Abstract: This article examines the traditional experience and modern trends in shaping and bringing up the reading generation. The article mainly discusses the current state of libraries, factors of modernity in the activities of libraries on a global scale, the factors of people, especially young people, spending their free time in libraries by applying an innovative approach to service and management in libraries, and age factors in turning young people into a reading generation. z goes. Also, the development of new concepts and principles in the culture of reading, especially the reading of electronic and audio books instead of traditional book reading and its features are analyzed. Another important aspect, the factors influencing human culture of book reading activity, were summarized and explained on a scientific basis.
Keywords: libraries, reading generation, reading culture, audio book, e-book, new types of reading, library and culture.
Аннотатция: Мазкур мақолада китобхон авлодни шакллантириб, вояга етказишда анъанавий тажриба ва замонавий тенденсиялар кўриб чиқилади. Мақолада асосан кутубхоналарнинг бугунги аҳволи, дунё миқёсида кутубхоналар фаолиятидаги замонавийлик омиллари, кутубхоналарда хизмат кўрсатиш ва бошқарувнинг инновацион ёндашувини қўллаш орқали аҳолини, айниқса, ёшларни бўш вақтларини кутубхоналарда ўтказиш борасида омиллар ва ёшларнинг китобхон авлодга айлантириш ҳақида сўз боради. Шунингдек, мутолаа маданиятида янги тушунча ва тамойиллар ривожланаётганлиги, айниқса, анъанавий китоб мутолааси ўрнига электрон, аудио китоблар мутолааси ва унинг хусусиятлари таҳлил қилинади. Яна бир муҳим жиҳат, китоб ўқиш фаолиятининг киши маданиятига таъсир этувчи омиллар умумлаштириб илмий асосда изоҳлаб берилди.
Калит сўзлар: кутубхоналар, китобхон авлод, мутолаа маданияти, аудио китоб, электрон китоб, янги мутолаа турлари, кутубхона ва маданият
Аннотация: В данной статье рассматривается традиционный опыт и современные тенденции формирования и воспитания читающего поколения. В статье в основном показано современное состояние библиотек, факторы современности в деятельности библиотек в мировом масштабе, факторы проведения людьми, особенно молодежью, своего свободного времени в библиотеках путем применения инновационного подхода к обслуживанию и управлению в библиотеках, и возрастные факторы, превращающие молодежь в читающее поколение. Также анализируется развитие новых концепций и принципов в культуре чтения, особенности чтения электронных и аудиокниг вместо традиционного книжного чтения и его особенности. Обобщен и объяснен на научной основе еще один важный аспект - факторы, влияющие на культуру книжной деятельности человека..
Ключевые слова: библиотеки, читающее поколение, читательская культура, аудиокнига, электронная книга, новые виды чтения, библиотека и культура
Эндигина дунёга келган боланинг тил ўрганиш кўникмаси дунёга келмасидан аввал бошланади. Бола она қорнида тинглашдан бошланган тил ўрганиш жараёни визуал таълимнинг илк босқичидир. Кўриш кўникмаси сўзлашув кўникмасидан олдин келганлиги сабабли, бола гапиришдан олдин қараш, таниб олиш ва кейин гапириш кўникмаларидан фойдаланади. Шунинг учун визуал таълим лингвистик таълимдан олдин келади ва визуал маълумотлар жараёнлари концептуал фикрлашга олиб келади. Мактабгача ёшдаги болалар ва уларнинг атрофидаги катталар томонидан болага бериладиган тил таълими мактабларда тизимга солинган, мунтазамликка эга бўлади ва шу тарзда мақсадли кўникмалар шахс томонидан эгалланиб борилади1.
Мутолаа маданият ривожига ёрдам беради, деган фикрлар мавжуд. Қайсидир маънода ёзма манбаалар жамият маданияти билан чамбарчас боғлиқ. Жамиятнинг ёзма ҳужжатларининг миқдор ва сифат жиҳатидан кўплиги ўша жамиятнинг маданий муҳитини белгиловчи муҳим ишорадир. Масалан, мамлакат кутубхонасидаги ёзма ҳужжатлар сони, йилига чоп этиладиган китоблар сони, газетанинг кунлик ўқиладиган сони ҳамиша муҳим мезон ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, мамлакатлар кутубхоналаридаги китоблар сони ва мамлакатнинг ривожланиш суръатлари ўртасида боғлиқлик ўрнатилиши мумкин. Шунга қарамай, ахборот жамияти деб аталадиган тушунча ёзма ҳужжатлар ва маданий жамғарма билан бевосита боғлиқдир. 2001 йилдаги маълумотга кўра, АҚШ кутубхоналарида тахминан бир ярим миллиард, Германияда 150 миллион ва Англияда 130 миллион, Туркияда 25 миллион китоб мавжуд эди2.
2001 йилдан буён 2018 йилгача АҚШ кутубхоналари фонди йилдан йилга ўсиш кузатилиб, 2018 йилдаги ҳисоб китобларга кўра жами китоблар сони 1,88 миллиардни ташкил қилган3. 2019–2022 йиллардаги сўнгги ҳисоб китобларга кўра китоблар жами сони 1,77 миллиардни ташкил қилиб, мазкур рақам ҳозирча барқарорлигини сақлаб турибди. Мутахассислар АҚШдаги китоб фонди сўнгги йилларда ўсмасдан барқарорлигини сақлаб қолишини сабабини ауди ва электрон китобларни кўпайиши билан изоҳлашмоқда. Солиштир учун 37 миллиондан ортиқ аҳолига эга Ўзбекистонда умумтаълим мактаблари билан қўшиб ҳисоблаганда жами кутубхоналардаги китоб фонди 23 миллионни ташкил қилади4.
Рақамли дунё маҳсулотлари инсон ҳаётига кириб бориши билан, биринчи навбатда, китобхонлик маданияти ва китобхонлик одатларида қандайдир ўзгаришлар юз бера бошлади. Шу даражадаки, бу ўзгариш деярли авлодлар ўртасидаги тафовутни юзага келтирувчи омилга айланди. Педагогик олим Фирдевс Гунешнинг қоғозда ўқиш одатини экранда ўқиш билан солиштирган илмий тадқиқотида рақамлаштиришнинг ўқиш маданияти ва одатларига таъсири қуйидагича умумлаштиради5:
- Ахборот билан алоқалар ўзгармоқда: Ахборотни ишлаб чиқариш, олиш, фойдаланиш ва алмашиш усули ва жараёнида катта ўзга-
ришлар рўй бермоқда. Қидирув механизмлари ва веб-сайтлар ушбу маълумотлар массасидан қидирилаётган маълумотларни топишга ёрдам беради. Глобаллашувга ҳисса қўшаётган рақамли ахборот ҳам мултикультурализм ва кўп тиллиликни қўллаб-қувватламоқда;
- Мутолаа маданияти ўзгармоқда: рақамли ресурслар босма китобларда бўлмаган ҳаракатланувчи тасвирларни ўз ичига олиши ва қоғоз харажатларини йўқ қилиши, босма китобларга бўлган талабни камайтиради, китобларнинг самарадорлиги ҳам пасайишига сабаб бўлади;
- Китобхонлик одатлари ўзгармоқда: Болаларда китоб ўқиш одатларини шакллантириш мақсадида китоб ўқиш орқали ўрнак бўлиш, уйда китоб ҳақида суҳбатлашиш, китоб совға қилиш, уйда кутубхона ташкил этиш, кутубхоналарга, ярмаркаларга бориш, муаллиф суҳбатлари, имзо кунлари ва шу каби анъанавий усуллардан аста-секин воз кечиш китобхонлик одатлари ҳам ўзгарганлигини кўрсатди. Ҳозирги вақтда булар ўрнини электрон почта, ижтимоий тармоқлар, матнли хабарлар ва бошқалар эгаллади.

Нуфузли халқаро ташкилотларнинг 2020 йилдаги ҳисоб китобларига 2016–2020 йилларда жами 191 миллион дона электрон китоблар ҳарид қилинган. 2021 йилнинг биринча ярмида сотилган барча китобларнинг 18% ни электрон китоблар ташкил қилган бўлса, бу кўрсатгич 2023 йилга келиб 39% га етди6.
Аслида тарих давомида тошдан лой лавҳага, папирусдан пергаментга, қоғоздан экранга қадар турли хил воситаларида ўз фойдаланувчиларига маълумот тўплаган ва тақдим этган кутубхоналар технологияни кузатиб, қўллайдиган энг муҳим умрбод таълим муассасаларидир. Шубҳасиз, барча ёшдаги одамлар борадиган ва ўқишдан завқланадиган манбаларни ўз ичига олган кутубхона тури мутлақо мавжуд. Тарих давомида инсониятга йўл-йўриқ кўрсата олган кутубхоналар бугунги кунда рақамли технологияларга осонгина мослашиб, умрбод таълимни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
Кутубхонани ўқиш ва ундан фойдаланиш одатлари маданий жараёндир ва бу маданиятни жамиятда ўрнатиш йўли уни одат қилишдир. Ҳар қандай одатнинг шаклланиши учун маълум бир жараён талаб қилинади. Педагогик тадқиқотлар шуни кўрсатдики, боланинг барча кўникма ва билимлари 6 ёшга келиб шаклланади ва бу ёшдан кейин ўрганилган нарсалар шу ёшга қадар ўрганилган нарсалар устига қўшилади. Шу сабабли, келажакда китобхонлик маданиятига айлана оладиган китобхонлик одатини 3-6 ёшда эгаллаш мумкинлиги айтилади7. Бу ёш тоифасидаги болаларнинг китобхонлик одатларини эгаллаш жараёни яхши бошқарилса, у китобхонлик маданиятига айланади ва бир умр давом этади.
Таълимнинг ажралмас қисми бўлган кутубхона муассасаси билан маданият ўртасидаги муносабатларга назар ташласак, улар тарих давомида бир-бирини қўллаб-қувватлаб, ривожлантириб келганини кўрамиз. Кутубхоналар – бу маданий бойликларни тўплаш, тартибга солиш, ҳисобга олиш ва ҳимоя қилиш ва керак бўлганда ушбу бойликларни ўз фойдаланувчиларига етказиб берадиган муассасалар. Мамлакатларнинг маданий сиёсати амалга ошириладиган жойлар сифатида улар маданий ривожланиш ва ривожланишнинг муҳим элементи ҳисобланади. Чунки маълум маънода маданият кутубхоналардан озиқланади ва тарқалади. Айниқса, халқ таълимида катта улушга эга бўлган оммавий кутубхоналар аслида мамлакат ижтимоий маданиятини шакллантирувчи материалларни ўз ичига олади. Гарчи бу асрда кутубхона электрон форматга ўтказилаётган бўлса-да, бу хизматлар режалаштириладиган, амалга ошириладиган ва маданий меросни сақлайдиган жой бўлган кутубхона бинолари кечагидек бугун ҳам ўз вазифаларини давом эттирмоқда.
Бугунги кунда кутубхоналарнинг фақат китоб ва журнал каби материаллар сақланадиган жойдан турли илмий ва бадиий тадбирлар ўтказиладиган масканларга айлантирилиши аҳолининг кутубхоналар ҳақидаги тасаввурини ижобий томонга ўзгартирди. Илгари фойдаланувчи ўзини қизиқтирган китобни олиб, бинони тарк этган бўлса, энди у кўпроқ вақтини шу жойда ўтказмоқда. Айниқса, модерн дунёда ривожланган мамлакатларда одамлар кутубхоналарни уйлари ва мактаблари, иш жойларидан кейин учинчи ўрин сифатида қабул қилмоқдалар. Расмийлар рақамлаштиришга қарамай кутубхоналардан хизмат кўрсатувчилар сони камаймагани, ҳатто ўсиб бораётганини таъкидламоқда.
Ривожланган давлатларда халқнинг иқтисодий барқарорлиги, фаровонлиги фан ва техникани пухта эгаллаганлиги, таълим даражасининг юқорилиги билан характерланади. Булар ҳам малакали фуқаро бўлиш кўрсаткичлари. Таълим зиёли жамиятга эришишнинг асосий калитидир. Таълим орқали билим сифатини оширишга қаратилган саъй-
ҳаракатлар маърифатли жамиятни барпо этади. Билимли жамиятни яратиш учун, албатта, мутолаа орқали билимни мустаҳкамлаш тажрибаларни ўрганиш керак. Бундай жамият яратиш учун китобхонлик одатини олган шахс-лар керак. Чунки китобхонлик одати инсоният тарихи ҳаракатида тобора кўпроқ аҳамият касб этиб, зиёли жамиятни ташкил этишда жамоавий ҳаракат қилиш асосий жиҳатларидан бирига айланиб бормоқда. Китобхонлик сифати ҳар бир шахсда шаклланиши ва ривожланиши керак. Шу тариқа жамиятда аста-секин китобхонлик одатига айланиб кетадиган қизиқиш майдони вужудга келиши мумкин.
Китобхонлик кўникмасини шакллантириш, бу кўникмани китобхонлик одатига айлантириш, ундан сўнг китобхонлик маданияти ҳолига келтириш кўп қиррали, мураккаб ва муайян кетма-кетликдаги бажарилиши лозим бўлган жараёнларни ўз ичига олади.
Мавзуни ўрганиш жараёнида ривожланган давлатлар, ривожланаётган давлатларда олиб борилган тадқиқотлар синчиклаб ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинди. Таҳлилларда китоб ўқиш ва ўқиш одатлари бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб борилганлиги, уларнинг ҳар бири ўз услуби ва ёндашувига кўра мазкур соҳани ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Бошқа томондан, Ўзбекистонда “мутолаа маданияти”, “китобхонлик”, “китоб ўқиш одатлари (ёки кўникмалари)ни шакллантириш”га оид тадқиқотларнинг камлигини кўрсатмоқда. Кўпгина ривожланган мамлакатларда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам китобхонликни такомиллаштиришга қаратилган ишлар давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги келгусида китобхонлик маданияти ривожланиши имкониятларини оширишини кафолатловчи қувонарли тенденсия. Шу нуқтаи назардан, “Мутолаа маданияти”ни англаш, унинг янги консепсиясини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш, шахс ва ижтимоий ҳаётига ижобий таъсир қилувчи ҳодисадир. Китобхонлик маданиятини шакллантириш – давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланиши кераклигини ўзи камлик қилади. Бу борада соҳа мутахассислари, ўқитувчилардан тортиб оилалар ва ота-оналаргача ҳамма бирдек масъул эканлигини тушунтириш лозим. Бундай натижага эришиш учун янги тадқиқотлар ва методлардан фойдаланиш зарур.
Китобхонлик маданиятини эгаллаш жараёни ўқиш билан боғлиқ кўникмалар, одатлар ва малакаларни эгаллайдиган кетма-кет босқичлардан иборат. Гарчи бу жараённинг бошланиши «когнитив ўқишни ўрганиш» каби кўринади; Аслида, бу ўрганишдан олдин таж-
риба ва олинган кўникмаларнинг ривожланиш даврларига асосланади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, китобхонлик маданиятини эгаллаш жараёни тинглаш малакасидан бош-
ланади. У лингвистик ва консептуал ривож-
ланиш билан давом этади. Кейин «когнитив ўқиш»ни ўрганиш билан тезлашади, шахснинг саъй-ҳаракатлари ва танлови орқали юқори даражаларга кўтарилади.
Хулоса қилиб айтганда, глобаллашув ва ахборотлашув жараёнлари жадаллаши таъсирида, жамиятдаги барча фаолиятнинг тури, услуби ёки таркиби мутлақо ўзгариб кетиши мумкин. Лекин бу ўзгаришлар замонавийлик тенденциялари сифатида баҳоланса-да, ҳар қандай замонавийлик билан анъанавийлик ўртасида узвий, мустаҳкам алоқа мавжуддир. Буни фанда ворисийлик тушунчаси билан изоҳланади. Ахборот-коммуникациялари ривожланиб, ҳамма фаолият рақамлашган тақдирда ҳам кутубхоналар фаолият кўрсатишда давом этади, қолаверса, мутолаанинг классик намунаси ҳам сақланиб қолади. Шундай экан, бугун исталган маълумотни сиз интернет орқали топа олишингиз, ўзингизга қизиқ маълумотларни олишингиз мумкин, бироқ жаҳон ахборот тармоғи маълумотларни ишончлиги катта сўроқ, интернетда фильтрлаш, анализ-синтез функциялари мавжуд эмаслиги, китобларга ва кутубхонага жамият ҳар доим эҳтиёж сезади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Akyol H. (2020). Programa uygun Türkçe öğretim yöntemleri. Ankara: Pegem Akademi.
2. Güneş F. (2016). Kağıttan ekrana okuma alanındaki gelişmeler. Bartın Üniversitesi Eğitim Fakültesi Dergisi.
3. Yılmaz B. (2001) Avrupa Birliği (AB) Ülkeleri ve Türkiye’de Halk Kütüphaneleri: Niceliksel Bir Karşılaştırma
4. Yıldız A. (2015). Türkiye’de okuma alışkanlığı kültürü için okul öncesi eğitim kurumlarında anaokulu kütüphanelerinin gerekliliği. Milli Eğitim.
Интернетдан олинган манбалар:
1. https://kun.uz/
2. https://wordsrated.com/
