санъатида пайдо бўлган энг муҳим асарлар ўз аксини топган. Фонд 6 жилдлик «Шашмақом», 7 жилдлик «Ўзбек халқ мусиқаси» миллий фольклор асарлари билан бойитилган. Бу асарлар тўпламига Юнус Ражабий асос солган. Ф. Кароматовнинг «Ўзбек халқи мусиқа мероси», шунингдек, 3 жилдлик «Хоразм мақомлари» асарлар тўплами, Матниёз Юсупов тўпламларини ташкил этади. Бу фондда 100 йиллик тенг алоҳида қимматга эга нашр-лар ҳам сақланади. Ноёб ва қимматли нашрлардан Моцарт, Бетховен, Шопен, Чайковский, Джузеппе Верди, Прокофьев, Шостакович каби буюк композиторларнинг грампластинкалари мавжуд.
Ҳозирда фойдаланувчиларга кенг имкониятлар яратиш мақсадида шу кунга келиб 500 дан ортиқ грампластинкалар рақамлаштирилди.
Ўзбекистон Миллий кутубхонасига Ўзбекистон Республикасида чоп этилаётган нашрларнинг мажбурий нусхаси келиб тушади. Газета, журнал ва китоблардан бир нусхаси Ихтисослаштирилган фондларда махсус мобиль стеллажларда сақланади. Мажбурий нусха фондидаги китоблар 1915 йилдан ҳозирга қадар сақланиб келинмоқда. Бунда вақтли матбуот нашрларининг мажбурий нусхаси алоҳида ўрин тутади. Фондда «Улуғ Туркистон» (1917 – 1924 й.), «Туркестанская правда» (1924 – 1926 й.), «Узбекистанская правда» (1935 – 1937 й.), «Қизил Ўзбекистон» (1924 – 1959 й.) газеталарининг илк нашрлари сақланади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг «Китоб фондлари ва даврий нашрларни сақлаш» ва «Ихтисослаштирилган фондлар ва мажбурий нусхалар сақлаш хизмати»да фондлар хатловдан ўтказилмоқда.
Бундан кўзланган мақсад сақланиб келинаётган адабиётларнинг ҳисобини тўлиқ юритишдир.Фондларни хатловдан ўтказишда кутубхона фондларида мавжуд адабиётларнинг ҳисобини юритилади ва ҳисоб юритиш ҳужжатлари билан таққослаш ишлари олиб борилади. Фондларни текширишда унинг сақланиш ҳолати ҳам назоратга олинади, бунда ҳужжатларнинг юритилишида хатоларга йўл қўймаслик, олдинги текширув натижалари билан солиштириш каби ишлар амалга оширилади.
Бу хизмат учта фондни ўз ичига жамлаган:
- депозитар фонди;
- нота нашрлари ва грампластинкалар;
- Ўзбекистон миқёсида чоп этилган нашрлар (газета, журнал, китоб)нинг мажбурий нусхаси.
Ихтисослаштирилган фондлар ва мажбурий нусхани сақлаш хизмати фондининг умумий сони:
- депозитар адабиётлар фонди: 192 331;
- нота нашрлари: 63 675;
- грампластинкалар ва дисклар : 11 200;
- «S» шифрдаги журналлар: 10 692;
- мажбурий нусхалар: 3 900 000 нусхадан зиёд (газета бирлиги 17 600 муқова).
Республика марказий газеталари:
- рус тилида 3 200 муқова;
- ўзбек тилида 2 400 муқова;
- туман газеталари 12 000 муқова.
Журнал: 50 000 (нашр бирлигидан зиёд).
Китоб: 168 000 (нашр бирлиги).
Хулоса қилиб айтганда, Ихтисослаштирилган фондлар ва мажбурий нусхаларни сақлаш хизматининг асосий вазифаси – жойлаштириш ишларини тўғри ташкил этиш, доимий фондларни сақлаш, ишлов бериш, қидириш ва фойдаланувчиларга етказиб беришдир.
