Аналитик ахборотни етказиб бериш усуллари ва воситалари
Тошкент давлат юридик университети Ахборот-ресурс маркази мисолида

Abstract: In this article, the author examines in detail the methods of preparation, editing and deli-very of analytical information in information libraries, disadvantages, achievements, security, analysis and solutions of legal documents, the concept of analytical information, its advantages for society, youth and youth. information library institutions.

The article explains the importance of analytical information for the user, how effective it is in modern spheres, the lack of marketing in the country, the author of the source of analytical information and the order in which additional payments are made to the employee.

Drawings and diagrams from a special website of the Tashkent State Law University were used to illustrate the topic. It also explains in detail the benefits and safety of using and promoting this type of service in the current pandemic environment.

В статье подробно рассмотрены методы подготовки, редактирования и передачи аналитической информации на примере библиотечных учреждений, акцент сделан на достижения в этом направлении, а также недостатки, подняты вопросы безопасности, проанализированы юридические документы, дано разъяснение понятию «аналитическая информация» с точки зрения преимущества для общества, в частности, для молодежи. Автор, разъясняя важность и эффективность аналитической информации в современных сферах, также подчеркивает те вопросы, которые необходимо решать в первоочередном порядке, и это в первую очередь налаживание маркетинговой службы.

Для наглядности использованы рисунки и схемы со специального сайта Ташкентского государственного юридического университета.

Keywords: analytical information, paid services of information and library institutions, information resource center, information technology, analytics and synthesis.

Мамлакатимиз таълим тизимида ахборот технологияларини қўллаш, IT дан самарали фойдаланиш бўйича ижобий натижаларга эришилаётгани гувоҳимиз. Ушбу тизимда бир нечта ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниши том маънода соҳа ривожи учун амалий асос сифатида хизмат қилмоқда.

Олий ўқув юртлари қошидаги ахборот-ресурс марказ (АРМ)лари ҳам турли инновацион хизматлар таклиф этиш орқали фойдаланувчилар томонидан талаб этилаётган вазифаларни ўз вақтида аниқ ва сифатли бажариб келмоқда.

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари татбиқ этилиши, чунончи, хизмат кўрсатиш, фондларни жамлаш ва сақлаш жараёнлари, фойдаланувчиларни ахборот билан таъминлаш, ахборот-кутубхона иш жараёнларини автоматлаштириш, илмий тадқиқот ва ташкилий-услубий фаолият, кутубхона ходимларини тайёрлаш, малакасини ошириш, ижтимоий ҳимоя қилиш, халқаро ҳамкорлик ўрнатиш, яъни ҳар томонлама соҳа фаолиятига ижобий таъсир кўрсатаётир.

Дунё ҳамжамиятининг глобал ривожланиши инсоннинг ахборотга бўлган эҳтиёжини янада жадаллаштириш, ахборотлар алмашинувини мунтазам кузатиб бориш, таҳлил қилиш ва фойдаланувчиларга тезкорлик билан етказиб бериш зарурлигини талаб этмоқда. Айтиш жоизки, ижтимоий тармоқлар, турли илмий-таълимий сайтлар ахборотни сифатли етказиб беришдек қийинчиликка дуч келмоқда, натижада баъзан тасдиқланмаган ахборот оқимини вужудга келишига сабаб бўлмоқда.

Мустақил ва илмий изланувчилар, талабалар кўпинча илмий ишларни олиб бораётганда ўзбек тилидаги ахборотларни топишда сезиларли даражада муҳтож бўлаётганлиги маълум. Демак, ахборот-кутубхона ходимлари ушбу жараённи мувофиқлаштиришда фаоллик кўрсатиши тақозо этмоқда.

Албатта, компьютерлар яратилиши билан хатлар, мақолалар, иш ҳужжатлари, ҳисоботлар, реклама материалларини тайёрлаш бир мунча осонлашди. Аммо ахборотни қидириш, уни таҳрир қилиш ва фойдаланувчиларга етказиб беришдек масала долзарблигича қолмоқда. Бу борада энг қулай ечим ахборотларни аналитик таҳрир ва синтез қилиш билан боғлиқ.

Аналитик ахборот деганда, бошқарув қарор қабул қилишда ахборот билан қўллаб-қувватланишини таъминловчи услубий, технологик ва инструментал воситалар мажмуаси тушунилади. Шу билан бирга аналитик ахборот кенг жамоатчилик учун мўлжалланган таҳлил ва таҳрир қилинган ҳамда илмий ишлов берилган маҳсулотдир.

Кутубхоналар, музейлар ва архивлар аналитик ахборот тайёрлашда идеал масканлар ҳисобланади. Боиси кўп сонли ресурсларга эга ушбу маънавият муассасалари мутахассисларининг ресурсларни топиб, таҳрир қилиш ва фойдаланиш борасида иш тажрибаси ва салоҳиятида устунлик мавжуд. Аналитика ва синтезлаш учун бу муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Зеро ҳар қандай интеллектуал маҳсулот, чунончи, ҳар бир олий ўқув юрти нуфузини белгилайди. АКМ ва АРМ мутахассислари салоҳияти илмий изланишлар ва тадқиқотлар олиб бораётган талабалар, магистрлар, докторантлар ёки мустақил изланувчиларга зарур бўлган ишончли ва аниқ ахборотлар жамланмасини қисқа фурсатларда ва сифатли тайёрланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Тўғри таҳлил этилиб, узатилган маълумотнинг жамиятга фойдаси сифатида ахборотлар алмашинувидаги турли ҳуқуқбузарликлар олди олинади, фойдаланувчилар кенг қамровли ахборотни «енгил ҳазм қилиши», ахборот маданияти юксалиши, вақт тежамкорлигига хизмат қилади.

Бир мавзу ёки соҳа бўйича илмий изланишлар олиб боришда маълумот ёки ахборот топиш кўп вақтни талаб қилади. Бу эса ахборот эскириши, вақтдан унумли фойдаланиш унумдорлилигига сезиларли, яьни салбий таъсир этади. Ушбу масалалар ҳал этилишида АРМ мутахассислари маълум қийинчиликларга дуч келиши, АРМда маркетинг нотўғри олиб борилиши, қолаверса, кадрларнинг илмий салоҳияти етарли даражада эмаслиги каби ўзига хос тўсиқлар сабаб бўлиши мумкин.

Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш кўникмаси камлиги ёшларимиз ахборот маданияти тушунчасига эга эмаслигига боғлиқдир. Чунончи, агарда ўғил-қизларимиз интилувчанлик билан аналитик ахборотдан фойдаланишни ўзига касб қилиб олса, шахсий даромадга ҳам эга бўлиши мумкин. Бунинг учун аввало ижтимоий тармоқлардаги шахсий аккаунтлари орқали глобал ва стратегик муаммоларга таҳлилий ёндашишга ҳаракат қилса, тез орада юқори даражадаги соҳа рақобатчисига айланади.

Бугунги кунда истеъмолга талабгор нарса ахборот ҳисобланади. Кимда-ки ишончли ва сифатли ахборот бўлса ва уни тезкорлик билан узата олса, яхши даромадга эга бўлади. Жараён давомида ахборот узатувчи турли кўникмалар ҳосил қилади ва шу тариқа касбий ривожланишга ҳам эришади. Бу дегани илмий фаолиятни йўлга қўйиш, юксак ахборот маданиятига эга бўлиш, ўқув жараёнида бошқалардан ажралиб туришдир.

Мисол учун, дунёга машҳур фрилансерлик тармоқлари орқали кўплаб инсонлар ахборот олди-бердиси билан шуғулланиши кўпчиликка яхши маълум. Ушбу соҳа кенг қамровга эга бўлиш орқали ривожланмоқда. Керакли ахборотни топиш масаласи ҳақиқий рақобатга йўл очиб бермоқда. Натижада буюртмачида кенг танлов қилиш имконияти пайдо бўлаяпти. Лекин ким буюртма олишда ютиб чиқаётир? Ҳа, кимки аналитик ахборотга эга бўлса.

Шулардан келиб чиққан ҳолда Тошкент давлат юридик университети АРМ Ҳуқуқий ташаббуслар ва инновациялар маркази билан ҳамкорликда s-library.uz веб-саҳифасини ишга туширди.

Хизмат турлари бўйича нархлар бакалавр талабалари ва изланувчилар учун алоҳида, магистрант-докторантлар ва мустақил изланувчилар учун алоҳида белгиланади. Фойдаланувчи ўз тоифасини веб-саҳифада аниқ кўрсатиб берилган бўлимларни танлаш орқали тасдиқлаши керак бўлади. Бунинг учун веб-саҳифада рўйхатдан ўтиши ва ўзи ҳақидаги маълумотларни тўлдириши талаб этилади.

Кейин аналитик ахборот тайёрлашнинг асосий жараёни бошланади. Шартлар бажарилгач, веб-саҳифа маъмурининг ишчи ўрнига фойдаланувчи томонидан тасдиқланган маълумотлар дарҳол келиб тушади. Кейин эса мутахассислар томонидан аналитик ахборот қанча муддатда тайёр бўлиши ҳақида маълумот ўз вақтида фойдаланувчига етказилади.

Ушбу хизмат тури ҳозирги кунда тест шак-лида фақат университет ходимлари, талабалари, магистрантлари, докторантлари ва мус-тақил изланувчилар учун АРМнинг асосий фондидан ва жаҳон электрон базаларидан фойдаланган ҳолда ишга туширилган. Жаҳон электрон ресурслари веб-саҳифалари ёки дастурларидан фарқли равишда ушбу саҳи-фа фойдаланувчидан тўлиқ рўйхатдан ўтишни талаб этмайди.

Фойдаланувчи кутубхонага ташриф буюрмасдан, масофавий тарзда ахборотларга буюртма берса ҳам бўлади. Ахборотни ижтимоий тармоқлар, хизмат кўрсатувчи бот, оффлайн шаклдаги дастурлар орқали масофадан етказиб бериш имконияти бор.

Айтиб ўтиш жоизки, бу борада кўплаб хавф-хатарларга ҳам дуч келиш мумкин. Чу-нончи, тайёр аналитик ахборот фойдаланувчи кўрсатиб ўтган электрон почта манзилига юборилади. Лекин фойдаланишда ноқулайликлар юзага келадики, бу турли минтақаларда интернет тезлиги сифати талаб даражасида эмаслиги, фойдаланувчида аналитик ахборотдан фойдаланиш кўникмаси шаклланмаганлиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, сайтга юборилган шахсий маълумотлар киберҳужумлар натижасида учинчи шахслар қўлига ҳам ўтиб қолиши мумкин. Умуман олганда, ушбу хизмат тўлиқ ишга туширилиши аввалида маркетинг ва менежмент масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Кенжабаев А.Т., Икрамов М.М., Алланазаров А.Ш. Ахборот-коммуникация технологиялари : Ўқув қўлланма/ – Тошкент: Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашр.,  2017.

2. Раҳимова Ш. Ёшларда ахборот алмашинуви маданиятини ривожлантириш истиқболлари / Ш.Раҳимова // Infolib. – 2020. - № 1. – Б. 29-33.

3. Турдибекова Н. Замонавий кутубхона хизмати / Н. Турдибекова //Kutubxona.uz. – 2017. - № 4. – Б. 14-16.