Республика Кореи является одной из наиболее развитых стран в Азии. В течение последних нескольких десятилетий Республика Корея осуществляет различные культурные программы для популяризации своей культуры. CPI (Cultural Partnership Initiative) является основателем этих программ. «Программа обучения и тренинг для иностранных библиотекарей» Национальной библиотеки Республики Кореи предназначена для исследований библиотечного дела, даёт возможность изучения корейской культуры, ознакомиться с зарубежными библиотеками и проводимыми там учебно-практическими занятиями.

Корея маданияти, спорт ва туризм вазирлиги 2005 йилдан буён Осиё, Жанубий Америка, Африка мамлакатлари билан маданият алмашиш, Корея маданияти ва хорижий давлатлар ўртасида маданиятлараро алоқалар ҳамда уларни ўзаро тушунишни рағбатлантириш мақсадида «Маданий ҳамкорлик ташаббуси» (Cultural Partnership Initiative) лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. Мазкур лойиҳада Корея маданияти спорт ва туризм вазирлиги нодавлат коорпорациялар ва маданият, санъат ҳамда спорт соҳаларидаги етакчи маданият ташкилотларини қўллаб-қувватлайди ва турли дастурларни ривожлантиришда иштирокини таъминлайди.

Лойиҳанинг мақсади минтақалардаги ёш мутахассисларни жалб қилиш орқали халқаро маданий алмашинувни ривожлантиришдан иборат. CPI (Маданий ҳамкорлик ташаббуси) умумий маданият, санъат, медиа, туризм ва спорт соҳаларида 4 та йўналиш ва 16 та дастурларни ўз ичига олади. Мазкур дастурларда иштирок этиш учун камида мутахасcислиги бўйича уч йиллик меҳнат тажрибасига эга бўлган ходимларнинг аризалари қабул қилинади. Ҳар бир соҳада иштирокчилар орасидан белгиланган сондаги номзод танлаб олинади ва уларга молиявий ёрдам, турар жой, стипендия тақдим этилади. Дастурларда қўшимча корейс тили курси (200 со-ат) ва маданий сайёҳатлар ташкил этилади. Осиё, Лотин Америкаси, Марказий Осиё, Африка ва Шарқий Европа CPI лойиҳаси иштирокчилари энди Корея тажрибасига таянган ҳолда Жанубий Корея ва ўз юртининг маданиятини тарғиб этишда етакчи рол ўйнайди. Бундай маданий алмашинувда турли тренинглар ва машғулотлар олиб борилади. Шу тариқа CPI нинг барча иштирокчилар дастур сўнггида ўзларининг соҳавий ва маданий тадқиқот ҳисоботини тақдим этадилар. Бугунги кунга келиб, Ўзбекистондан 40 га яқин мутахассис-ходимлар ушбу лойиҳада иштирок этиб келмоқда.

Ҳар йили иштирокчи ташкилотлар сони ўзгариб туради, Жумладан кутубхонашунослик йўналиши бўйича Корея Миллий кутубхонасининг «Хорижий кутубхоналар учун малака ошириш ва таълим дастур»ини оладиган бўлсак, дастур 2006 йилдан бошлаб амалга оширилиб келинмоқда.

Дастурда иштирок этиш учун кутубхона соҳасида камида 2 йил тажрибага эга, ўртача 25-45 ёшгача бўлган, соҳа бўйича ишлаётган тажрибали, салоҳиятли, инглиз тилида эркин сўзлаша оладиган мутахассислар танлаб олинади. Ушбу дастурда ҳар йили 4 та давлатдан 1 нафардан иштирокчи танлаб олинади. Ариза топшириш вақти феврал ойидан бошланиб, май ойининг ўрталарида тугайди. Аризаларни қабул қилиш 3 босқичда амалга оширилади. Дастурда иштирок этиш муддати 5 ой (июнь-октябрь) бўлиб, иштирокчилар дастур давомида нафақат Корея Миллий кутубхонаси иш жараёни балки бошқа давлат кутубхоналари, жамоат ва шахсий кутубхоналар тажрибалари билан ҳам танишиб борилади ва Корея Миллий кутубхонасининг ҳар бир бўлимида ўқув машғулотлар ўтказилади.

Ушбу дастур иштирокчиси сифатида ўқув машғулотлар давомида кутубхонанинг энг илғор техника билан таъминланганлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман:

- кутубхонанинг ёпиқ фондлардаги ўрнатилган стеллажлар автоматлаштирилган бўлиб, керакли бўлимни компьютер орқали бемалол топса бўлади. Ҳар бир китоб жавонининг ўзида экранча бўлиб, китоблар қаерда жойлашганлигини кўриш мумкин;

- Робот сканер (ScanRobot) китобларни автоматик тарзда шикаст етказмасдан варақлаб, 1 дақиқада 25-27 саҳифани электрон кўринишга келтира олади.

Кутубхонанинг «Режалаштириш ва тадқиқот бўлими» алоҳида ажралиб туради. Бу бўлимда кутубхона мутахассислари томонидан туғилган ғоялар, ислоҳотлар, фикрлар таҳлил қилиниб, уни амалда қўллаш мумкин ёки мумкин эмаслиги, кутубхонага фойдали жиҳатларини ишлаб чиқилади. Яна бир жиҳати имконияти чекланган фойдаланувчиларга хизмат қилиш бўлимидир. Бўлим замонавий аппарат ва техникалар билан жиҳозланган.

Реставрация бўлимида  китобларга зарар етказадиган ҳашорат турлари ва улар ҳақидаги маълумотлар келтирилган ойнали кўргазма мавжуд бўлиб, мазкур бўлимда ҳар бир емирилган китоб махсус аппаратда текширилиб, қайта таъмирланади.

Бундан ташқари, Кореянинг бошқа давлат ва нодавлат кутубхоналарига ташриф чоғида китобхонларга жуда қулай ва манзур бўлган хизматлардан бири электрон ўқув залида компьютер столлардаги хорижий давлат тилларида кўрсатилган маълумотларни бемалол топса бўлади. Ўсмирлар ва болалар кутубхонасига ташриф буюрганимизда кутубхонадаги болалар салоҳиятини ўстиришга хизмат қилувчи турли машғулотлар, ўйин майдонларига ҳамда ота-оналарга ҳам мўлжалланган алоҳида майдон ва китоблар борлигига гувоҳ бўлдик.

CPI дастури давомида асосан, соҳавий тадқиқот йиғма электрон каталог яратиш масалаларига бағишланди ва китобхонларга йиғма каталогдан фойдаланиши учун энг илғор усулларни жорий этишда Корея Миллий кутубхонаси йиғма каталоги – KOLIS-NET маълумотлар базаси билан Республика «Йиғма электрон каталог» дастурлари ўртасида электрон каталогни айирбошлаш каби дастурий таъминотларда маълумот алмашилди.

Мультимаданият тадбирлари бўйича Шинданг кутубхонасида ҳар йили ўтказиладиган «Глобал мультимаданият фестивали» бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Дастур сўнггида ўқиш давомида манзур бўлган тажрибалар, қизиқарли машғулот ҳамда ижобий ва салбий фикрлари билан бўлишган мақола тайёрланди. Шунингдек, Корея Миллий кутубхонаси томонидан ташкил этиладиган Хорижий кутубхоналарда Корея коллекциялари бўйича ўқув семинарида тингловчи сифатида иштирок этиб, семинарда хорижий кутубхоналардаги Корея коллекциялари ва ресурслари бўйича маълумотга эга бўлдим.

Корея халқи ҳозирги кунда кўп маданиятли жамиятга айланганини ҳисобга оладиган бўлсак, CPI дастури толерантлик асосида маданий онгга, халқаро ҳамжамиятга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Осиё маданий ҳамкорлик дастури билан бошланган Маданий ҳамкорлик ташаббуси (CPI) дастури бутун дунёдаги соҳа мутахассислари иштирокида глобал маданий қадриятлар яратиш лойиҳаси бўла олди. Корея маданияти, спорт ва туризм вазирлиги томонидан илгари сурилган маданий дўстлик лойиҳаси ўтган ва келажак маданияти ва бутун дунё жамоатчилигини тарғиб қилувчи дастурга айланиб бормоқда.