Аннотация: Мақола болалар китобхонлигини ривожлантириш вазифасини муҳокама қилишга қаратилган ҳамда мазкур вазифани ҳал қилишда психологиянинг ўрни қанчалик муҳим эканлиги қатор тажриба ва маълумотлар асосида исботлаб берилган. Техника ривожланган ҳозирги замонда инсоният маънавияти жуда қашшоқлашиб, болалар ўқишга қизиқишни йўқотдилар. Мутолаа – мия учун энг яхши машқ. Китоб мутолааси ҳар доим инсонни психологик жиҳатдан ноёб фикрлар туғилишига, диққатни жамлашига, тасаввурни бойитишига ёрдам берган. Чет тилларини осон ўрганишга, нутқ маҳоратини яхшилашга, стрессни камайтиришга, сўз бойлигини оширишга ёрдам берган. Ота-оналарнинг фарзандлари билан биргаликда китоб ўқишлари эса уларнинг ўзаро муносабатларини яхшилашга хизмат қилган.
Калит сўзлар: Библиотерапия, болалар, китобга бўлган қизиқишни уйғотиш, психологиянинг ўрни, овоз чиқариб ўқиш, таълим-тарбия, ўқув фаолиятида ўсиш.
Аннотация: Статья направлена на обсуждение задач развития умения детей читать, и важность роли психологии в решении этих задач доказывается на основании ряда опыта и данных. В сегодняшнюю технологически развитую эпоху духовность человечества сильно обеднела, и дети потеряли интерес к чтению. Чтение – лучшее упражнение для мозга. Чтение книг всегда помогало человеку генерировать психологически уникальные мысли, концентрироваться, обогащать воображение, помогает легко выучить иностранные языки, улучшить разговорные навыки, снизить стресс, увеличить словарный запас. Родители, читающие вместе со своими детьми, способствовали улучшению их отношений.
Ключевые слова: Библиотерапия, дети, пробуждение интереса к книге, роль психологии, чтение вслух, образование, рост учебной деятельности.
Abstract: The article is aimed at discussing the problems of developing children’s reading ability, and the importance of the role of psychology in solving these problems is proven on the basis of a number of experiences and data. In today’s technologically advanced era, the spirituality of humanity has become greatly impoverished, and children have lost interest in reading. Reading is the best exercise for the brain. Reading books has always helped a person generate psychologically unique thoughts, concentrate, enrich the imagination, helps to easily learn foreign languages, improve speaking skills, reduce stress, and increase vocabulary. Parents reading with their children improved their relationships.
Key words: Bibliotherapy, children, awakening interest in the book, the role of psychology, reading aloud, education, increasing educational activity.
Ўзбекистон республикаси президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусда айтилганидек: “Китоб ўқиган, ўзини устида ишлаган одамда қанот бўлади. У бефарқ бўлмайди. Унинг кучи билимда бўлади. Шунинг учун ҳеч кимни писанд қилмайди. “Катта”ларга хушомад қилмайди. Унинг билими бор, илми бор. Мана нима учун китоб ўқинглар деймиз. Китоб ўқисангиз савол беришни биласиз”.
Китоб – инсон маънавияти ва дунёқарашини юксалтирувчи муҳим манбаа ҳисоб-
ланади. Китоб ўқиган инсон мулоҳазали, билимли бўлиб, юксак тафаккури ила бошқалардан ўзининг дунёқараши ва фикрлаши билан ажралиб туради. Китоб билан ошно бола яхши инсон бўлиб улғаяди. Кўп китоб ўқиган кишининг билим савияси юқори, муомала маданияти юксак, етук инсон сифатида ҳаётда ўз ўрнини топа олади.
Китоб ўқиш барча даврларда ҳам шахсий ривожланишнинг, инсон дунёқарашини кенгайтиришнинг, маънавий озиқанинг энг самарали йўли ҳисобланган. Ва бугунги глобаллашув даврида ҳам у ўз мақомини йўқотганича йўқ. Китоб ўқиш нафақат инсонинг субъектив фикрларини ижобий тарафга ўзгартиришда, танқидий фикрни ривожлантиришда, сўз бойлигини таъминлашда, балки у инсоннинг физиологик саломатлигида ҳам жуда муҳим роль ўйнайди. Яъни, китоб мутолааси жараёнида инсон организмида ижобий физиологик ҳодисалар рўй беради.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инсон миясининг соғломлиги, уни ўз вазифасини тўлиқ ва яхши бажариши учун доимий стимулга муҳтож. Мия қанча кўп ишласа у шунча соғлом ва бақувват бўлади. Ақлий меҳнат – бу танамиз учун спорт қанчалик фойдали бўлса миямиз учун ҳам шундай фойдали. Китоб ўқиш эса бу – мия учун «энг яхши спорт тури» десак муболаға бўлмайди.
Бундан ташқари китоб мутолааси инсонга турли депрессион ҳолатлардан тезда чиқиб кетишга ёрдам беради. Киши ҳаётида учраган у учун ёқимсиз ва уни беҳаловат қиладиган барча нарсаларни ўзи учун муаммо, қийинчилик ва тўсиқ ўлароқ кўради. Аммо, психологияда айни муаммоли муҳитдан четга чиқиб, яъни қайсидир маънода ўз чегарасидан ташқарига ўтиб ҳолатни ташқаридан кузатиш энг яхши ечимдир. Инсон ўз чегарасидан, доирасидан чиқши учун ақли, хаёллари, диққати бошқа тарафга, бошқа мавзуларга қаратилиши керак. Китоб мутолааси жараёнида инсон ўзининг шахсий муаммолари, шахсий ҳаётидан чиқиб мутлақо бошқа оламга тушиб қолади. Китоб қаҳрамонлари билан бирга яшайди, ҳаётнинг турли жабҳаларини ўрганади ва қарабсизки, ўзининг ҳаётидаги муаммолари унга арзимасдек кўринади. Натижада ҳаётга розилик кўзи ила боқади, бу эса унга бахтли яшаш имконини беради. Шу сабабли ҳам китоб мутолаасидан тиббиётда ҳам кенг фойдаланилиб келинмоқда. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, мутолаа, яъни шифо воситаси – психотерапияда янги терапевтик йўналишга асос солди. Бу – библиотерапиядир.
В.М.Мясищевнинг ёзиши бўйича «Библиотерапия услуби ўзида китобшунослик, психология, психотерапия, психокоррекцияниниг мураккаб қўшилмасини мужассам этади».
Библиотерапия мижозга махсус йўналиш бериб, махсус танланган адабиётни ўқитиб, руҳий ҳолатини нормаллаштириш ёки ортимизациялашга қаратилади[6].
Одамларнинг бир қисмида эшитишдан кўра кўриш орқали қабул қилиш кўпроқ ривожланган. Библиотерапия кутубхоначи ёки тиббиёт мутахассиси томонидан қабул қилинган терапевтик қийматга асосланган ўқиш ёки фаолият тавсияларини ўз ичига олади.
Бунда муолажага арзирли китобларни ҳар ким ўз диди, савиясидан келиб чиқиб танлаши мумкин. Муҳими библиотерапиядаги асосий талабга риоя этиш лозим, яъни асар қизиқарли бўлиши, ўқиш жараёни фақат ҳузур-ҳаловат бахш этиб қолмай, фикрлашга ҳам ундамоғи, ўйлашга мажбур этмоғи керак. Асар бош қаҳрамони ҳаётингизда қачондир рўй берган ва ҳануз оромингизни ўғирлаб келаётган вазиятга тушиши мақсадга мувофиқ. Келинг, шу ўринда кайси жанрдаги китоблар кандай терапевтик хусусиятга эга эканлигини куриб чикамиз.
Мутолаа чоғида ақл ва юракка қувват берувчи мумтоз адабиёт намуналари, бир маромдаги ҳикоя услуби кишида турғун ва барқарор ҳис-туйғуларни уйғотади. Асар қаҳрамони йўл қўйган хато нуқсонларингиз ҳақида ўйлаб кўришга ундайди. Мумтоз асарлар мутолааси киши руҳий зарбаларга учраганда, марказий асаб тизими бузилганда, невроз ҳолатида, нохуш хотираларни унутиш қийин кечадиган пайтларда ўзига хос муолажа бўлади.
Детектив ва саргузашт асарлар диққат-эътибор, қунт-сабот ва кузатувчанликни чиниқтиради. Мураккаб сюжетлар маҳзун ўй-хаёл ва ташвишлардан чалғитади. Нохуш фикр мияга ўрнашиб қолган, руҳан сиқилган пайтларда китоб ўқиш муолажа вазифасини ўтайди.
Илмий фантастик асарлар юз бериш эҳтимоли бор нарсалар ҳақидаги тасаввурни кенгайтиради, ўй ва истакларни чўчимай хаёлдан ўтказиш, бошқаларда ҳам шундай фикр ва истак бўлиши мумкинлигини тан олиш имконини беради. Бундай китоблар турли ваҳима ва қўрқувлардан азият чекувчи, қатъий тартибда яшовчиларга тавсия қилинади.

Назмий асарлардаги аниқ ритм организмда кечаётган жараёнларни меъёрига келтиради, кайфиятни кўтаради, кишида ўз кучига ишонч уйғотади. Депрессия ҳолатларида, шунингдек, инсультдан кейинги дудуқланишни даволашда ҳам бу усул қўлланади. Эртак ва фольклор адабиёти эса, қийинчиликсиз муомала қилиш қоидаларига, кузатувчанликка одатлантиради. Бу турдаги китоблар шошқалоқ, итоатсиз, сўзга кирмайдиган болаларни тарбиялашда қўл келади.
Ҳуқуқий адабиёт хавотирли вазиятларнинг олдини олиш, зиддиятларсиз муомалага киришишга ўргатади. Ўсмирларга ўтиш даврида ёрдам беради, жарроҳлик амалларидан сўнг кайфиятни кўтаради.
Фалсафий ва диний адабиётлар дунёнинг яхлитлиги, унда инсоннинг ўрни ҳақида тасаввур беради. Ўткир руҳий зарбалар, сурункали руҳий сиқилишлардан халос этади.
Библиотерапиянинг афзалликлари – ёшларнинг муаммоларини ҳал қилишга ўргатиш, ўқувчиларга масхара бўлмаслик, қўрқув, жинсий ҳаётдаги ўзгаришлар, ташвиш ва ўлимни енгишга ёрдам беришни ўз ичига олади. Библиотерапия натижасига кўра, кўплаб ўқувчилар муваффақият ва ўз-ўзини англашнинг яхшиланганини кўрсатди. Мутолаа учун китобни билиб танласангиз чинакам ҳаёт мактабидан сабоқ олгандек ўз-ўзингизни янада яхшироқ англай бошлайсиз[4].
Рус психологи А. Н. Леонтьев инсон фаолиятининг психик ва амалий шакллари мавжудлигини, бола онги айнан ўқув фаолиятида ўсишини таъкидлайди. Д. Б. Элконин эса ўқув фаолиятининг хусусиятларини кўрсатиб, унинг моҳияти, мазмуни ва намоён бўлиш шаклига кўра ижтимоийлигини таъкидлайди.
Фарзандни она қорнидалигидаёқ тарбиялаш муҳим бўлгани каби мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болаларда мутолаага бўлган қизиқишини оширишда аввал методикалар орқали ўқув мотивини аниклаб олишимиз керак. Таҳлил натижаларига қараб бола билан ишланганда мактабга муҳаббати ошгани натижаси ўлароқ китобга, мутолаага қизиқиши ривожланиб боради. Қуйида шу методикалардан бирини келтириб ўтаман:
Ўқув мотивини баҳолаш методикаси (бу методика Н.Г.Лусканова томонидан таклиф этилган).
Мазкур методика 6 – 8 ёшдаги болаларнинг ўқув мотивацияси, мактабга бўлган муносабати, ўқиш билан боғлиқ вазиятга нисбатан эмоционал реакциясини аниқлашга қаратилган.
Анкета саволлари.
1. Сенга мактаб ёқадими ёки унчалик ёқмайдими?
- унчалик ёқмайди.
- ёқади
- ҳечам ёқмайди.
2. Эрталаб уйғониб, доим хурсандчилик билан мактабга келасанми ёки кўпинча уйда қолишни истайсанми?
- кўпинча уйда қолишни истайман
- баъзида боришни, баъзида қолишни истайман
- хурсандчилик билан мактабга бораман
3. Агар ўқитувчи эртага хоҳлаганлар келиб, хоҳлаганлар келмаслиги мумкин деса, сен мактабга борармидинг?
- билмадим
- уйда қолардим
- мактабга борардим
4. Бирор-бир дарс бўлмаслиги сенга ёқадими?
- ёқмайди
- баъзида ёқади, баъзида ёқмайди
- ёқади
5. Уй вазифаларинг йўқ бўлишини хоҳлармидинг?
- хоҳлардим
- хоҳламасдим
- билмадим
6. Мактабда фақат танаффус бўлишини хоҳлармидинг?
- билмадим
- хоҳламасдим
- хоҳлардим
7. Сен ота-онангга мактаб ҳакида кўп гапириб берасанми?
- кўп гапириб бераман
- кам гапириб бераман
- умуман гапириб бермайман.
8. Ўқитувчинг ўрнига бошқа меҳрибонроқ ўқитувчи келишини хоҳлармидинг?
- билмадим
- хоҳлардим
- хоҳламасдим
9. Синфда ўртоқларинг кўпми?
- кам
- кўп
- умуман йўқ
10. Сенга синфдошларинг ёқадими?
- ёқади
- унчалик ёқмайди
- ёқмайди.
Эслатма: мазкур анкета индивидуал тарзда ҳамда гуруҳда қўлланилиши мумкин.
Натижаларни қайта ишлаш учун қуйидаги калитдан фойдаланилади. 1-саволга 1-жавоб танланса 1 балл, 2-жавоб танланса 3 балл, 3-жавоб танланса 0 балл берилади. Шу тариқа ҳамма саволларга танланган жавобга мос келадиган баллар йиғиндиси топилиб, натижа баҳоланади.(1-жадвал)
Натижаларни баҳолаш:
1. 25 баллдан – 30 баллгача. Ўқув мотивацияси юқори. Бундай болалар ўзининг билиш мотиви кучли эканлиги, барча топшириқларни яхши бажаришга интилиш билан ажралиб туради.
2. 20 баллдан – 24 баллгача. Ўқув мотивацияси ўртача. Бундай ўқувчилар гуруҳи ўқув фаолиятини анча муваффақиятли амалга оширилган болалардан ташкил топади.
3. 15 баллдан– 19 баллгача. Мактабга муносабат ижобий, аммо болани кўпроқ ўқиш билан боғлиқ бўлмаган томонлар қизиқтиради. Бундай ўқувчилар мактабда ўзларини яхши ҳис этадилар, бироқ мактабга асосан ўртоқлар, ўқитувчилар билан суҳбатлашиш, чиройли ўқув қуролларига эга бўлиш учун борадилар.
4. 10 баллдан – 14 баллгача. Ўқув мотивацияси паст. Бундай болалар мактабга боришни хоҳламайдилар, дарсларда бекорчи нарсалар билан шуғулланиб, ўйнаб ўтирадилар.
5. 10 баллдан паст бўлса. Мактабга нисбатан салбий муносабат, мослашмаганлик мавжуд. Бундай ўқувчилар ўқув фаолиятини бажаришга қийналадилар, тенгдошлари ва ўқитувчилар билан бўлган муносабатда муаммоларга дуч келадилар, уларда айрим ҳолларда нерв – психик саломатликнинг бузилиши кузатилади.
Эслатма: Анкетани икки усулда қўллаш мумкин.
1-усул. Саволлар эксперементатор томонидан ўқиб эшиттирилади ва жавоб вариантлари тақдим этилади, болалар ўзи танлаган жавобни ёзиб қўяди.

2-усул. Саволлар ҳар бир болага алоҳида-алоҳида ёзма кўринишда тарқатилади, болалар тегишли жавобларни белгилайдилар.
Сўровномадаги саволлар 200 нафар 6 – 8 ёшдаги ўқувчи билан ўтказилган сўров асосида болаларнинг мактабга, ўқиш жараёнида бўлган муносабатини тўлиқроқ акс эттирувчи саволлар сифатида ажратиб олинган.Таҳлил натижасига қараб ўқув мотивацияси паст чиққан болалар билан индивидуал шуғулланиш йўлга қўйилади[2].
Maктабдa, тaълим муaccacaлapидa китoбгa қизиқиш уйғoтиш учун eтapли вa қулaй шapoитлapни яpaтиш зapуp. «Мaктaбгaчa тaълим муaccacaлapидa кичик кутубxoнa яpaтиш, унинг фaoлиятини тaшкил этиш вa бoлaлap бaдиий aдaбиëтидaн caмapaли фoйдaлaниш бўйичa йўpиқнoмaдa мaктaбгaчa тaълим муccacaлapидa кичик кутубxoнaни тaшкил этишгa биp қaтop тaлaблap бeлгилaб бepилгaн:

• кичик кутубxoнa жoйлaшaдигaн xoнaни aниқлaш. Ушбу xoнa cифaтидa кичик кутубxoнa учун қулaй бўлгaн мaктaбгaчa тaълим муaccacaдаги биpop xoнa – мeтoдикa xoнacи, муcиқa зaли ëки муaccacaдaги мaвжуд бўш xoнaни тaнлaш мумкин;
• xoнaни зapуp жиҳoзлap, яъни китoблapни нaмoйиш қилиш вa «қўйиш учун жaвoн, бoлaлap вa oтa-oнaлap учун cтoл вa cтуллap билaн жиҳoзлaш;
• қулaй жoйлaшуви шoвқин вa oëқ товушлapи бўлмacлиги учун эшикдaн узoқpoқдa тинч жoй тaнлaш;
• кундузги вa кeчки вaқтлapдa яxши ëpитилганлиги бoлaнинг кypиш қoбилиятигa зapap eткaзмacлик учун ëpуғлик мaнбaигa яқин (oйнaдaн узoқ эмacлиги, кечқурун ëpиткичнинг мaвжудлиги) бўлиши;
• кичик кутубxoнa шинaм, жoзибaли бўлиши;
• кичик кутубxoнa xaвфcиз, бoлaни шошилмacдaн, диққaтини биp жoйгa тўплaб китoб билaн мулoқот қилишига мoc ҳoлдa жoйлaшгaн бўлиши;
• кичик кутубxoнaнинг жaвoни шундaй жoйлaшгaн бўлиши керакки, хaттo энг кичик бoлa хaм xoҳлaгaн вaқтдa ўзигa ëққaн китoбни бoшқaлapнинг ëpдaмиcиз қўлини чўзиб бeмaлoл oлaдигaн бўлиши лoзим;
• кичик кутубxoнa китoб тoкчacи, oчиқ витpинa кўpинишидa бeзaтилиши мумкин, шуниндек;
• кичик кутубxoнaдa тaшкил этилaдигaн aдaбиëтлap тaнлoви вa пeдaгoгик ишлap бoлaлapнинг ëш xуcуcиятлapи вa эҳтиëжлapигa мoc бўлиши керак;
• кичик кутубxoнaдaги мaтepиaллapни aлмaштиpиш бoлaлapнинг қизиқиши cуcaя бoшлаши билан байрамлар, машҳур саналар ва воқеалар арафасида 2-2,5 ҳафтада бир марта амалга оширилади, агар китобга қизиқиш йўқолса, уни белгиланган вақтни кутмасдан алмаштириш мумкин. Шунингдек, кичик кутубхонани халқ эртаклари, муаллифлик эртаклари, шеърлар, ҳикоялар табиат, йил фаслларига оид адабиётлар билан тўлдирилиши лозимлиги кўрсатилган[5].
Бундан ташқари, ҳар бир ёш гуруҳида ташкил этилган бадиий адабиёт марказлари таркибида ўзбек болалар адабиёти ҳамда жаҳон болалар адабиётининг миллий менталитетимизга мос ва хос бўлган намуналари бўлиши болаларда китобга бўлган муҳаббатнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади. Тарбиячи болаларга турли ривоят, эртак ва ҳикояларни оғзаки айтиб бериш билан бирга уларни китоблардан ўқиб бериши ёки уларнинг дискларда ёзилган намуналарини қўйиб бериши мақсадга мувофиқ бўлади. Тарбиячи болаларга китобларни асраб-авайлашни ҳам ўргатади. Бола ўқишни билмаса-да, ундаги руҳий ҳиссиёт ва интуиция китоблар дизайнига эътиборини кучайтиради, яъни рангли, чиройли ва ўзига жалб қилувчи китобларда болалар ўзларига аталган маълумотлар борлигига ишонч ҳосил килишади.
Мактабгача ёш даврида эртак ва ҳикояларни кўп эшитган бола нутқи равон, фикр-
лаши тиниқ, хаёлот олами чексиз бўлади. Ўтказилган тажрибалар мактабгача таълим муассасаларидан таълимнинг навбатдаги босқичига борган болалар билан оиладан борган болалар ўртасида равон нутқнинг ривожланиш даражаси ва мустақил фикрлаш имкониятларида сезиларли фарқ борлиги ва бу ҳолат боланинг мактабнинг бошланғич синфларида яхши баҳоларга ўқишига ўз таъсирини кўрсатишини белгиламокда.
Бугунги шиддатли ривожланиш даврида эртак, ҳикоялар айтишнинг ўзи кифоя қилмайди. Бунинг сабаби компьютер ўйинлари, телевидениеда берилаётган мультфильмлар, эртак каҳрамонлари акс этган ҳаракатли ўйинчоқлар болада афсонавий девлар, учар гиламлар, ялмоғиз кампирларга қизиқишини қийинлаштиради. Бу муаммони ҳал этишда халк оғзаки ижоди билан таништириш ишларига зарар келтирилмаган тарзда замонавий бугунги кун боласининг орзу-истаклари, хаёлларига мослаштирилган мазмундаги воқеа-ҳодисаларга бой эртак, ҳикоялар, шеърлар, топишмоғу тез айтишлар яратиш зарур. Яратилган асарлар бола дунёсининг тараққиётига таъсир этувчи куч бўлиб хизмат килиши керак.
Бола яратилган асарларни тинглар экан, ўзини ва ўзлигини англаш, атроф-муҳит, табиатни қадрлаш, одамларга меҳрли, Ватанига садоқатли бўлиш, Она диёрини улуғлаш, ундан фахрланишни ўрганади. Бундан ташқари, эшитиш ва тушуниш бола саломатлигига кучли таъсир кўрсатиб, боладаги турли психологик камчиликларнинг бартараф этилишига сабаб бўлади ҳамда бола мия фаолияти фаоллашади.
Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларига болада китобга нисбатан қизиқишни ошириш учун қуйидаги иш усулларидан фойдаланишларини тавсия этамиз:
• тарбияси болага Ватанга муҳаббат, ота-онага ҳурмат, дўстлик, одоб ва меҳнатсеварликка оид тушунчаларни китобларда берилган эртаклар, мақоллар, ривоятлар орқали сингдириб бориш жадвалини ишлаб чиқиши керак;
• ҳар бир асар юзасидан суҳбатлар, саҳна кўринишларини ташкил этиш ва машғулотларда бирор муаммоли вазиятлар юзасидан «келинглар, китобимизга бир қарайлик-чи, унда нималар ёзилган экан?» каби таклифлар билан китобга таянишга ўргатиш;
• мактабгача таълим муассасаларида болалар билан китобхонлик кечалари, мулоқот, давра суҳбатлари, «Китоб байрами», «Китоб бобо ташрифи», «Эртакчи момо билан учрашув», «Отам, онам ва мен эртак айтамиз» кўрик танловлари каби тадбирлар ташкил этиш;
• болага айтилган эртаклар якуний қисмини ўзи тўқишига имкон бериш;
• эртак ва ҳикоя каҳрамонлари акс эттирилган расмлар ичидан айтилган асар қаҳрамонини топиш ёки оғзаки таъриф бўйича уни таниш, айтилган жумлалар кайси асардан парча эканини топиш, эшитган эртак, ҳикояси асосида расм чизишга таклиф этиш каби машқлар ўтказиш;
• кун тартибига «Янги эртак соати»ни киритиш;
• мактабгача таълим муассасасида ташкил этиладиган турли тадбир ва мусобақаларда бола учун тайёрланган совринлар орасида албатта китоб бўлишига эътиборни қаратиш;
• ота-оналар ўртасида боланинг китобга муносабатини оширишга қаратилган давра суҳбатлари, амалий тадбирлар ўтказиш, шу билaн биpгa oтa-oнaлapнинг ҳaм мaктaбгaчa ëшдaги бoлaлapгa мўлжaллaнгaн китoблap вa унинг мaзмуни бўйичa билим вa тушунчaлapини бoйитиб бopиш, бoлaлap учун яpaтилгaн янги китoблap тapғибoтини ўтказиш кaби caмapaли уcул вa мeтoдлapдaн фoйдaлaниш мумкин.

H.И.Нoвикoвнинг қaйд этишичa, «Бoлaлapнинг муpғaк қaлбигa ҳeч биp нapca ибpaтдeк кучли тaъcиp этмaйди вa бapчa ибpaтлap ичидa oтa-oнa ибpaтидaн кўpa чуқуppoқ вa мустаҳкaмpoк ўpин oлaдигaн ибpaт йўқ». Шу бoиcдaн, бoлaдa китобга ижoбий мунocaбaтнинг cингдиpилишидa oилa билaн ҳaмкopликнинг ўpни муҳимдиp.
Болаларда китобхонликнинг сустлигига олиб келадиган сабаблардан баъзиларини келтириб ўтаман. Булар:
- Телевидение ва интернет. Кўпинча, болалар ўқиш ўрнига фильм томоша қилишни афзал кўришади, шу билан бирга ўзлари ҳам, ота-оналари ҳам буни мутлақо тенг қийматли деб билишади. Аслида, телевизорлар ёки компьютерлар ёнида ўтирган болалар кўпинча кўнгилочар ўйинлар билан шуғулланадилар ва ўқишни оғир меҳнатдек қабул қилишади.
- «Ўқимаслик» – оилавий ўқиш анъаналарининг йўқ бўлиб кетиши. Баъзида уйда жуда кўп китоблар бор, лекин бу умуман оила ўқиётганини англатмайди. Оилада китобларни биргаликда ўқиш ва муҳокама қилиш жуда кам учрайди. Ота-оналар баъзи китобларни, болалар эса бутунлай бошқаларини ўқийдилар. Уйда болалар ўқиётган китобларининг мазмунига кўпинча эътибор берилмайди. Улар фарзандларининг ҳеч бўлмаганда “бирор нарса” ўқиганидан хурсанд бўлишади холос.
Мен изланишларимдан шуни англадимки, болаларнинг китобга бўлган қизиқишини уйғотиш ўз навбатида психологияни, болалар характеристикасини билмай туриб амалга ошмайди. Чунки, ҳар бир бола ўз индивидуал хусусиятига эга. Бу ўринда психологиянинг ўрни беқиёс. Шунинг учун ҳам болаларнинг китоб ўқишга қизиқтиришда психология энг асосий омил ҳисобланади.
Барча болаларни ҳам китоб мутолаасига қизиқтириш мумкин. Аммо, қандай қилиб? Педагоглар томонидан берилган қуйидаги кўрсатмалар болаларни китобга меҳр қўйишига ёрдам беради:
- Китоб ўқишда замонавий методлардан фойдаланинг: электрон кутубхоналарга аъзо бўлинг, ПДФ ва аудио китобларни, кўргазмали маълумотларни тавсия қилинг;
- Овоз чиқариб ўқинг. Овозингизни диктофонга ёзиб олинг. Овоз ёзиб олиш учун телефон мос келмайди, чунки у доимо ўзига эътибор қаратади. Диктофонда фақат битта тугма мавжуд – уни ёқиш ва ўчириш мумкин.
Овоз чиқариб ўқиганингизда, чалғитувчи омиллар таъсирига тушмай, барча куч ва эътиборингизни фақат ўқиш учун йўналтиришингиз осонроқ бўлади. Яъни мия ва овознинг ҳамоҳанг фаолияти натижасида ақлий ва оғзаки қобилиятингиз бир марказга жипслашиб, китобдаги сўзларни янада тўғри ўқийсиз ва яхшироқ тушунасиз.
Ўз овозингизни эшитар экансиз, табиий равишда ёзилган сўзларни тўғри талаффуз қилишга уринасиз. Бунинг натижасида оғзаки нутқда ҳам ушбу сўзларни тўғри талаффуз қилишга ҳам одатланасиз.
Кўз югуртириб ўқишда эса фақат онг ишлаганлиги сабабли сўзлар талаффузи қуйи даражага тушиб қолади. Баъзан ўзингизга таниш, лекин талаффузи мураккаб сўзларни тўлиқ ўқимасдан ҳам ўтиб кетиш мумкин (бу эса талаффуз равонлигига салбий таъсир кўрсатади). Чунки, мия сизга таниш бўлган сўздаги барча ҳарф ва ҳарф товушларини битталаб ўқимаганда ҳам тушуниш қобилиятига эга.
Сиз олдин учратмаган янги сўзлар мавжуд матнни кўз югуртириб ўқисангиз, китобдаги сўзларни ичингизда ўқийсиз ва сўзларнинг сизга таъсири кам бўлади.
Агар овоз чиқариб ўқисангиз сўзлардан чуқурроқ маъноларни топишингиз мумкин, чунки улар талаффуз қилинганда жонланадилар ва сизнинг тил бойлигингизни бир қисмига айланади.
- Уйда ва синфхоналарда китоб бурчаги ташкил қилинг;
- Китоб музейларига ташриф буюринг, китобнинг яратилиш тарихини ўрганинг;
- Китоб дўконларидан харид қилинадиган китобларни биргаликда танланг;
- Кутубхоналарга тез-тез бориб, ўзини китоблар олами мўъжизасида тасаввур қилишига кўникма ҳосил қилдиринг;
- Китоб ўқишда фарзандингизга намуна бўлинг. Ота-она китобга меҳр қўйган бўлса бундай оилада тарбияланаётган фарзанд ҳам китобга ошно бўлади, бундай болаларнинг дунёқараши, фикрлаш доираси кенг бўлади, хушмуомала, меҳрибон, бошқаларга иложи борича яхшилик қилишга уринадиган, ҳар бир айтаётган сўзи, қилаётган ишини ўйлаб бажарадиган, бир сўз билан айтганда, ўзида баркамол шахс хислатларини намоён қилишга ҳаракат қиладиган зиёли фарзанд бўлиб вояга етади;
- Ўқиган китобларини бирга таҳлил қилинг. Китоб ўқишда тўрт дақиқадан ортиқ бўлмаган эътибор босқичидан ошиб кетманг. Бола 3 ёшдан ўтгандан сўнг китобни 20 дақиқадан ортиқ ўқиб берманг. Бу бола айни ёшда бардош бера оладиган максималдир;
- Такрорлашдан қўрқманг. Фарзандингиз бир неча йиллардан бери сиздан бир хил китобни тунда ўқишингизни сўраса, безовталанманг ёки ҳайрон бўлманг. У шунчаки унинг учун психологик қулайликни ифодалайди. Сизда ҳам шундай китоб бўлиши мумкин. Агар сиз уни ҳозир ўқисангиз, болалигингизда бошдан кечирган қулай ҳолатга қайтасиз. Сиз ҳатто ушбу китобни болангизга таништирмоқчи бўлишингиз мумкин, аммо у сиз учун қандай бўлса, у учун ҳам шундай бўлишига кафолат йўқ. Буларнинг барчаси жуда индивидуалдир. Қоидага кўра, ҳар куни бир хил китобларни ўқиш саккиз ёшда “тугайди”;
- Шеър ёдлатинг. Бунинг учун энг мақбул вақт – туғилишдан саккиз ёшгача бўлган давр! Бу сиздан ортиқча қийинчилик талаб қилмайди, чунки бу ёшда болалар учун ёдлаш осон. Ўрта мактабда, агар сиз илгари бу маҳоратни ривожлантирмаган бўлсангиз, бироз ҳаракат талаб қилади.
- Болаларнинг ёши, характеридан келиб чиқиб муносиб китоб танланг. Оила муҳитида китобхонликнинг тизимли равишда олиб борилиши кутилаётган натижанинг самарасини янада оширади. Болаларга ёшликдан ўзбек халқ эртакларидан сўзлаб бериш болаларда меҳнатсеварлик, самимийлик, меҳмондўстлик каби инсоний фазилатларни ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром каби тушунчаларни тарбиялайди.
Шу каби китобхонликни амалда кенг жорий этиш жараёнида биринчи навбатда мавжуд кутубхоналарни реконструксия қилиш, уларнинг моддий-техник базасини янгилаш, керакли илмий ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш, кутубхоналар фаолиятида замонавий инновацион технологияларни кенг жорий этишимиз ва ундан самарали фойдаланишимиз мумкин. Бу ишларни амалга оширилиши учун зарур чора-тадбирлар белгилаб берилган ва уларнинг ижроси мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Бунинг ёрқин далили сифатида юртимизни ривожлантиришдаги 5 та муҳим ташаббусга “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш”ни йўналиш сифатида белгилаб берилганлиги фикримизга ёрқин мисол бўлади.
Бола учун китоб ҳақиқатан ҳам энг яхши совға, аммо уни барча бирдек севиб ўқишни истамайди. Кўпчилик фарзандини мактабда ҳам, уйда ҳам ўқишга мажбурлайди. Аммо бу нотўғри. Уни китобга мажбуран қизиқтириб бўлмайди. Аммо, маданият (китоблар, бадиий фильмлар, санъат) инсон шахсини, айниқса болалик даврида шакллантиради, шунинг учун болаларни китоб ўқиш ва уни севишга ўргатиш керак.
Хулоса қилиб айтганда, болани китоб ўқишга қизиқишини оширишда нафақат ота-оналар, ўқитувчилар, балки кутубхоначилар ҳам ҳаракат қилишлари керак. Кутубхоначи китоб тарғиб қилиши, ўқувчига унинг хоҳиш-истагидан келиб чиққан ҳолда китоб тавсия қилиши, ўқиган китобининг мазмунини сўраш орқали мутолаага қизиқишини орттириши зарур. Зеро, бизни ердан кўкка кўтарадиган, баркамоллик сари етаклайдиган, инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонлик, вайронкорлик билан бунёдкорликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган, инсоният томонидан яратилган энг ноёб кашфиёт ҳам бу китобдир. Китоб инсонни улуғлайди, Ватанни севиш, инсонпарварлик, ўзи яшаб турган ҳаётга шукроналик ҳисси билан қараш, бошқаларга меҳр-мурувватли ва хушмуомала бўлиш, атрофдаги инсонларга яхшилик улашиш каби инсоний фазилатларни тарбиялайди. У инсон умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлгувчи содиқ дўстдир.


Фойдаланилган адабиётлар:
1. Нишонова З, Г. Алимова.- Болалар психологияси ва уни ўқитиш методикаси. Ўқув қўлланма. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси. Адабиёт жамғармаси. –Т.: 2006-йил.
2. Психодиагностические методы изучения личности: Учебное пособие. – Переработанное и дополненное издание пособия: Т.А.Ратанова, Л.И. Золотарева, Н.Ф.Шляхта «Методы изучения и психодиагностика личности» – М.: Московский психолого – социальный институт: Флинта, 1998. 60 – 64 бетлар.
3. Юсупова П. Мактабгача тарбия педагогикаси. –Т.: Ўқитувчи, 1993-йил.
4. https://uz.wikipedia.org/wiki/Biblioterapiya
5. https://cyberleninka.ru/article/n/maktabgacha-talim-yoshidagi-bolalarda-kitobhonlikni-shakllantirish-usullari
6. https://arxiv.uz/uz/documents/referatlar/pedagogik-psixologiya/biblioterapiya
