Автор делится впечатлениями, полученными от посещения сотрудниками Национальной библиотеки Узбекистана крупнейших информационно-библиотечных учреждений Республики Корея в рамках проекта «Национальная общеобразовательная электронная библиотека». Автор отмечает нынешний переход информационно-библиотечной деятельности на новый этап развития, информирует о создании электронных библиотек, систем и программных обеспечений, предоставляющих пользователям удобные и качественные услуги. В статье даётся информация о возможности изучения и внедрения опыта международных библиотек  в развитие оказания услуг электронными библиотеками нашей стране.

Бугунги кунда электрон кутубхона-ларни ташкил этиш ҳар бир мамлакат олдида турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Мазкур ишларни ташкил қилишда иш жараёнларини тўлиқ автоматлаштириш, соҳага замонавий ахборот-технологияларини татбиқ этган ҳолда ривожлантириш ишларини босқичма-босқич амалга ошириш, фондларнинг электрон нусхаларини яратиш ҳамда фойдаланувчиларга электрон ресурсларни масофадан етказиб бериш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ахборот-технологияларининг кундан-кунга ривожланётганлиги ахборот-кутубхона фаолиятини янги йўналишда тараққий этишида ҳамда фойдаланувчиларга замонавий хизмат кўрсатиш турларини кўрсатишда, электрон ахборот алмашинувини амалга ошириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий кутубхо-насида «Миллий умумтаълим электрон кутубхона» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳани долзарблиги, биринчи навбатда, республикамизда электрон ахборот-кутубхона тизимини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, асосий кўзланган мақсад аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштиришдир.

Лойиҳа 2018 – 2019 йилларда Ўзбекистон Миллий кутубхонасида амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб Миллий кутубхонада «Рақамлаштириш» ва «Мультимедиа» марказлари ташкил этиш ишлари бошлаб юборилган.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 8 – 22 июль кунлари «Миллий умумтаълим электрон кутубхона» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари Жанубий Кореянинг LG CNS компанияси томонидан жорий этилган электрон кутубхона фаолияти, унинг бошқарув тизими ҳамда хизмат кўрсатишни ташкил этиш принципларини ўзида акс эттирган соҳавий ўқув семинарда иштирок этдилар.

Ўқув семинарда электрон кутубхона тизимини яратиш стратегияси, маълумотлар базасидан фойдаланиш, лойиҳа дизайни, Корея Республикасининг кутубхоначилик соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси билан яқиндан танишиб, хизмат кўрсатишнинг замонавий усуллари бўйича машғулотларда иштирок этдилар. Шу билан бир қаторда, Республикамизда кутубхоначилик фаолиятига татбиқ этиш мумкин бўлган йўналишлар, жумладан, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш, ахборот-кутубхона ресурсларидан масофадан туриб фойдаланиш, электрон кутубхонада қўлланиладиган замонавий технологиялар билан танишдилар.

Ҳозирги кунда электрон кутубхона халқаро даражага эга бўлиб, электрон кутубхона давлатнинг рақобатбардошлиги ва саноат тизимида муҳим йўналиш ҳисобланади.

Жанубий Корея кутубхоналарида нашрларни рақамлаштиришда муаллифлик ҳуқуқига амал қилган ҳолда бажарилади. Муаллифлик ҳуқуқининг амал қилиш муддати ушбу мамлакатда муаллиф вафот этгандан кейин 70 йил давом этади. Муаллифлик ҳуқуқини берувчи ижодий ишларга: адабий, мусиқали, драматургия, пантомима ва хореография, рассомлик ва ҳайкалтарошлик, овоз ёзиш ва меъморчилик асарлари киради.

Хизмат сафари давомида Корея Миллий кутубхонаси ҳақида умумий маълумотлар, унинг дастурий таьминоти, технологиялари ҳамда фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш хизматлари билан танишилди.

Кореяда электрон кутубхона 2009 йилда ташкил топган бўлиб, кутубхонанинг умумий фонди 255 млн. нусхани ташкил этади. Фонддаги 1 109 500 та нашри электрон кўринишга ўтказилган. Муаллифлик ҳуқуқини йўқотган нашрлар 243 000 тани ташкил қилади. Бу нашрларни фойдаланувчилар 1996 та кутубхонадан ягона ID карта орқали фойдаланиши мумкин. Қолган 866 439 та нашрдан фойдаланиш учун кутубхонага ташриф буюриш керак. Электрон маълумотлар базасига киритилган муаллифлик ҳуқуқини йўқотган нашрлардан эса, очиқ дастур орқали фойдаланишади. Муаллифлик ҳуқуқи амал қиладиган нашрлардан маълум бир вақт давомида фойдаланиш мумкин, яъни кўчириб олинган адабиёт маълум бир вақт оралиғида (1 соат,1 кун, 1 ҳафта) фойдаланувчининг компьютер ёки телефонидан ўз-ўзидан ўчиб кетади.

Кутубхонанинг 1980 – 2018 йилларда босқичма-босқич шакллантирилган Authority data, Solaris, Solaris net, Solaris II, Solaris III, Alma, Alma Eap, Rosseta, Alma new UI, Primo new UI дастури ва тизимлари ҳақидаги маълумотлар, тизимнинг ишлаши, ҳолати, устунлиги ва мукаммаллиги билан ажралиб туради. Фойдаланувчилар электрон маълумотлар ба-засига киритилгач очиқ фойдаланишга қўйилган маълумотларни кўчириб олишлари мумкин. Электрон маълумотлар базасига киритилган ресурсларни муаллиф ўз хоҳишига кўра (PDF, ezPDF) форматларида белгилаб қўяди. ezPDF форматида эса, маълумотларнинг нусхасини кўчириб бўлмайди. Фойдаланувчилар томонидан берилган буюртмалар асосида улар берган буюртмалар қабул қилинади ёки ўрганиб чиқилиб, буюртма бекор қилиниши ҳам мумкин. Бекор қилиш ҳолатлари, асосан, университет кутубхонаси фойдаланувчилари талабларига мос равишдаги адабиётлар танлаб олишда кузатилади. Бирор оилавий ўқишлар учун мўлжалланган бадиий адабиётларни сотиб олишга йўл қўйилмайди. Буюртма автоматик равишда дастур орқали тахмин қилинади ва буюртма кўплигига қараб маълумот олиниб, бу адабиёт ҳақиқатан ҳам бошқа кутубхоналарда бўлмаса, сотиб олинади ёки кутубхонанинг умумий режа асосида сотиб олиниши керак бўлган адабиётлар рўйхатига киритилади. Шунингдек, китоблар совға тариқасида ҳам қабул қилиб олинади. Навбатдаги лойиҳаларда электрон кутубхонани рақамлаштириш жараёнларини мукаммал босқичларда амалга оширишда бажариладиган режалар, дастурлар, тизимлар ҳақида маълумотлар билан таништирилди.

Ташриф давомида мутахассислар томонидан электрон ахборот-кутубхона ресурсларини кўпайтириш ва улардан онлайн фойдаланиш дастурини мукаммаллаштириш, электрон нусхалар ҳамда мультимедиа маҳсулотларидан масофадан туриб фойдаланишга оид олинган маълумотлар мамлакатимиз кутубхона фаолиятини янада такомиллаштириш, фойдаланувчиларга ҳар жиҳатдан қулай хизмат кўрсатишни янада самарали ташкил этиш имконини беради.