Автор статьи описывает, что в мировой практике письменные источники, написанные в разные периоды и на разных языках, имеют научное значение и практические выводы о мусулманского восточном государственном управлении. Одной из древних реликвий является произведение, изданное в X–XI веках под названием «Законы султаната и управления религиозных традиций», которое хранится в редком фонде Национальной библиотеки Узбекистана. Автором этого уникального источника является Абулхасан Али ибн ал-Мовардий, проживавший в 973–1058 годах в г. Багдаде. В предисловии этой книги утверждается, что автор по просьбе повелителя Кодира Биллоха при правлении Аббасидов систематизировал правила государственного управления и суверенитета Турецкий султаната. В этой книге Мовардий впервые создал систему государственного управления.

Жаҳон тарихидаги турли давр ва тилларда битилган ёзма манбаларда Шарқона давлат бошқарувига оид илмий-амалий хулосалар мавжуд. Шундай манбалар силсиласидан бири Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти нодир қўлёзмалар фондида ва Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Нодир ва ноёб қўлёзмалар фондида сақланмоқда. X–XI асрлар илм-фани юксалишига салмоқли ҳисса қўшган Шарқнинг буюк мутафаккири, Бағдоддаги «Байт ал-ҳикма» раиси, сиёсатчи, давлат арбоби, исломшунос, қонуншунос, давлатшунос забардаст аллома Абул-ҳасан Али ибн Муҳаммад ибн Ҳабиб ал-Мовардий ал-Басрий ал-Бағдодий аш-Шофеъий (973–1058)нинг илмий меросига тегишли салтанат тузиш қонун-қоидалари ва дунёвий, диний, сиёсий-ҳуқуқий бошқарув таълимотларига оид «Aл-аҳкoм ас-султонийя ва-л-валоёт ад-динийя» («Султонлик аҳкомлари ва диний бошқарувлар») асаридир.

Мовардий илм соҳасида «Ал-ҳовий ал-кабир» (қомусий олим) унвонига эга шахс бўлган. «Байт ал-ҳикма»ни бошқариши унинг қозилик даражаси ва фиқҳ намоёндалари ўртасидаги тутган ўрни юксак эканини кўрсатади. Ўз даврининг таҳликали вазиятларидан оқилона хулоса чиқарган Мовардий 1045 – 1054 йилларда давлатни ташкил қилиш, бошқаришнинг янги тараққийпарвар, адолатпарвар, инсонпарвар сиёсат юритишнинг назарий ва амалий таълимотини яратади. 

Аллома яратган илмий мактаби меросига оид асарларининг мавзу доираси кенг бўлиб диний, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва адабий-луғавий мавзулардан иборат бўлган. Унинг 18 та илмий асаридан 17 таси бизгача етиб келган, 7 таси жаҳон арабий қўлёзмалар кутубхоналарида сақланмоқда.

Мовардийнинг туркий халқларга мерос қилиб қолдирган асарларидан бири, Туғрулбек Салжуқийни Бағдодга амир ул-умаролик мансабига чорлаши ва унга дастуриламал сифатида 1055 йилда «Ал-аҳком ас-султонийя» ва-л-валоёт ад-динийя» асарини топширгани билан асослидир.

Мазкур асарнинг муқаддимасида таъкидлашича, у ўз (Аббосий) ҳукмдори (Қодир Биллоҳ ва Қоим Биамриллоҳлар) илтимосига кўра салтанат тузиш қонун-қоидаларини бир тизим ва тартибга келтирган.

Бу асар асосида Салжуқийлар қисқа вақт мобайнида бутун Яқин Шарқ мамлакатларини ўзларига тобе қилишга, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий, молиявий-иқтисодий, ҳарбий, тарихий инқирознинг олдини олишга эришганлари барча тарихчи олимлар асарларида таъкидланган.

Асарда ўрта асрлар Шарқ мумтоз маданияти асосларининг дунёвий ва диний ҳокимият, қонун чиқарувчи ҳокимият – имомат (давлат олий органи); ижроия ҳокимият – вазорот (вазирлар); қози/мазолим – суд ҳокимияти; диний давлат тузум ва тизими, сиёсий этикаси, бошқарув тизими, давлат маъмурий муассасаларининг шаклланиш босқичлари, халифа, салтанат, султон, вазир, қози, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик, амир, муфтий, молия ва иқтисод, нақиб ва муҳтасиб, ер-сув, тоғ-кон, жиноят ва жазо ҳуқуқи, жанг ва ҳарбий мудофаа ҳуқуқи каби идоравий тизимлар мукаммал ёритиб берилган ва давлат бошқарув мансабларига мутахассисларни танлаш, сайлаш, давлат маъмурларига иш бериш шартлари, вазифа, мажбурият, бурч, ваколат, сиёсий-ҳуқуқий таълимот ва амалиёт билан боғлиқ махсус тушунчаларни киритган.

Ўз даврида «Аҳком»дан Туғрулбек ва Маликшоҳ Салжуқий, Амир Темур ва темурий султонлар, Убайдуллоҳ тож аш-Шариъа (1340 й.), Фазлуллоҳ ибн Рўзбеҳон (1535 й.), Бухо-ро, Қўқон, Хива хонларининг давлат бошқарув ишларини ташкил этишда назарий ва амалий қўлланма сифатида амалиётда фойдаланганлар.

«Аҳком» давлат бошқарувини адолатли ташкил этиш, ижтимоий муаммоларни ислоҳ қилиш, барқарор давлат бошқарувини шакллантиришни кўзлаган янгича услубдаги мусулмон сиёсий-ҳуқуқи мактаби руҳида яратилгани, давлат ишларини вазиятга қараб юритиш, инсонпарварлик ва сулҳпарварлик ёндашувлари устуворлигини таъминлашда етакчи ўрин тутганини дунё тадқиқотчилари эътироф этган.

Давлат бошқаруви етакчисига хос энг афзал фазилат, сифат эгаларини танлаш ва тайинлаш учун ихтиёр – танлов ва сайлов ҳайъати низоми илк бор Мовардий томонидан «Аҳком» асарида кўрсатиб ўтилган. «Аҳком» асарида номзоди давлат бошқарувига кўрсатилган шахс адолатпарварлик хислатлари, илмий салоҳиятга эга, жисмонан, руҳан, маънан ҳамда ақлан соғлом, фаҳм-фаросатли, асл насл-насаби тоза, ҳарбий маҳорат, молиявий-иқтисодий билимлар ва сиёсий, тарихий-амалий тажрибага эга шахс бўлиш шартлари, сайлов-танлов жараёнлари, сиёсий-ҳуқуқий эркинликларни белгилаб берган.

Мовардийнинг Шарқ давлатчилик бошқаруви таълимотининг жаҳон миқёсида тарқалгани, хусусан, ўзбек давлатчилиги тарихий манбаларида маълум даражада акс этгани илмий асосланди. Буюк соҳибқирон Амир Темурнинг «Тузуклар»ида кўп бора, ҳатто асарнинг ҳар бир варағида камида уч мартадан такрор келадиган «салтантимни мустаҳкамлашда, салтанат тузиш қонун-қоидаларига амал қилдим» дея эътироф этган сўзлари айнан Мовардийнинг «Ал-аҳком ас-султонийя» асарида келтирилган салтанат бошқарувига оид таълимотлар билан ҳамоҳангдир. Темурийлар кутубхонасидаги 70 га яқин давлатчиликка оид манбалардан фойдаланган ҳолда тартибга келтирилган Фазлуллоҳ ибн Рўзбеҳоннинг «Сулук ал-мулук», Муҳаммад Кубравийнииг «Фатовои Шайбоний» каби манбаларида тўла фойдаланилгани яққол мисолдир. «Аҳком»дан баъзан бугун ҳам учраб турадиган деструктив ҳаракатларга қарши курашда фойдаланиш мумкин.

Мовардийнинг «Аҳком» асари Тошкент, Кувайт, Ирландия, Санкт-Петербург, Туркия, Миср каби жаҳон кутубхоналари  фондларида 9 та қўлёзмаси сақланмоқда. Шундан ЎзРФА ШИ даги «Аҳком» асари қўлёзмаси реставрация ҳолатига келиб қолган. «Аҳком» асари АҚШ, Канада, Ирландия, Англия, Франция, Голландия, Германия, Миср, Бай-рут, Кувайт, Туркия, Ҳиндистон ва Покистон, Малайзия, Россия, Ўзбекистон каби давлатларда эътироф этилган.

 Мовардийнинг «Аҳком» асарининг XI аср Шарқона давлат бошқарув тарихида тутган ўрнини аниқлаш нуқтаи назаридан тадқиқотини амалга ошириш, мамлакатимиз ва чет эл кутубхоналарида сақланаётган ўнлаб қўлёзма, нусхалари, тарихий нашрлари, жаҳон олимлари томонидан араб тилидан француз, немис, голланд, инглиз, урду, форс, турк тилларига таржима қилинган. Бугунги кунда асарни энг муҳим тарихий ёзма манбалардан бири сифатида тадқиқ этиш ва ўзбек тилига таржима қилиб, мутахассисларга татбиқ этиш зарурати устувор вазифалардан бири саналади.