In this article, the author talks about how important disinfection is in library settings. Preventive disinfection is carried out in order to prevent the spread of infectious disease agents mainly in places of human accumulation. Disinfection is also very necessary in book stores, where one of the main paper breakers is micromycetes (microscopic mushrooms, in the home called mold). Paper is an easily available organic carbon source. The number of microorganisms capable of destroying paper is very large. In a library environment, this ability of microorganisms is causing enormous harm. Micromycettes strike intertwined and non-intertwined documents on paper and parchment, handwritten books and printed editions. It is important to withstand the temperature and humidity regime correctly, as a certain ratio of temperature to humidity can accelerate or slow the development of micromycets.
В этой статье автор рассказывает о применении массовых обработок (дезинфекции, дезинсекция и дератизация) которое является одним из направлений принятия мер по сохранности фонда в библиотеке. Также дезинфекция необходима в книгохранилищах, где одними из основных разрушителей бумаги являются биологические вредители: микромицеты (микроскопические грибы, в быту называемые плесенью). Бумага является легкодоступным органическим источником углерода. Число микроорганизмов, способных разрушать бумагу, очень велико. В условиях библиотеки эта способность микроорганизмов приносит огромный вред. Микромицетами поражаются переплетенные и непереплетенные документы на бумаге и пергаменте, рукописные книги и печатные издания. Важно правильно выдержать температурно-влажностный режим, так как определенное соотношение температуры и влажности может ускорить или замедлить развитие миксомицетов.
Ахборот-кутубхона муассасалари фондларида узоқ йиллар давомида сақланаётган ҳужжатларга ўзига хос ҳашаротлар, микроблар тушади ва уларга шикаст етказади. Шунинг учун стандартлар талабига кўра вақти- вақти билан улар билан дезинфекция, дезинсекция, гигиеник ва биологик тозалаш ишларини олиб бориш талаб этилади. “Дезинфекция” сўзи, [франц. désinfection] сўзидан олинган бўлиб, зарарлантириш, хавфсиз ҳолга келтириш: юқумли касалликларни тарқатувчи микробларни махсус йўллар билан йўқ қилиш, тугатиш деган маънони билдиради.
ГОСТ 7.48-2002. “Ҳужжатларни консервация қилиш”, “Асосий атамалар ва тушунчалар” номли давлатлараро стандарт бўлиб, ҳужжатларни консервация қилиш стандартига кўра ҳужжатларни шикастлайдиган микроскопик қўзиқоринларни ва бактерияларни йўқ қилиш деган маънони англатади. - Дезинсекция - ҳужжатларни шикастлайдиган ҳашоротларни йўқ қилиш маъносини билдиради. Дератизация-ҳужжатларни шикастлайдиган кемирувчиларни йўқ қилиш, маъносида қўлланилади.
Ҳамда ГОСТ 7.50-2002. Ҳужжатларни консервация қилиш: умумий талабларномли Давлатлараро стандарт эса ҳужжатларни сақлаш, улар билан ишлаш, стабилизация қилиш, реставрация қилишнинг умумий қоидаларини, меъёрларини беради. Стандартга кўра ҳужжатларни консервация қилиш уларни сақлаш тартиби, стабилизация қилиш, реставрация қилиш ва нусхалар тайёрлаш билан ҳужжатларнинг бутлигини таъминлайди. Ҳужжатларни консервация қилишнинг мақсади уларнинг ноёблигини, нодирлик хусусиятларини, асл ҳолатини, тарихий-маданий аҳамиятини, ҳолатини ва улардан тез-тез фойдаланишга мувофиқ устуворлигини сақлашдан иборат. Ҳужжатларни консервация қилиш билан шуғулланадиган ходим махсус тайёргарликка эга бўлиши шарт. Ҳужжатларни сақлаш тартибини қўллаш билан ёруғлик, ҳарорат, намлик ва санитария - гигиена тартибларининг норматив параметрларини сақлаш таъминланади.

Адабиётларни асраш нуқтаи назаридан китоб ўзининг хоссаси билан ҳар хил технологик характеристикасига эга бўлган турли-туман материаллар комплекидан иборатдир. Адабиётларнинг асосий таркибий қисми хилма-хил “латта, ёғоч бўтқаси, целлюлоза ва ҳокозо”, қоғоздир. Бундан ташқари китоблар тайёрлашда босма бўёқлар, картон, тери, газлама, елим, сим, ип ва бошқа материаллардан фойдаланиб келинади.
Кутубхоначи ўз тажрибасида асосан қоғоз билан иш кўради ва шунга биноан сақлашнинг мақсадга мувофиқ тозалик эхтиёт чораларини режасини ишлаб чиқади. Бундай чоралар китобнинг бошқа элементлари учун ҳам қулай бўлишини тажриба кўрсатади. Китоб ишлаб чиқариш тарихга назар солсак, яқин ўрта асрнинг ўрталаригача латта, асосан полотно, пахта ип ва зиғирпоя қоғоз тайёрлашда ишлатиладиган асосий хом ашё бўлиб хизмат қилди. Латта қоғоз пишпиқлиги ва узоқ муддат хизмат қилиши билан фарқ қилади, бироқ хом ашё базасининг камлиги бундай қоғоз ишлаб чиқаришни чеклаб қўяр эди.
XIX – асрнинг ўрталарида ёғоч бўтқадан қоғоз тайёрлаш усули ихтиро қилинди, бу қоғоз ишлаб чиқариш таррақиётида жуда катта ахамият ўйнайди, чунки мустаҳкам хом ашё базаси яратилган эди. Ёғоч бўтқа ва целлюлозадан тайёрланган қоғоз латта асосида тайёрланган қоғозга қараганда пишиқлиги ва чидамлиги анча камдир. Шунга кўра, асосий китоб ва даврий нашрлар омборхоналарида, китоб фондларининг узоқ муддатга асралишига ва уларнинг бузилишининг олдини олишга қаратилган хилма-хил тадбирлар қўлланмасини ишлаб чиқаришга зарурат туғилади. Бу ўринда давомли нашрларни асрашга алоҳида эътибор бериларди, чунки улар, одатда, пишиқлиги паст бўлган қоғозларда босилган. Асрашнинг асосий вазифаси адабиётларга емирувчи таъсир кўрсатадиган асосларни йўқотиш ҳамда шикастни ўз вақтида ва дарҳол “тузатиш”дан иборатдир. Адабиётларни вақтидан илгари шикастланишини келтириб чиқарадиган сабабларни гурухларга бўлиб ўраниш мумкин.
Биринчи гуруҳга, адабиётларга нотўғри муомала қилишдан келиб чиқадиган қуйидаги механик шикастлар киради:
- Адабиётларни букиш;
- Адабиёт саҳифаларини авайламай варақлаш;
- Адабиёт саҳифаларини тартибсиз қирқиш;
- Стеллаждаги адабиётларнинг тор қаторларига тиқиб қирдириш;
Иккинчи гуруҳга, физикавий-кимёвий жараёнлар, яъни қоғознинг деформация бўлишига, вақтидан илгари эскириши ва тўзишига олиб келадиган “кассаликлар”дир. Баъзан таркибида уни бузилишига олиб келадиган аралашмалар мавжуд бўлади:
2.1 Ёруғлик температураси ва ҳаво намлигининг ошиши таъсирида бу аралашмалар қоғоз тўқималарини бўшаштириб юборадиган мураккаб реакцияга киришади;
2.2 Олтингугуртли “сульфит” газ, ҳаво таркибида жуда кам миқдорда бўлса ҳам, қоғозга емирувчилик таъсирини ўтказади;
Учинчи гуруҳга,келиб чиқишидан биологияга оид шикастлардир:
3.1 Бундай шикастларни моғорлар, бактериялар, ҳашаротлар, кемирувчилар келтириб чикаради;
3.2 Турли хил сабабларнинг комплекси ҳам адабиётларнинг тез-тез вақтидан олдин тўзишига олиб келади.
Кутубхоначи мутахассисларнинг ихтиёрида жуда қаттиқ шикастларни “даволаш”, ранги ўчган текстларни тиклаш, қоғоз тўқимасини мустаҳкамлаш ва бошқаларга имкон берадиган, китоб ва қўл ёзмаларни таъмирлаш ва реставрациялашнинг мукаммал услублари мавжуд. Шу борада китоб, даврий нашр адабиётларнинг бошқа турларини имкони борича кўпроқ муқовалаш ва аниқланган барча шикастланишларни дарҳол таъмирлаш китоб фондларини тартибли асрашнинг асосини ташкил этади.
Китобларнинг асралишига таъсир қиладиган асослар ичида ҳаво биринчи ўринда туради, чунки у ҳамиша адабиётларни ўраб олган бўлади. Ҳавонинг таъсир этиш характери унинг кимёвий ва физикавий хоссаларига боғлиқдир. Харорат, нисбий намлик ва ҳавонинг тозалиги, унда чанг, ис, моғор спораси ва бошқаларнинг бўлмаслиги айниқса муҳимдир. Ҳарорат-намлик режимига оид қуйидаги тавсиялар мавжуд:
- металлар учун Т + 18 – 20 °С, намликда 50% гача.
- шиша, эмас, керамика Т + 12 – 20°С ва намлик 55 – 65% гача.
- нақшли тошлар учун Т + 15 – 18°С ва намлик 50 – 55% гача.
- ёғоч учун Т + 15 – 18°С ва намлик 50 – 60%.
- Т + 15 – 18°С ва намлик 55 – 65% тўқималарда.
- тери, мўйна учун Т +16 – 18°С ва 50 – 60%.
- суяк, шох учун Т + 14 – 15°С ва намлик 55 – 60%.
-рангли фотосуратлар учун Т + 5°С ва намлик 40 – 50%.
Кондиционер билан жиҳозланган архивларда қуйидаги ҳарорат ва намлик режимлари сақланади:
1) Қоғоз ташувчи ҳужжатлар учун - ҳарорат 17 – 19°С, ҳавонинг нисбий намлиги 50 – 55%;
2) Қора ва рангли кино материаллари учун - ҳарорат 15°С, ҳавонинг нисбий намлиги 40 – 55%;
3) Рангли кино муҳандислари ҳужжатлар учун - ҳарорат 2–5°С, ҳавонинг нисбий намлиги 40 – 55%;
4) Магнит лента ва дискдаги ҳужжатлар учун 8–18°С гача бўлган ҳарорат, ҳавонинг нисбатан намлиги 45 – 65%.
5) Электрон ахборот узатиш дафтарлари учун - ҳарорат 15–20°С, ҳавонинг нисбий намлик 50 – 65%.
Кутубхона, архив ҳужжатлари сақланадиган, фондларида 17–19°С ўртасидаги доимий хароратни ва ҳавонинг қиёсий намлигини 55 % – 65 % гача, оқ – қора плёнкали материаллар учун 15°С, намлик 40 % – 55 % , магнит тасма ва дисклар учун ҳарорат 15–20°С, намлик 50% – 60% ушлаб туриш тавсия этилган. Бу шартларни бажарилиши, асосан, иситкичлар ва вентиляция системасининг чангга қарши курашишига боғлиқдир.
Ҳаво ҳарорати ва намлик доимий равишда назорат остига олинган бўлиши ва қайд журналига ёзиб борилиши зарур. Ҳарорат ва намлик тартиби махсус назорат – ўлчов асбоблари “термометр ва гигрометрлар ёки психрометор” лар, ёрдамида ўзгартириб борилади. Мазкур асбоблар иситиш ва вентиляция тизимидан узоқроқда, сақловхонага киришда ўрнатилиши муҳим.
Ҳаво мосламаси “вентиляция” дан фойдаланилганда, бузулган ҳавони систематик равишда бинодан чиқариб юбориш ва унинг ўрнига янгисини бериб туриш имконини туғдиради. Шунингдек, у ҳавонинг муттасил ҳаракат қилиб туришини таъминлайди. Кичикроқ кутубхона ва архивлар учун бинони дераза, эшик ва деворларидаги “вентиляция” тешиклари орқали шамоллатиш – вентиляциянинг асосий усули бўлиб хизмат қилади. Нодир – қимматбаҳо фондлари бўлган йирик кутубхоналарда эса вентиляциянинг механик ростланиб туриладиган киришли ёки киришли – сўрилишли системаси бўлиши лозим: у босим остида янги ҳаво беради ва фойдаланилган ҳавони деворлардаги махсус сўрғич каналлар орқали ёхуд вентиляторлар ёрдамида чиқариб юборади.
Ҳарорат ва ҳаво намлигининг тегишли даражасини сақлаб қолиш адабиётлар фондининг вақтидан илгари тўзишига олиб келадиган кўпгина жараёнларни тўхтатиб қўйиши мумкин. Ҳавонинг ортиқ намлиги ва қуруқлиги, жуда баланд ёки паст температура ҳамда ҳаво намлигининг кескин ўзгариб туриши адабиётларни асраш учун зарарлидир. Ҳаво намлигининг ортиқлиги адабиётларда моғорли замбуруғ ва микроорганизмларнинг ўсишига йўл очиб беради, қоғознинг хоссаларини ёмонлашиш томон ўзгартиради, уларнинг тез чиришига олиб келади.

Ҳавонинг ортиқча қуруқлигида адабиётларнинг елим қуриб қолади, чатноқлашади ва эластиклигини йўқотади, шунингдек, қоғоз тўқималари ҳам қуриб, натижада улар мўрт ва синувчан бўлиб қолади.
Кутубхона ва архив фодларининг умрини узайтириш қатор омиллар билан белгиланади.
Физикавий – химиявий омиллар: кутубхона ва архив фодларни сақлашда адабиётларни механик, оптик, химиявий хусисиятларининг йўқолиши, ҳужжатларни мўртланиши, нозикланиши, сарғайиши ва бошқа сабабларни ўз вақтида бартараф этиш муҳим аҳамиятларга эга. Ахборот берувчи ҳужжатни ташкил этадиган қисмлар қанчалик мустаҳкам бўлса, у шунчалик кўп хизмат қилади. Фондларни ташкил қиладиган материалларнинг мустаҳкам бўлишига, уларни ҳимоя қатлами билан таъминлаш орқали эришиш мумкин бўлади. Фонд ҳужжатлари одатда қалин муқова, супер муқова, папка, қути, ғилоф, муқовани ўрайдиган плёнка, адабиёт ташиладиган идиш ана шундай қопламлар вазифасини ўтайди.
Адабиётлар, тери ва латта қоғозлардан ишланган ҳужжатлар бизнинг замонамизгача яхши сақланиб етиб келган. Ҳозирги газета қоғози тез сарғайб кетади, чунки газета қоғози қуёш нури остида ҳаддан ташқари тез бузилади. Фондга дераза орқали тушадиган нурнинг кириши чегараланиши лозим ва паст чўғли лампалардан фойдаланиш даркордир.
Биологик омиллар: ҳужжатлар емирилишинг биологик омилларига фондларнинг микроорганизмлар “бактериялар, моғорзамбруғи”, ҳашоратлар, кемирувчилар томонидан шикастланиши киради. Ахборот ташувчилар, ҳужжатлар ўзининг химиявий таркибига кўра органикдир. Бактерия ва замбруғлар қоғоз ва адабиётларнинг муқова материалига ўрнашиб, уларни ташкил этган моддалар тузилишини бузиб, химиявий ўзгартириб юбориши мумкин. Фондда ҳужжатларни нормал санитария ҳолати ҳамда иқлим ҳолатини сақлаш йўли билан микроорганизмларининг фондга зарарли таъсирлари йўқотилади. Зарур бўлиб қолган вақтларда мутахасисслар фондхоналарини дизенфекциялашни сўраб санитар-эпидемиология станциясига мурожаат қиладилар. Фондни этилин оксид гази билан дезинфекция қилиш яхши самара бера олади.
Фондларни сақлаш жараёни бузилганда, фондхоналарда намлик ошиб кетганда ҳашоратлар кўпаяди. Ҳашоратлар, кемирувчилар, хар хил моғорлар ҳам ҳужжатларга кўп зарар етказади. Ҳашоратлар адабиётларда найчасимн тор йўлакчалардан лабиринтлар ҳосил қилади, улар қоғоз ва муқовани муқовани кемиради, ҳужжатларни ифлослантиради. Баъзан, бундай шикастланишлар шу даражада катта бўладики, адабиётлар ўқиш учун яроқсиз бўлиб қолади. Ҳашоратлар етказадиган зарар жуда катта бўлади. Бундан ташқари чанг ва китоб битлари, суварак, куялар ҳам адабиётларга кўп зарар келтиради. Бундай зараркунандаларга қарши курашишнинг асосий усули уларнинг кутубхонанинг барча хоналарига кириш йўлини бекитишдир.
Зараркунандалар пайдо бўлиши билан, аввало, уларнинг кутубхона ва архив фондлари кириш тешикларини бекитилиши ва зараркунандаларнинг ўзини тамомила ва тез йўқотадиган чоралар – тузоқ, қопқон, маҳсус заҳарланган хўрак ва бошқалар ёрдамида дарҳол чора – тадбирларни амалга оширишни талаб этади. Кутубхона ва архив фондларда қуйидаги сичқонсимон кемирувчилар – уй сичқони ёки кулранг каламушлар учрайди. Қўшимча чора – тадбирлардан келиб чиққан ҳолда – турли хил қопқонлардан фойдаланишни талаб қилади. Кемиривчиларни химиявий усулда қириш – маҳсус заҳарланган, хўракларни қўллаш яхши натижаларни беради.
Кемирувчиларни химиявий ва биологик воситасини фондда қўллаш “дератизация” деб аталади. Моғор ҳужжат, адабиётларнинг ўта юқумли касаллигидир. Моғор қоғоз таркибини бузиб, уни фаол равишда бузади. Моғор пайдо бўлган жойда қоғоз чирийди, ушалади, бўлак – бўлак бўлиб ажралиб туради. Моғор одатда адабиётларнинг чети ва муқовасида пайдо бўлиб, унинг ичига киради ва саҳифаларига кул ранг, бинафша ранг, ва оч яшил доғлар билан “гул солади”. Моғор пайдо бўлиши кутубхона ва архив фондларининг вазифасига мос келмаслигидан далолат беради.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки адабиётларни асрашда энг ахамият қаратиш лозим бўладиган нарса бу - ҳаво. Ҳавонинг таъсир этиш жараёни, унинг химиявий ва физикавий хоссаларига боғлиқдир. Харорат, нисбий намлик ва ҳавонинг тозалиги, унда чанг, ис, моғор ва бошқаларнинг бўлмаслиги муҳим ҳисобланади. Ҳавонинг ортиқ намлиги ва қуруқлиги, жуда баланд ёки паст хароратлари ҳамда ҳаво намлигининг кескин ўзгариб туриши адабиётларни асраш учун зарарлидир.
Моғор кўпинча зах, қоронғи ва ёмон вентиляция қилинадиган биноларда учрайди. Унга қарши курашишнинг энг яхши усули фондда озодалик, нормал температура ва ҳаво намлигини сақлаш, тўғри вентиляция қилиш, шунингдек, моғор билан шикастланган барча адабиётларни дарҳол ажратиб олиш ва дезинфекция қилишдан иборат.
Ҳашоратлар ва моғорга қарши курашишнинг энг кескин восита-ларидан бири адабиётларни “дезинфекция” ва “дезинсекция” қилишдир. Одатда дизенфекция огоҳлантирувчи ва қирувчи бўлиши мумкин. Очиқ-ойдин кўриниб турмаса-да, бироқ ҳашоратлар ёхуд микроб билан захарланган-зарарланмаганлигига ишонч хосил бўлмаган тақдирда адабиётлар огоҳлантирувчи дезинфекциядан ўтказилади. Унча катта бўлмаган кутубхоналарда адабиётлар содда кўринишдаги формалинли шкафларда дезинфекция қилинади.
Кичик кўламдаги кутубхона ва архивларда баъзи ҳужжат, адабиётларни дезинфекция ва дезинсекция қилишда намлаш методларини ҳам қўлланиш мумкин. Дезинфекцияловчи суюқ модда сифатида кўпинча формалиндан фойдаланилади. Моғор билан зарарланган адабиёт ёки қўл ёзмалар формалиннинг 2% ли эритмаси билан намланган латта-тампон ёрдамида артиб чиқилади. Намли дезинфекция учун, шунингдек, тимол, камфора ва нафталиннинг спиртли эритмаси ва бошқалардан фойдаланилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
- Гигиена и реставрация библиотечных фондов. Метод. пособие. – М., «Книга», 1964. – 110 с.
- Добрусина, С. А. Научные основы консервации документов / С. А. Добрусина, Е. С. Чернина. – СПб., 1993. – 126 с.
- Консервация и реставрация книг : метод. рекомендации / ВГБИЛ. – М., 1987. – 211 с.
- Нюкша, Ю. П. Биологическое повреждение бумаги и книг / Ю. П. Нюкша ; б-ка РАН. – СПб., 1994. – 233 с.
- Оммавий кутубхона техникаси минимуми. Инструкция ва ҳисобга олиш формалари. – қайта ишланган 10 – русча нашридан таржима. – Тошкент : Ўзбекистон, 1975. – 119 б.
- Профилактика биоповреждений библиотечных материалов : метод. рекомендации / ГБЛ ; сост.: З. П. Дворяшина, Н. В. Мантуровская. – М., 1987. – 18 с.
- Режим хранения библиотечных фондов: Метод, рекомендации для обл. и краев. б-к РСФСР / ГПБ ; сост. Ю.П. Нюкша. – Л., 1987. – 37 с.
- Сохранение библиотечных и архивных материалов (руководство) / пер с англ. ; под ред. Ш. Огден. – СПб.: Европейский дом, 1998. – 257 с.
- Справочник библиотекаря / науч. ред. А. Н. Ванеев, В. А. Минкина. 3 – е изд., перераб. и доп. – СПб., «Профессия», 2005. – 496 с. – (Серия «Библиотека»)
- Столяров Ю. Н. Библиотечный фонд : учеб. для ин-тов культуры. – М.: Кн. палата, 1991. – 271 с.
- Столяров, Ю. Н. Как сохранить библиотечные фонд: Секреты старого книгохранителя : учебно-методическое пособие / Ю. Н. Столяров. –2-е изд., дораб. и доп. – М.: изд-во ИПО Профиздат, 2001. – 256 с.
- Столяров, Ю. Н. Как сохранить библиотечные фонды. – М.: Либерея, 1995. – 128 с.
- Тищенко, И. П. Реставрация и дезинфекция книг и бумаг / И. П. Тищенко. – М., 1939. – 162 с.
