Для создания электронного каталога специалисты информационно-библиотечных учреждений должны в совершенстве владеть технологиями библиографического описания, без ошибок вводить библиографические записе в программу КаДаТа, на основе O`z DSt 1215:2009 «Система стандартов по информации, библиотечному и издательскому делу. Библиографическая запись. Библиографическое описание Общие требования и правила составления» а также правильно использовать таблицы УДК и ББК. Для этого необходимо систематически повышать квалификацию специалистов информационно-библиотечных учреждений, организовывая практические семинары-тренинги.

Бугунги ахборот асрида жаҳон ҳам-жамияти билан тобора интеграллашиб бораётган Ўзбекистонда ахборот тўплаш, тарқатиш ва уни тасарруф қилиш жараёни жадаллашиб бораётир, бу жараёнда ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатиш ҳам янгича кўриниш ва шаклга эга бўлиб бормоқда. 

Фан, таълим, маданият, бизнес ва бошқа соҳаларни ривожлантиришда, ахборот билан таъминлашда электрон библиографик маълумотларнинг аҳамияти беқиёсдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 февралдаги «2011–2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматларини янада сифатли ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги 1487-сонли Қарорига мувофиқ Республика йиғма электрон каталог маркази (РЙЭКМ) ташкил этилди. Ушбу марказ Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қошида фаолият олиб бормоқда. Библиографик маълумотларни йиғиш Республика йиғма электрон каталог марказининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади ва республикадаги ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида тезкор ахборот алмашиш ишларини ташкил қилади.

Йиғма электрон каталог маркази библиографик ёзувларни йиғиб, юқори савияда тақдим қилишини таъминлайди, ахборот айирбошлаш юзасидан ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш масалаларини ҳал қилишга ёрдам беради. Ушбу йўналишларда сифатли хизмат кўрсатиш учун РЙЭКМнинг янги дастури ишлаб чиқилиб, уни фойдаланувчиларга тақдим этиш ва шу асосда ишлашини таъминлаш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Республика йиғма электрон каталог марказининг «Йиғма электрон каталог» дастурига ахборот-кутубхона муассасаларидан юборилган библиографик ёзувлар экспорт-импорт қилиниб, шу дастур асосида келиб тушган библиографик маълумотлар таҳрир қилиб борилади. Библиографик ёзувларни тез ва самарали таҳрир қилишда, ахборот-кутубхона муассасалари ходимлари КаДаТа, АР-МАТ, ИРБИС дастурларидаги майдонларга маълумотларни тўғри киритишлари зарур. Библиографик ёзувларни киритишдаги камчиликларнинг бўлиши, ахборот-кутубхона муассасалари фойдаланувчиларига ахборотларни етказиб беришда қийинчиликлар туғдиради.

 Камчиликларни бартараф этиш учун Республика ахборот-кутубхона муассасаларидаги мутахассисларнинг малакасини ошириб бориш билан бир қаторда, улар электрон каталог ва библиографик ёзув яратиш технологиясини мукаммал билишлари шарт. Булар маълумотларга ишлов бериш,  библиографик маълумотни ишлаб чиқиш, ахборотни йиғиш, яратиш, сақлаш, қидириш, хулоса, нусха кўчириш, узатиш ва тарқатишдир. Ҳозирги кунда республика ахборот-кутубхона муассасаларида КаДаТа, КАРМАТ, ИРБИС дастурларига библиографик ёзувларни каталогизаторлар электрон библиографик ёзувларни O'zDSt1215. 2009 (Ахборот, кутубхоначилик ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими библиографик ёзув. Библиографик тавсиф. Умумий талаблар ва тузиш қоидалари) ва UZMARC. 28.03.2013 (Ахборот, кутубхоначилик ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизими) асосида киритишлари талаб этилади.

Лекин, каталогизаторлар нашрларга ишлов бериш, каталоглаштириш технологиясини стандарт асосида яратмаганлиги сабабли, турли кўринишдаги нашрларга, кўпжилдли нашрлар, ноанъанавий нашрлар – аудио ва видеоматериаллар, картографик материаллар, ноталарнинг электрон каталогини яратишда баъзи камчиликларга йўл қўймоқдалар.

Мазкур ишларни бажаришда кўпжилдли нашрларни каталоглаштириш технологияси ҳақида тўхталиб ўтсак. Республикадаги АКМ-лар асосан КаДаТа дастури асосида электрон каталогни яратадилар. РЙЭКМга вилоят АКМларидан келиб тушган библиографик ёзувларда хатоликлар кўп учрайди. КаДаТа дастурига киритилган электрон библиографик маълумотлар ахборот-кутубхона марказларнинг каталогизаторлари томонидан Ка-ДаТа дастурига киритилган библиографик тасвир маълумотларни мисол тариқасида кўрсатишимиз мумкин. Юқорида кўрсатилган хатолар КаДаТа дастуридан олинган, бунда сарлавҳа майдонидан кейинги сарлавҳага тегишли майдонда кўпжилдли нашр ҳақидаги маълумот тўғри киритилган, лекин пастдаги карточкада кўпжилдли нашр ҳақидаги маълу-мот такрорий кўринишда нотўғри киритилган турибди (1-расм).

Бундан ташқари, кўпжилдли нашр ҳақидаги маълумотда  китобга бериладиган ҳарактер майдонлари тўлдирилмаган ва пастдаги карточка кўринишидаги маълумотда КБК (Ку-тубхона библиографик классификация жадвали) берилган, УЎК (Универсал ўнлик классификация жадвали) берилмаган (2-расм).

 Ахборот-кутубхона муассасаси каталогизаторлари юқорида кўрсатилган библиографик маълумотларни  хато киритганликлари сабабли, таҳрирлаш вақтида баъзи ноқулайликларни келтириб чиқаради, вақтдан фойдаланиш имконини бермайди ва киритилган библиографик маълумотга қайта ишлов беришга тўғри келади. Бундай хато ва камчиликлар билан дастурларга киритилган библиографик ёзувларни кўплаб мисол келтириш мумкин. Бундай камчиликларни, стандарт асосида тузатиш ахборот-кутубхона муассасаларининг электрон каталогидаги библиографик ёзувларни тезлаштириб, каталоглаштирувчилар учун қулай шароит яратади. Ахборот-кутубхона муассасалари йиғма электрон каталогини шакллантириш ва яратишда иштирок этувчилар электрон каталогдаги библиографик ёзувларни тўғри киритилганлигини текширишлари шарт акс ҳолда, фойдаланувчиларга кўрсатиш сифатига ҳам сезиларли таъсир қилади.

Бундай хатоларни бартараф этиш учун, авваламбор, республикамиздаги вилоят ахборот-кутубхона марказлари ва ахборот-ресурс марказлари билан ҳамкорликда доимий иш олиб бориш яхши самара беради. Ахборот-кутубхона муассасаларида электрон-кутубхона, электрон каталогни яратиш орқали Республика йиғма электрон каталог марказининг «ЙЭК» дастурига библиографик маълумотлар йиғилади. Бунинг натижасида эса, фойдаланувчиларга жуда катта қулайликларни яратади, тез ва сифатли библиографик маълумотларни етказиб беришга хизмат қилади. Юқорида таъкидлаб ўтилган барча маълумотлар келажакда ахборот-кутубхона марказларининг Йиғма электрон каталог сектори ишини ривожлантиришда ижобий натижа беради деган умиддамиз.

Бунинг учун қуйидаги таклифларни амалга ошириш лозим деб ҳисоблаймиз :

- Ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари библиографик ёзув яратиш технологиясини мукаммал билишлари шарт;

- Ахборот-кутубхона марказлари ва Ахбо-ротресурс марказларидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш учун хизмат сафарлари уюштирилиб, жойларда каталоглаштириш жараёнлари ҳақида семинар-тренинглар ташкил этиш;

- Республика ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари библиографик ёзувларни киритишда O'zDSt1215 ва UZMARC асосида  фойдаланишлари лозим;

- Ахборот-кутубхона муассасаси мутахассисларининг ўзбек ва рус тили грамматикасини пухта ўзлаштирган бўлишлари лозим;

- Ахборот-кутубхона муассасаси мутахассислари УЎК (Универсал ўнлик классификация жадвали) ва КБК (Кутубхона библиогра-фик классификация жадвал)ларидан стандарт асосида фойдаланишлари шарт;

- Ахборот-кутубхона муассасалари билан Республика йиғма электрон каталоги маркази ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш;

- Хорижий ахборот кутубхона муассасалари билан келажакда ҳамкорликда иш олиб бориш ва уларнинг иш тажрибаларини ўрганиш;

- Республика йиғма электрон каталог маркази ходимлари Халқаро конференциялар, ўқув амалий семинарларда иштирок этиб, ўрганган малака ва билимларини Республика ЙЭК яратишдаги иш жараёнларида тадбиқ этиш;

- Республика йиғма электрон каталог маркази Республикада Йиғма электрон каталог яратиш тизимидаги асосий муассаса сифатида барча ахборот-кутубхона муассасалари билан бевосита ҳамкорликда ишлаши лозим.