В статье проведён краткий анализ динамики основных показателей работы обще-доступной библиотеки за последние пять лет. Статья раскрывает значение процесса комплектования для деятельности библиотек в частности и для общества в целом. Выявлены и структурированы основные источники комплектования в современных условиях, раскрыто содержание некоторых проектов и программ, реализующихся в данный момент в Национальном библиотеке Узбекистана для поддержки этого направления деятельности библиотек. Комплектование библиотечного фонда включает следующие технологические процессы: выявление, оценка и отбор документов; приобретение документов для библиотеки; прием документов в библиотеке.

Ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона фондларини жамлаш хизмати ахборот-кутубхона фондларини шакллантиришда кутубхонага қўйилган асосий вазифалар ва фойдаланувчиларнинг талабларини қондириш каби мақсадларни бажаради. Бунда янги мутахассисликларнинг пайдо бўлиши, алоҳида мутахассисликлар бўйича фойдаланувчилар сонининг ошиши, шу билан бирга, ахборотга бўлган талабнинг кучайишини ҳисобга олган ҳолда ахборот-кутубхона фондлари жамланади.

Фондларни режали ва мақсадли жамлашда ахборот-кутубхона муассасаларига билимларнинг маълум бир йиғиндисини ўз ичига олувчи китоблар танлаш, ҳамда фонднинг ихтисослашганлигига ва фойдаланувчиларнинг тоифасига қараб қатъий равишда мос келувчи адабиётларнинг тўхтовсиз келиб туришини таъминлашдир. Режали мақсадли ҳаракат бу – ҳар бир кутубхона муассасасини йўналишидан келиб чиқиб, китобхонларни сўровларини инобатга олган ҳолда, фондни тўлдириб бориш учун режа тузиш ва шу йўналишда амалга ошириладиган ишлардир.

Режа қуйидаги бандлардан иборат бўлади:

• Ресурсларни ташқи оқимини ўрганиш;

•  Танловни амалга оширш;

• Танланган ресурсларни сотиб олиш буюртма қилиш;

•  Сотиб олиш ва фондга қўшиш;

Бугунги кунда фондларни жамлаш хизмати томонидан бир қанча режали ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Буларни қуйидаги       1-жадвалда кўришимиз мумкин.

Мазкур жадвалда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондига совға қилинган, сотиб олинган, қолаверса, турли лойиҳалар орқали келиб тушган, шунингдек, мажбурий нусхалар орқали олинган барча босма китоблар ҳисобга олинган. Жадвалда фондни адабиётлар билан тўлдиришда фойдаланувчиларнинг талаб ва эҳтиёжлари инобатга олинган ва кутубхона электрон базаларига киритилган кўрсаткичлар берилган. Бундан кўриниб турибдики, фондларга келиб тушган адабиётлар сонининг кўрсаткичлари 2017–2018 йилларда сезиларли даражада камайган. Бунга қуйидаги сабаларни келтириш мумкин. Хорижий давлатларнинг кутубхоналари билан халқаро китоб алмашинуви йўли билан келадиган ресурсларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона постлари томонидан киритилмаслиги, республикадаги нашриётлар топшириладиган мажбурий нусхаларнинг ўз вақтида топширилмаслиги ёки умуман тақдим этмаслиги.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон Миллий кутубхонасига МДҲ ва бир қанча хорижий давлатларнинг кутубхоналари билан ҳам китоб алмашинади. Яъни араб, япон, хитой ва корейс тилларидаги адабиётлар олинади. Бу тиллардаги адабиётларга ишлов беришда айрим қийинчиликлар вужудга келади. Мазкур китобларнинг тили, аннотацияси, соҳаси ва бошқа маълумотларни аниқлаш учун шу тилларни тушунадиган мутахассисларга эҳтиёж сезилади. Ҳозирда бунинг ечими сифатида кўнгилли китобхонлар хизматидан фойдаланилмоқда. Юқоридаги фикрларга қўшимча қилган ҳолда 3-жадвални келтиришимиз мумкин. Бу жадвалда ана шу олинган китобларнинг соҳаларга бўлиниши акс этган. Ушбу жадвалда базага киритилган китобларнинг соҳаларга ажратилиш ҳолати акс этган. Жадвалдан кўриниб турибдики, йиллар давомида ахборот-кутубхона фондларини тўлдиришда кескин ўзгаришлар бўлган. Ижтимоий гуманитар фанлар 2014–-2017 йиллар оралиғида, 2014 йилга нисбатан 2015 йилда 20,2%, 2016 йилда 48%, 2017 йилда эса 59% кўрсаткичларга тушишини кўришимиз мумкин. Аниқ ва тиббиёт фанлари эса 20–25% камайган.

Бугунги кунда фондларни тўлдиришнинг бир қанча йўллари мавжуд. Мажбурий нусхалар, фойдаланувчи ва муаллифлар томондан совғалар, халқаро китоб алмашинуви, обуна ҳамда турли нашриёт, китоб дўконлар асосида китобларни сотиб олиш ва бошқалар. Фондларни тўлдиришнинг барча йўллари бўйича келиб тушган адабиётлар кўрсатичларини 3-жадвалда кўриш мумкин.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан нашларнинг мажбурий нусхалари қабул қилинади, улар республикада нашр этилган барча босма ресурслардан иборат нашрлар саналади. Бу тўлдириш йўли фақатгина йирик ахборот-кутубхона муассаларида қўлланилади. Бу жараённинг биргина Миллий кутубхонага келиб тушиш 2017 – 2019 йиллар ҳолатини таҳлил қилинган. Қуйидаги фикрларни инобатга олган ҳолда 3-жадвални келтиришимиз.

Ҳозирги кунда фондларни тўлдиришда нашриётлар, китоб дўконлари, китоб савдоси билан шуғулланувчи фирмалар, ташкилотлар ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан шартнома асосида китоб ва даврий нашрларни сотиб олиш, МДҲ ва хорижий давлатлардаги кутубхоналар ва бошқа ташкилотлар билан китоб алмашинуви ҳамда обуна йўли билан келиб тушишида бюджет томонидан ажратилган маблағлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Ахборот-кутубхона муассасаларида ҳар бир ташкилотда бўлгани каби келаси йилга режа тузилади, шу режада янги йил бошида қанча ресурсга фондларни тўлдириш режалашритилади. Ушбу режага мувофиқ бюджет сметасига маълумотлар киритилади, ушбу сметага асосан, фойдаланувчилар сўрови ва обуна йўли билан сотиб олинадиган китобларнинг, яъни кундалик тўлдириб бориш учун маблағ кўрсатилади ва шу асосида кундалик тўлдириш амалга оширилади. Фондларни тўлдиришнинг бу икки йўлини жамлашнинг кундалик тўлдириш турига киритишимиз мумкин.

Фойдаланувчилардан, китоб муаллифлари томонидан ва ташриф буюрувчилар томонидан совға шаклида келиб тушиши, бунда ахборот-кутубхона фондини тўлдиришда ретро асарлар, шу билан бирга, турли соҳаларга оид фойдаланувчиларнинг уй фондларида мавжуд китоблар ва муаллифлар томонидан турли йилларда нашр этилган китоблар бўлиши мумкин.

Шу ўринда қўшимча тўлдиришга ҳам қисқача таъриф бериб ўтсак. Демак, ахборот-кутубхонанинг китоб фондини аввалги йилларда нашр этилган, ҳозирги кунда қайта нашр этилмаётган адабиётлар билан тўлдириш қўшимча тўлдириш турлари ҳисобланади.

Фондларни тўлдиришнинг бу йўлини эса жамлашнинг қўшимча тўлдириш турларига киритишимиз мумкин. Фойдаланувчилар томонидан келиб тушган барча китоблар ҳам ахборот-кутубхона фондига қабул қилинмайди. Энг аввало, келиб тушган китоблар асосий ва кўмакчи фондлар билан солиштирма текширувдан ўтказилади, фойдаланувчилар сўрови ўрганиб чиқилади, кейингина ахборот-кутубхона фондларининг асосий ёки кўмакчи фондларига қабул қилинади. Кутубхона фондида бу китобларнинг иккинчи (дублет) нусхалари етарли бўлган ҳолатларда, ҳозирда янги очилаётган маҳалла, ҳарбий қисмлар, ҳудудларидаги ахборот-кутубхона марказларига талаб ва таклифлар асосида совға сифатида ёки дастлабки жамлаш учун тақдим этилади.

Совға қилинган китобларни қабул қилишда Ўзбекистон Миллий кутубхона томонидан 2014 йил 10 мартда Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган «Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ қабул қилиб олинади.

Ахборот-кутубхона фондини тўлдиришда тилнинг аҳамияти жудда катта бўлиб, замон талабидан келиб чиққан ҳолда турли тилларда нашр этилган адабиётлар билан тўлдириб борилади. Бунда фойдаланувчилар талабидан келиб чиққан ҳолда, хорижий давлатларда нашр этилган ҳар хил йўналишдаги адабиётларни сотиб олиш, халқаро китоб алмашинуви, турли давлатлар билан тузилган шартнома ва лойиҳалар асосида келиб тушган ресурслар асосида ҳам тўлдириб борилади. Бу борада қардош халқлар – Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон Республикалари элчихонаси билан доимий ҳамкорликда ишлаб келинмоқда. Узоқ хорижий давлатлар билан ҳамкорлик эса «Кореяга нигоҳ», «Шанхайга нигоҳ» каби лойиҳалар ва АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликни мисол сифатида келтиришимиз мумкин. Юқоридаги 4-жадвалда Миллий кутубхонага сўнгги 5 йил мобайнида келиб тушган ресурсларнинг тиллар кесимида таққослама жадвалини кўришимиз мумкин. Ушбу жадвалга нафақат юртимизда нашр этилган, балки қардош халқлар элчихоналари билан ҳамкорликда ишлаш жараёнида келган ресурслар ҳам киритилган.

Ушбу мақолада биз ахборот-кутубхона муассасалари фондларини жамлаш ва тўлдиришнинг баъзи йўналишлари ҳақида фикр юритдик. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ахборот-кутубхона муассалари фондларини тўлдиришда фойдаланувчилар талаблари ва ахборот-кутубхона мутахассисларининг билим ва тажрибалари жуда катта рол ўйнайди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ахборот-кутубхона муассасаларида жамлаш энг муҳим жараёнлардан бири ҳисобланади. Юқоридаги фактларни келтиришимиздан мақсад Миллий кутубхонанинг фондини тўлдиришда  фойдаланувчилар талаби, эҳтиёжи, қизиқишларини эътиборга олинса, уларни ахбортга бўлган эҳтиёжларни қондириш имкониятлари кенгаяди. Шу билан бирга, кутубхона фондларини жамлашда ахборот-кутубхона мутахасиссларнинг роли ҳам жудда катта. Кутубхона мутахасиссилари замон талабларини инобатга олган ҳолда, ўз билим ва кўникмаларини ошириб боришлари талаб этилади.