Annotation: The article contains information about the life and works of poet, writer, historian Badriddin Kashmiri who lived in the 16th century. His «Rawzat аr-Rizvan va Hadiqat аl-Gilman» is of special importance among the works, in which Khoja Muhammad Islam (1493-1563), Khoja Sa’d (1531/32-1589) and Khoja Tajiddin Hasan (1574- 1646) along with telling the story of their lives and activities, It is noted that it is a work that provides information about the economic and political situation, cultural life of Turkestan in the second half of the 16th century, and the political relations of the Bukhara khanate with Iran, North India, Kashgar, Khorezm, kazakhs, and kyrgyz.
At the same time, the article reflects the time of writing of the work, the letter, the place of preservation, the structure of the work, and the information that the work serves as an important source in the study of the history of the Shaibani period.
Key words: Kashmir, Bukhara, «Rawzat аr-Rizvan and Hadiqat аl-Ghilman», Abdullah Khan II, Khojabor Khojalar, Muhammad Islam, Khoja Sa’d, mosque, madrasa.
Аннотация: В статье собраны сведения о жизни и творчестве поэта, писателя, историка Бадриддина Кашмири, жившего в 16 веке. Среди произведений, в которых представлены Ходжа Мухаммад Ислам (1493-1563), Ходжа Саад (1531/32-1589) и Ходжа Таджиддин Хасан (1574-1646), особое значение имеет его «Раузат ар-Ризван ва Хадикат аль-Гильман». Наряду с рассказом истории своей жизни и деятельности, отмечается, что это произведение дает сведения об экономическом и политическом положении, культурной жизни Туркестана во второй половине XVI века, политических отношениях Бухарского ханства с Ираном, Северной Индией, Кашгаром, Хорезмом, казахами. и кыргызский.
При этом в статье отражено время написания произведения, письмо, место хранения, структура произведения, а также то, что произведение служит важным источником в изучении истории эпоха Шейбаниты.
Ключевые слова: Кашмир, Бухара, «Раузат ар-Ризван ва хадикат ал- Гильман», Абдулла-хан II, Ходжабор Ходжалар, Мухаммад Ислам, Ходжа Саад, мечеть, медресе.
Аннотация: Мақолада XVI юзйилликда яшаган шоир, адиб, тарихчи Бадриддин Кашмирийнинг ҳаёти, ижоди ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Унинг «Равзат ар-ризвон ва ҳадиқат ал-ғилмон» асари асарлари орасида алоҳида аҳамиятга эга эканлиги, унда жўйбор хожалари хусусан, Хожа Муҳаммад Ислом (1493–1563), Хожа Саъд (1531/32–1589) ва Хожа Тожиддин Ҳасан (1574–1646)ларнинг ҳаёти ва фаолияти тӯғрисида ҳикоя қилиши билан бирга, Туркистоннинг XVI аср иккинчи ярмидаги иқтисодий СИёсий аҳволи, маданий ҳаёти, Бухоро хонлигининг Эрон, Шимолий Ҳиндистон, Қашқар, Хоразм, қозоқлар, қирғизлар билан сиёсий алоқалари ҳақида маълумот берувчи асар эканлиги таъкидланган.
Шунингдек, мақолада асарнинг ёзилиш вақти, хати, сақланиш ери, асарнинг тузилиши ҳамда унинг Шайбонийлар даври тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши ҳақидаги маълумотлар ўз аксини топган.
Калит сўзлар: Кашмир, Бухоро, «Равзат ар-ризвон ва ҳадиқат ал-ғилмон», Абдуллахон II, Жўйбор хожалари, Муҳаммад Ислом, Хожа Саъд, масжид, мадраса.
Бадриддин Кашмирий XVI юзйилликнинг иккинчи ярмида яшаган тарихчи, адиб ва шоир бўлиб, унинг тўлиқ исми Бадриддин Абдуссалом ибн Саййид Иброҳим Ҳусайний ал-Кашмирий эканлиги ўз асарида қайд этилган1.
Асли Кашмирда таваллуд топган Бадриддин, кейинчалик 1554 йилда Бухорои шарифга кўчиб келган ва Хожа Муҳаммад Исломнинг шахсий котиби сифатида фаолият юритган. Хожа Муҳаммад Ислом вафотидан кейин эса, унинг ўғиллари Хожа Саъд ва Хожа Тожиддин Ҳасанларнинг хизматларида бўлган2. Муаллифнинг оиласи ҳақидаги маълумотлар учрамади.
Бадриддин Кашмирийнинг илмий-адабий меросини турли мавзуларга бағишланган асарлар ташкил этади. Улар «Равзат ар-ризвон ҳадиқат ул-ғилмон» («Жаннат боғи ва чангалзор маҳрамлари»), «Шамъи дилафрўз» («Дилни равшан қилувчи чироғ», 1568/69 йили ёзилган), «Меърож ул-комилин» («Комил кишиларнинг меърожга кўтарилиши», 1573/74 йили ёзиб тамомланган), «Равзат ул-жамол» («Гўзал боғ», 1575/76 й. ёзиб тамомланган), «Баҳр ул-авзон» («Вазнлар ўлчови», 1583 й.) ва «Расулнома»3 (1593 й.) каби назмий ва
насрий йўналишда ёзилган асарлардир.
Мазкур асарлар орасида «Равзат ар - ризвон ва ҳадиқат ал-ғилмон» асари алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, унда жўйбор хожалари хусусан, Хожа Муҳаммад Ислом (1493–1563), Хожа Саъд (1531/32–1589) ва Хожа Тожиддин Ҳасан (1574–1646)ларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилиш билан бирга, Туркистоннинг XVI юзйилликнинг иккинчи ярмидаги иқтисодий СИёсий аҳволи, маданий ҳаёти, Бухоро хонлигининг Эрон, Шимолий Ҳиндистон, Қашқар, Хоразм, қозоқлар, қирғизлар билан сиёсий алоқаларига оид кўплаб маълумотларни учратиш мумкин. Асарда, шунингдек, Шайбонийлар сулоласи вакилларидан Убайдуллахон, Абдулазизхон, Пирмуҳаммадхон кўп ўринларда Абдуллахон II ларнинг фаолияти ҳам ёритилган. Жумладан, Абдуллахон II нинг Наврўз Аҳмадхон қўшинлари устидан ғалабаси ва Бухоро ҳокимиятини қўлга олиши билан боғлиқ воқеалар батафсил келтирилган4.
Асар ҳижрий 998 / милодий 1589–1590 йилларда Бухорода настаълиқ хати билан форс тилида битилган. Ушбу ягона нусха ЎзР ФА шарқшунослик институтининг қўлёзмалар хазинасида № 2094 рақам остида сақланади.
Қўлёзманинг бошланиш қисмида шамс5 ишланган бўлиб, унда асар номи келтирилган6. Кейинги саҳифада қўшфронтиспис ишланган7. Саҳифаларига афшон берилган. Жадваллари нафис ва зарҳалдир. Матнда қора, қизил, ҳаворангли сиёдан фойдаланилган, айрим саҳифаларда эса ҳарфлар олтин суви билан ёзилган. Пойгири мукаммал. Асар Абдулмузанниб Вали Муҳаммад ибн Мавлоно Шоҳим томонидан 998/1589–1590 йилда кўчирилган8. Қўлёзманинг айрим саҳифаларига зиён етган9. Лекин бу асар матнига жиддий таъсир кўрсатмаган.
Қўлёзмада тўртбурчак шаклидаги Муҳаммад Сиддиқ ибн Абдурраҳим Жўйборий номи ёзилган муҳр мавжуд бўлиб10, бизнингча бу муҳрлар китобнинг буюртмачисига тегишли бўлган.
Ушбу ягона нусха 552 варақдан иборат бўлиб, муқаддима, хотима ва етти бобдан иборат бўлиб, боблар кичик қисмларга (фасл)га бўлинган. Асарнинг кириш қисмида ёзувчи ва унинг асари ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
«Равзат ар-ризвон ва ҳадиқат ал-ғилмон» асарининг муқаддима қисмида Хожа Муҳаммад Исломнинг авлод-аждоди, ҳазрат эшоннинг хулқ-атвори, хориқ одатлари ва олийжаноб фазилатлари ҳақида маълумотлар келтирилади. Бадриддин Кашмирийнинг Бухорога кўчиб келиш сабаблари, мазкур асарнинг тўрт йил ичида ёзиб тамомланганлиги ҳақида гап боради.
Биринчи боб Жўйбор хожаларидан бўлган Хожа Муҳаммад Исломга (ҳижрий 898-971/милодий 1493–1563 йиллар) бағишланган бўлиб, тўрт қисмдан иборат.

Иккинчи боб эса уч қисмдан иборат бўлиб, мазкур бобда Шайбоний султонлар – Муҳаммад Амин султон, Динмуҳаммад султон, Хисрав султон, Абдуқуддус султонларнинг Хожа Муҳаммад Ислом ва Хожа Саъд номига йўллаган арзномалари ва Шарқий Туркистон ҳукмдорларининг Хожа Муҳаммад Ислом номига ёзиб юборган мактуб нусхалари келтириб ўтилган. Шу билан бирга ушбу бобда Туркистоннинг XVI юзйилликнинг биринчи ярмидаги ижтимоий СИёсий ҳаёти, 1556 йили Бухоронинг Абдуллахон II тарафидан ишғол этилиши, Абдуллахоннинг ғалабалари ва бунда Хожа Муҳаммад Исломнинг иштироки ва ўрни ҳақида қимматли, кўп ўринларда тарихий асарларда учратиш қийин бўлган маълумотлар мавжуд.
Асарнинг биринчи ва иккинчи қисмларида бухоролик, самарқандлик, марвлик ва бадахшонлик машҳур шоирлар Мушфиқий, Маҳрамий, Аттора, Шуурий, Восифий, Саб-рий, Бадриддин Кашмирий ва бошқаларнинг ҳазрат эшон – Хожа Муҳаммад Ислом ва Хожа Саъдлар шарафига битган шеърлари келтирилган. Бу бобда келтирилган арзномалар, шунингдек, хон ва султонларнинг фармонларида асосан уч масала; 1) Бухоро хонлигининг XVI юзйилликдаги ички аҳволи, яъни марказий ҳукумат билан улус, вилоят, ўлка ҳокимлари ўртасидаги муносабат, 2) хонликнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, 3) Бухоро хонлиги билан Эрон, Шимолий Ҳиндистон ва Кошғар ўртасидаги муносабатлари масаласи ёритилган.
Асарнинг учинчи ва тўртинчи боблари Хожа Саъдга (ҳижрий 938–997/милодий 1531–1589) бағишланган. Ушбу бобларда Ҳазрати Хожа Саъднинг тўғилганидан (ҳижрий 938/милодий 1531–32) то вафоти (ҳижрий 997/милодий 1589)га қадар Бухоро хонлигининг сиёсий жараёнлари билан боғлиқ воқеалар тасвирланган. Шунингдек, мазкур бобларда Шайбоний султонлар ва ҳукмдорлар ўртасидаги сулолавий низолари ҳам келтириб ўтилган. Бундан ташқари Шайбоний Маҳмуд Султоннинг қариндоши бўлган Бурҳон Султон тўғрисидаги маълумотлар; Тошкент ва Туркистон ҳукмдорлари бўлган Наврўз Аҳмадхоннинг Бухоро ва Самарқандда ҳокимиятни эгаллаганлигининг баёни; Султон Саидхон (1531–1534)нинг 1556 йилда Бурҳон Султон ва Наврўз Аҳмадхонлар устидан қўлга киритган ғалабасидан кейин Абдуллахоннинг қўли баланд келишида Хўжа Муҳаммад Исломнинг иштироки ва унинг ўрни ҳақида; шунингдек, Жуйбор хожаларининг мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни ҳақидаги маълумотлар келтирилган.
Шунингдек, мактубларда ҳукмдорларнинг рақиб султонларга қарши кураш олиб бориш-
лари, турли ҳарбий юришлар, Бухоро хонлиги билан Эрон Сафавийлари ўртасидаги муносабатлар, қозоқ султонларининг Тошкент ҳамда Фарғонага қарши босқинчиликлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.
Олтинчи бобда Туркистонлик ва қўшни ўлкалардаги шоирлар: Меҳрий Бухорий, Раҳимий Самарқандий, Масиҳо, Фоний, Ҳофиз Ҳусайн, Меҳрий, Ҳофиз Иброҳим ва бошқаларнинг Жуйборий хожаларга шеърлар, қасидалар, маснавийлар, таърихлар бағишлаган асарнинг тавсифи берилган. Тарихда Абдуллахон ва Жуйборий шайхлар қурдирган бинолар ҳақида муҳим далил келтирилган. Масалан, Абдуллахон ҳукмронлиги даврида Туркистон ва Хуросоннинг кўплаб шаҳарларида масжид ва мадрасалар барпо этиб, тоқу равоқлари етти рангли кошинлар, тилла ва ложувард билан безатилганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Шунингдек, Абдуллахоннинг дарёлар устида кўприклар қурдиргани, сардобалар барпо этганлиги ҳақида ҳам қайдлар мавжуд11.
Асарнинг сўнгги, еттинчи бобида Туркистоннинг 1585–1591 йиллардаги тарихи тасвирланган бўлиб, унда асосан, Бухоро хонлигининг Абдуллахон давридаги ижтимоий СИёсий аҳволи ҳақида муҳим, диққат-эътиборга сазовор маълумотлар келтирилади12.
Хулоса қилиб айтганда, Бадриддин Кашмирийнинг «Равзат ар-ризвон ва ҳадиқат ал-ғилмон» асари Шайбонийлар даври тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Келгусида ушбу асарни ўзбек тилига таржима қилиш асосий вазифаларимиздан бири бўлиб қолмоқда.
