Автор статьи отмечает, что в республике в полиграфической отрасли работают около 1 700 зарегистрированных организаций, а также функционируют 120 издательств. За прошедший год было издано около 50 млн. экземпляров книг по всей Республике. Эти статистические данные он сравнивает с другими государственными издательствами. Также приводятся примеры читательский аудитории среди населения различных стран, проанализировав которые автор предлагает несколько конкретных предложений для активизации читательской аудитории, особенно среди молодёжи.
Бугунги кунда Республикамизда фаолият юритиб келаётган Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбе-кистон Республикаси Фанлар академияси Асосий кутубхонаси, вилоят ахборот-кутубхона марказлари, туман ва шаҳарлардаги кутубхоналар, шу билан бирга, Республикамизнинг олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари томонидан аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиб келинмоқда.
Шунга қарамай, мамлакатимиздаги ахбо-роткутубхона муасссаларининг ҳолатини юқори даражада деб бўлмайди. Бунинг устига, уларда фойдаланувчилар сони ҳам талаб даражасида эмас.
Бунинг бир қатор сабаблари мавжуд, аксарият ахборот-кутубхона муассасасининг моддий-техник базасига эътибор қаратиш зарурлиги, аҳоли яшаш пунктларига нисбатан жойлашуви, ахборот-кутубхона муассасаларини малакали кадрлар билан таъминланмаганлиги ва бошқа бир қатор камчиликлар шулар жумласидандир.
Қатор агентликларнинг жаҳонда китобга бўлган талабни ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, сўнгги 30 йилда бир номдаги китоб маҳсулотларини чиқариш уч баравар, уларнинг адади эса 4 баравар кўпайди.
Мамлакатимизда 1 755 та матбаа корхонаси ва бўлимлари, 122 та нашриёт фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан йилига 4 мингдан зиёд номдаги, умумий адади қарийб 50 миллион нусхага яқин китоб нашр этилмоқда.
Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан китобхонликнинг қадри ва аҳамияти ҳақида ижтимоий онгни шакллантириш, аҳолининг турли қатламлари ўртасида мутолаа маданиятини манзилли қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш, ноширлик фаолиятини такомиллаштириш, жамиятнинг интеллектуал, маънавий ва маданий эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берадиган китоб бозорини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Бундан ташқари, китобхонликни янада оммалаштириш мақсадида кенг аҳоли қатламини китоб мутолаасига жалб қилиш ва уларни китоб билан таъминлаш бўйича оммавий тадбирлар, хайрия аксияларини ташкил этиш; ижтимоий рекламалардан унумли фойдаланиш; ўзбек ҳамда жаҳон адабиётининг, таниқли муаллифларнинг мумтоз ва замонавий бадиий асарларини тарғиб қилиш; ушбу соҳада жамоатчилик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш; ижтимоий тармоқлар ҳамда интернет имкониятларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш лозим.
Ахборот-кутубхона муассасаларида фойдаланувчилар сонини янада ошириш ва китобхонлик маданиятини янги босқичга олиб чиқишда қуйидаги таклифларни билдирамиз:
- китоб тарғиботида ота онанинг аҳамияти жудаям катта рол ўйнайди. Оилада боланинг келажакдаги китобга, мутолаага бўлган муно-сабатига тамал тоши қўйилади десак муболаға бўлмайди. Китоб мутолаасини, иложи бўл-са, она ҳомиладорлик давриданоқ бошлаши керак.
Ундан ташқари, мактабгача таълим муассасалари ҳам китоб тарғиботи масаласига алоҳида эътибор беришса ва болаларга жаҳон ва мамлакатимиз болалар адабиёти намояндаларининг сара асарларидан оз-оз бўлсада, ўқиб беришса ёки профессионал тарзда яратилган аудио эртак ёки ҳикоялар-ни эшиттиришса, болаларнинг китобга, мутолаага бўлган қизиқишларини кун келиб, кундалик одат бўлиб, кун тартибидан жой олишига катта ҳисса қўшган бўлар эдилар.
- инсонларнинг компьютер ёки мобил телефондан сурункали фойдаланишларидан ҳам маркетинг мақсадида фойдаланиш мумкин. Бунда, муассасада мавжуд бўлган энг қизиқ ахборот-ресурсларининг, энг эътибор-талаб қисмини электрон ҳолда, «трейлер» сифатида муассаса сайти, ижтимоий тармоқ ёки мессенжерларга жойлаш ва унинг тўлиқ (электрон ёки анъанавий) шаклини муассасадан топиш мумкинлигини фойдаланувчига етказиш лозим. Китоб тарғиботида ана шундай ахборот сайтлари ва ижтимоий тармоқ каналлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш мамлакатимиз ёшларининг фаол қатламига кириб боришга имкон яратади.
- ҳозирги кунда Европа мамлакатларининг кўпчилигида барча талабларга жавоб бера оладиган ўқув заллари фаолият кўрсатиб келмоқда. Бундай юқори кўрсаткичнинг сабабларидан бири кутубхоналардаги қулайликдир. Хусусан, уларнинг ўқув залида юмшоқ мебеллар мавжуд. Унда фойдаланувчилар хоҳишга қараб, исталган ҳолатда китоб мутолаа қилишлари мумкин бўлади. Хонани безатишда асабни тинчлантирадиган ранглар ва декорациялардан фойдаланилган.
Хулоса қилиб айтганда, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган адабиётларни чоп этиш, улар билан таълим муассасаларини таъминлаш, миллий ҳамда жаҳон адабиёти намояндаларининг асарларини саралаш, таржима қилиш ишларини пухта ўйланган тизим асосида ташкил этиш лозим. Булар эса ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, китобхонлик фаолиятини тўғри ташкил этиш зарурлигини яна бир бор эслатади.
