В статье рассказывается об истории создания и деятельности информационно-библиотечного центра города Ташкента со дня организации в 1937 году по сегодняшний день. В статье раскрывается деятельность информационно-библиотечного центра по различным направлениям, это краеведческая и библиографическая работа, научно-методическая работа и справочно-информационное обслуживание пользователей. Особо в статье уделено внимание реализации Закона Республики Узбекистан «Об информационно-библиотечной деятельности», постановлений и распоряжений Правительства Республики Узбекистан в деятельности информационно-библиотечного центра.

Аҳолининг ахборот олишга бўлган имкониятлари қай даражада ривож топганига бир назар ташлаган ҳар бир инсон, табиийки, ўзида, албатта, фахр ва ифтихор туйғусини ҳис этади. Чунки мамлакатимиз аҳолисига ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал эҳтиёжларини қондиришга, маданий-маърифий қадриятларни сақлашга қаратилган мутлақо янги, замонавий кўринишдаги ахборот-кутубхона хизматини яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиз ҳаётида содир бўлаётган ижтимоий ўзгаришлар ахборот-кутубхона муассасаларининг фаолияти ёш авлоднинг жамиятдаги ўрни масаласига янгича ёндошишни тақозо этмоқда. Шундай экан, ҳозирда энг долзарб вазифалардан бири ёшларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, маънавий дунёқарашини шакллантириш, таълим-тарбия бериш жараёнида янги усул ва услубларни яратишдан иборатдир.

Тошкент шаҳар «Bilim» ахборот-кутубхона маркази узоқ йиллардан буён Ватанимизнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш,  халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш борасида фаолият юритаётган кутубхоналардан биридир. Қарийб 80 ёшни қаршилаётган бу кутубхона 1937 йил октябр ойида атиги 10 000 нусха китоб фонди билан Яккасарой тумани марказий кутубхонаси негизида ташкил топган. Китоб фонди мунтазам равишда бойитилиши натижасида, 1972 йилда у 48 619 нусхага етган. 1977 йилда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар жараёнида кутубхоналарни марказлаштириш ишлари амалга оширилиши натижасида, «Bilim» марказий шаҳар кутубхонасига марказлаштирилган кутубхоналар тизимининг методик маркази сифатида фаолият олиб бориш мақоми берилди. 1994 йилга келиб, китоб фонди сезиларли даражада ортди, яъни

88 706 нусхага етди. Бу, ўз навбатида, китобхонларнинг жаҳон миқёсидаги илм-фан, маданият, санъат ва бошқа турли билимлардан ҳам баҳраманд бўлишига кенг имконият яратди.

Республикамиз аҳолиси, хусусан, ёшларнинг ахборот-кутубхона ресурсларидан тўлиқ фойдаланишини давлатимизнинг жаҳон ахборот оқими билан тўлақонли ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда ахборот ва телекоммуникация технологияларини кенг жорий этиш мақсадида бир қанча меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғриси-да»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги «Bilim» марказий шаҳар кутубхонаси негизида «Bilim» ахборот-кутубхона маркази  ташкил этилди ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Ахборот-кутубхона марказининг замонавий технологиялар билан жиҳозланиши натижасида фойдаланувчилар билан маданий-маърифий ва тарбиявий ишлар олиб боришга кўпроқ вақт ажратишга имкон берди, десак муболаға бўлмайди. Шу йили ахборот-кутубхона марказида фойдаланувчилар учун 15 та компьютердан иборат, локал тармоқ ва Uz-NETга уланган электрон ўқув зали ташкил этилди. Шуни  айтиш керакки, ахборот-кутубхона марказида интернетдан фойдаланишни йўлга қўйиш, замонавий ахборот технологияларини жадал жорий этилиши фойдаланувчиларнинг жаҳон ахборот-ресурсларига эркин кириб боришини, излаган ахборотини тез ва сифатли олишини таъминлайди.

Ахборот-кутубхона марказининг айни кундаги асосий вазифаси қабул қилинган қонунларни амалиётга жорий этиш, мамлакатимиз аҳолисига ва айниқса, ёшларнинг ахборотга бўлган талаб ва истакларини замонавий ахборот технологияларига асосланган ҳолда тез ва сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этишдан иборат бўлиб, бу вазифаларни амалга оширишда Илмий-услубият бўлими асосий ўринни эгаллайди. Бўлим доимий равишда икки тилда: ўзбек ва рус тилларида кутубхона фаолиятига доир қўлланмалар, йўриқномалар ва тавсиялар ишлаб чиқади ва шаҳардаги барча мавжуд ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятига кенг тадбиқ этади. Шу билан бирга, кутубхоначи мутахассисларнинг узлуксиз таълим олиши бўйича кутубхоначиликдаги илғор тажрибаларни амалиётга кутубхоналар ва ахборот-ресурс марказлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи илмий-услубий марказ сифатида иш олиб боради. Шунингдек, ахборот-ресурс марказлари учун турли соҳаларга оид методик-библиографик қўлланмалар ва электрон маълумотлар базаларини яратади. Миллий истиқлол ғояси, маданий-тарихий қадриятларни тарғиб қилиш, китобхонлар билан ишлаш, кутубхона-библиографик ва ахборот хизмати кўрсатиш, кутубхона фондини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва сақлашнинг самарали шакллари ва услубларини ишлаб чиқади ва амалда қўллайди.

Ахборот-кутубхона марказига келиб тушаётган оғзаки, ёзма сўровларни аниқ фактлар асосида тезкорлик билан самарали бажарилишида бевосита Ахборот-библиография бўлими ёрдам беради. Бўлимда ўлкашуносликка оид адабиётлар сектори мавжуд бўлиб, ўлкашунослик бўйича нашр этилган адабиётлар, турли типдаги ахборотларни тарғиб қилади. Ахборот библиография бўлими мутахассисларга, кенг аҳолига, шунингдек фойдаланувчиларга мақолаларнинг системали картотекаси, ўлкашунослик картотекаси, долзарб мавзулар бўйича мавзули картотекалар тузиб электрон маълумотлар базасини ташкил қилган ҳолда хизмат кўрсатиб келмоқда. Бу эса, ўз навбатида, фойдаланувчиларга зарурий адабиётларни, ахборотларни тезкор излаб топиш ва фойдаланишда қулайликлар яратади. Маълумки, ахборот-библиографик хизматининг тўғри ва аниқ ташкил қилинганлиги унинг самарадорлигини белгилаб беришда муҳим омил ҳисобланади.

Дарҳақиқат, босма ва қўлёзма асарлардан оммавий фойдаланишни таъминловчи маданий-маърифий муассаса, мунтазам равишда босма асарларни тўплаш, сақлаш, тарғиб қилувчи илмий маскан – кутубхона бўлса, китобларни фойдаланувчиларга етказиш ва омманинг маданий савиясини оширишда фойдаланувчиларга Хизмат кўрсатиш бўлими етакчилик қилади. Ушбу бўлим ахборот-кутубхона марказининг асосий фаолиятини ташкил этиб, унинг муҳим вазифаси фойдаланувчиларнинг ахборот ва адабиётга бўлган талабларини тез ва сифатли қондиришдан иборат. «Bilim» ахборот-кутубхона марказида фойдаланувчиларга кутубхона абонементи, умумий ўқув зали, электрон ўқув зали, маънавий-маърифий ишлар ишлар бўйича ёшлар билан ишлаш секторлари орқали хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Ахборот-кутубхона марказида миллий қадриятлар, маънавий-ахлоқий урф-одатларни кенг кўламда тарғиб қилиш, халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишни таъминлаш, маънавий бой ва баркамол шахсни камол топдиришда оммавий ишлар алоҳида аҳамият касб этади. Фойдаланувчилар учун адабий ва мусиқий кечалар, интеллектуал ўйинлар баҳс ва мунозаралар каби турли мавзуларда оммавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, 2015 йил «Кексаларни эъзозлаш» йилига бағишлаб «Кексаликни донолик безар» мавзусида бадиий кеча, 9-май – «Хотира ва қадрлаш» кунига бағишланган «Хотирада мужассам қадр», ўзбек адабиётининг буюк намоёндаларидан Ойбек таваллудининг 105 йиллигига «Ёзувчининг ҳаёт йўли», Навоий таваллудининг 574 йиллигига, Ғайратийнинг 105 йиллигига «Адабий меросимиз намоёндалари», З.М. Бо-бур таваллудига «Бебаҳо мерос қадри», Зул-фия таваллудининг 100 йиллигига «Садоқат ва вафо куйчиси», Амир Темур таваллудига «Амир Темур – буюк саркарда ва давлат арбоби», Тиббиёт оламининг султони Абу Али ибн Синонинг 1035 йиллигига «Шарқнинг буюк алломаси» каби мавзулардаги ўтказилган оммавий тадбирлари шаҳримиз аҳолисини, айниқса, ёшларимизни юксак маънавиятли шахс сифатида тарбиялаш учун хизмат қилмоқда. 

Мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш бўйича ҳар томонлама ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тадбиркорлик ва тижорат фаолиятида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни ривожлантириш ва рағбатлантириш; ўтказилган ва олиб борилаётган илмий тадқиқотлар натижалари тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, ишлов бериш, тизимлаштириш ва сақлаш, уларни амалиётга жорий этиш самараси ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида йиғма электрон каталогни яратиш ҳамда тўла матнли маълумотлар электрон базасидан фойдаланишни таъминлаш масалалари шулар жумласидандир.

Дарҳақиқат, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2015 йил 16 июндаги 138-сон буйруғининг 2-иловасига мувофиқ «Республика ҳудудларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг компьютер саводхонлигини ошириш ва уларга интернетдан фойдаланишни ўргатиш Ўқув дастури» бўйича «Bilim» ахборот-кутубхона марказида ишлаб чиқилган дарс жадвали асосида бир ой мобайнида ҳафтасига уч марта машғулотлар олиб борилди.

Компьютер саводхонлиги бўйича ўтказилган дарсларда ёш тадбиркорлар, уй бекалари, талабалар, абитуриентлар, «Нўғай қўрғон» маҳалла аҳолиси ва марказга янги қабул қилинган ходимлар иштирок этдилар. Уларга компьютер хақидаги асосий тушунчалар, «Ахборот ва унинг аҳамияти», «Компьютер ва унинг турлари», «Интернет тармоғи ресурслари», «Электрон почта хизмати ва унинг имко-ниятлари», «Жамиятда ахборотнинг аҳамияти», «Алоқа воситалари ва мобил алоқа технологиялари», «Интернет тармоғи хизматлари ва ресурслари» каби мавзуларда иштирокчиларнинг билим ва кўникмалари оширилди.

Ахборот-кутубхона марказининг Ахборот технологиялар бўлими негизида аҳолини компьютер саводхонлигини ошириш мақсадида ўқув курслари барча ёшдаги фойдаланувчиларга ҳамда ҳамкорликда фаолият олиб бораётган лицей, коллеж талабалари ва мактаб ўқувчиларига бепул тарзда ахборот технологиялари бўйича билим ва кўникмаларни бериш фаолияти махсус режа асосида мунтазам йўлга қўйилган.

Айни кунда фойдаланувчилар нафақат ахборот-кутубхона марказида, балки уйида, ишхонасида, ўқув муасасаси, дам олиш жойидан туриб ҳам марказнинг тарихи, фаолияти, унинг тузилиши, асосий вазифалари, янги адабиётлар ва ўтказилган оммавий тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни www.b.ilim.uz. веб-саҳифасидан олиш имконияти мавжуд. Бундан ташқари ўзининг таклифини, муносабатини, ахборотга олишга бўлган саволини ва буюртмасини қолдириши мумкин. Ўз навбатида, бу хизмат фойдаланувчилари Интернет тармоғи орқали ўзига зарур бўлган ахборотни, электрон шаклдаги нашрларни, қизиқтирган саволига жавобни интерфаол усуллардан «Қидирув», «Сўранг, жавоб берамиз» рукни асосида ташкил этилган хизмат орқали тез ва сифатли маълумот олиши учун яратилган қулай имкониятдан баҳраманд бўлишлари мумкин. Бугунги кунда сайтдан фойдаланувчилар сони 56 минг нафардан ортиқни ташкил этади.

Шунингдек, замонавий ахборот технологиялари ёрдамида электрон ўқув залининг ташкил этилганлиги, «Норма» – Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари қидирув тизимининг мавжудлиги, шунингдек, 1141 ном-да, 77 та диск орқали электрон ресурслар, ўлкашуносликка оид икки тилда «Тошкент: кеча, бугун, эртага» («Ташкент: вчера, сегодня, зав-тра»), ёшларга «Ёшлар – бизнинг келажагимиз» («Молодёжь – наша надежда»), давлат дастурига оид «В центре внимания – благополучие и процветание», «Кексалар – ҳурмат  ва эҳтиромда» (»2015 год – Год внимания и заботы о старшем») каби мавзулардаги мавзули картотекаларнинг йўлга қўйилганлиги янада китобхонлар сонининг ортишига хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий соҳасидаги янгиликлар, олиб борилаётган ўзгаришларни ҳамда дунёда содир бўлаётган янгиликларни янги чоп этилаётган асарлар ва вақтли нашрлар орқали тез ва сифатли ахборот етказиш мақсадида «Bilim» ахборот-кутубхона маркази 2015 йилнинг олти ойи мобайнида ўз фондини 1000 нусхадан ортиқ босма нашрдаги адабиётлар, 1141 номда электрон ресурслар ҳамда 41 номдаги газета ва журналлар билан бойитилишига эришилди.

Зеро, инсоннинг маънавий комилликка эришиши, табиийки, унинг китоблар билан қай даражада ошнолигига боғлиқ. Дарҳақиқат, маънавият – аждодларимизни авлодларга, ўтмишни бугунга, бугунни эса, келажакка боғловчи муқаддас кўприк вазифасини бажаради. У ота-боболаримиз тўплаган яхши фазилатлар ва ҳислатлар, қадриятлар, анъаналарнинг мажмуини ўзида мужассам этади.

Тарихимизнинг бойлиги ва буюклиги, аввало, халқимизнинг юксак маънавияти, мафкураси билан чамбарчас боғлиқдир. Имом Бухорий, Имом Термизий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк аждодларимиз инсоният тараққиётига, хусусан, илм-фан, маънавият ва мафкуранинг юксалишига, азиз юртимизни жаҳоннинг маънавият бешигига айланишига улкан ҳисса қўшганлар.  Жамият тараққиётида маънавий комил инсонлар ҳаёти ва фаолияти муҳим ўрин тутади. Буюк саркарда Амир Темур бобомиз таъкидлаганидек, «Китоб барча бунёдкорлик, яратувчанлик ва ақл идрокнинг, илму донишнинг асосидир, ҳаётни ўргатувчи мураббийдир». Бу юксак фикр бугунги кунда халқимиз томонидан эътироф этилаётган ҳақиқатдир. Инсоннинг юксак фазилатларга эга маънавий баркамол бўлиб етишишида эса, китоблар, китобхонлик ҳамда инсоният тўплаган билим-лар сарчашмасидан баҳраманд бўлишда кутубхоналар фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, аҳолининг ахборот-кутубхона  ресурсларидан тўлиқ фойдаланишини таъминлаш, замонавий ахборот технологияларига асосланган ҳолда, уларга тезкор ва сифатли ахборот етказиб бериш бизнинг фахрли вазифамиз ва бурчимиздир.