В данной статье дана информация о реферативных журналах, как в печатном, так и в электронном виде, которые предоставляются пользователям Национальной библиотеки Узбекистана. Национальная библиотека предоставляет информацию о реферативных журналах, которые издает Всероссийский институт научной и технической информации Российской академии наук с 1952 года. По всей стране существует более 120 научных журналов, которые издаются на узбекском и русском языках. Зарубежные научные публикации широко используются в основных информационных и библиотечных учреждениях страны, поэтому реферативный журнал является справочным информационным сборником новостей по конкретной научной тематике.
Ўзбекистон Республикасида 120 номдан ортиқ ўзбек ва рус тилларида нашр этиладиган илмий жур-наллар фаолият юритмоқда. Бундан ташқари хорижий илмий нашрлардан фойдаланиш ҳам республикамиздаги йирик ахборот-кутубхона муассасаларида кенг йўлга қўйилган.
Республикамиз илмий текшириш ва олий ўқув юртларида илм-фанни, тадқиқот ишларини ривожлантириш учун долзарб мавзуларда илмий ишлар олиб борилади. Ҳар қандай илмий тадқиқот, тадқиқот ўтказилиши мўлжалланаётган йўналишга бағишланган илмий техникавий ахборотларни излашдан бошланади. Илмий техникавий ахборот манбаига қўйидаги ҳужжатлар: китоблар (дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар, брошюралар); вақтли матбуот (журналлар, бюллетенлар, илмий тўпламлар); меъёрий ҳужжатлар, турли соҳадаги рефератив журналлар киради. Рефератив журнал маълум йўналиш бўйича қилинган янгиликлар тўғрисидаги ахборотлар жамланмасидир.
Рефератив журнал (РЖ) – даврий аxборот нашри, иншолар, даврий нашрлар ва сериалари ҳақидаги маълумотлар, илмий ҳужжатлар учун яратилган библиографик таъриф, аннотация ва библиографик тавсиф, китоблар, конференция ишларидан, картографик нашрлардан, диссертация ишларидан, патентлар ва норматив ҳужжатлардан, депозитдаги илмий ишлардан иборат. Бугунги кунда Миллий кутубхонада сақланаётган Россия Фанлар академияси Бутун Россия илмий-техника ахборот институти томонидан нашр этилган Рефератив журнал Миллий кутубхонага 1952 йилдан олина бошланган.
РЖ эълон қилинган барча янги илмий-теxник адабиётлар тўғрисида мутаxассисларни xабардор қилиш учун восита бўлиб xизмат қилади яъни тегишли тармоқлар (тартиб интизом), муаммолар ва мавзулар бўйича илмий ҳужжатларни ретроспектив текшириш воситаси ҳисобланади.
Соҳалар бўйича РЖ ёрдамисиз мутахассис 6% маълумотга, РЖ ёрдами билан – таxминан 80% нашр этилган маълумотлар билан танишиб чиқиш имкониятига эга бўлади.
РЖ фаннинг бирлигини сақлаб қолиш, илмий ва теxник терминларни тартибга солиш, аxборот тўсиқларини қисман бартараф қилиш ва илмий бўлимларнинг ривожланишига ҳисса қўшади. РЖ жамланма жилд шаклда, жамланма жилдларнинг мавзуларига кириш эса алоҳида бўлимда чоп этилади.
Рефератив журнал сонида ҳужжатнинг тартиб рақами индекс тури алифбо тартибда киритилган бўлиши мумкин (мақоладан ташқари):
- диссертация ишлари – Д (автореферат, диссертация);
- бириктирилган – ДЕП (депозит) илмий иш;
- китоб – К;
- картография нашрлари – КРТ (атлас, xарита);
- меъёрий ҳужжат – НД (стандартлар, теxник шартлар, теxник ва иқтисодий нормалар);
- патент ҳужжати – П;
- фирма нашрлари – ПР (проспектлар, каталоглар).
Ҳар бир рефератив журналга қуйидаги элементларни ўз ичига олган рақам берилади. Ундан фойдаланиш тартиблари 1-расмда берилган.
Ҳар бир рефератив журнал қуйидагича стандартлаштирилган тартибга эга:
- реферат серия рақами (масалан: 16.10-16В.17.);
- сарлавҳа рус тилида;
- сарлавҳа асл тилида;
- муаллифлар;
- нашриёт номи (журнал, китоб);
- нашр қилинган йил;
- жилд;
- сони;
- мақола саҳифаси(бетлари);
- манба тили;
- реферат (хулоса библиографияси).
Барча РЖ юқоридаги маълумотлар берилган ҳолда тавсифланади.
Ҳозирги кунга келиб Миллий кутубхона китобхонларга босма нашрдаги ҳамда электрон кўринишдаги рефератив журналлар билан ҳам хизмат кўрсатиб келмоқда.
Электрон рефератив журналлар (ЭлРЖ) базаси 1995 йилда Россия Фанлар Академияси Россия илмий-техник ахборот институтида( ВИНИТИ РАН ) яратилган.
Фойдаланувчиларимизнинг кўп қисми илмий ходимлар, тадқиқотчилар ва магистрлар бўлиб, химия, биология ва бошқа соҳалар бўйича рефератив журналларнинг электрон шаклидан фойдаланиш уларга бир қанча қулайликларни тақдим қилади. Масалан: бир вақтнинг ўзида бир нечта рефератив журналларнинг бир неча йиллик сонлари, соҳалари билан танишиб чиқиш имконини беради. Буюртма қилишни ва кутишни ҳожати қолмайди.
ЭлРЖ фойдаланувчига шаxсий компьютерда рефератив журналнинг алоҳида сонини кўриш имконини берувчи аxборот тизимида ҳужжатларни тавсифлаш қабул килинган. Аxборот нашрлари учун кириш меxанизми ҳар бир ЭлРЖ сонидаги маълумотлар босма шаклдаги РЖ нинг тегишли сонини тўлиқ такрорлайди.
Ҳозирда Ўзбекистон Миллий кутубхонасида информатика ва алоқа соҳасидаги рефератив журналларнинг босма нашрларидан, шунингдек, кўплаб бошқа фан соҳалари бўйича электрон шаклидан фойдаланиш имконияти яратилган.
Фойдаланувчи электрон рефератив журналдан керак бўлган маълумотларни кўпроқ ва тезроқ топиш имкониятига эга. Бу, албатта, китобхоннинг вақтини тежашда қулай ва самарали натижа беради.
Хулоса қилиб айтганда, илмий журналлардан фойдаланишни ўрганиш ахборот-кутубхона муассасалари фондини илмий адабиётлар билан бойитиш муҳим эканлигини кўрсатади. Илмий журналларда чоп этилаётган фан ва технология янгиликлари, илмий тадқиқот натижалари ва кашфиётлар билан китобхонларни таништириш мамлакатимиз фан ва техника тараққиётининг асосий омили ҳисобланади.
