РаъноЖуманиёзова,
Хоразм вилоятиЯнгиариқ тумани
Ахборот-кутубхона марказининг
Ахборот-кутубхона технологиялари бўйича мутахассиси

В целях повышения интереса населения, особенно молодежи к чтению книг на уровне государства и правительства уделяется особое внимание дальнейшему совершенствованию библиотечной деятельности, повышению материально-технической базы библиотек, широкому внедрению в систему и структуру сферы современных информационно-коммуникационных технологий…

В Хорезмской области более 600 информационно-библиотечных центров, действующих в структуре различных организаций и учреждений. Самый крупный – это областной информационно-библиотечный центр имени Замахшари, обладающий универсальным и в то же время уникальным фондом. Стоит отметить, что данный центр полностью отремонтирован и отреконструирован, стал привлекательным по своей архитектуре, что немаловажно в привлечении внимания населения, а также местных и иностранных туристов. Улучшены в материальном смысле база и фонды также 12 районных библиотечных центров области. В числе первоочередных задач – повышение квалификации библиотечных специалистов, расширение обмена опытом на уровне районов, областей и республики.

Жамиятда аҳолининг, айниқса ёшларнинг фаоллиги, ташаббускорлиги ва изланувчанлиги даражасиниўзида акс эттирувчи кўзгулардан бири ахборот-кутубхона муассасаларидир.

Республикамизнинг бошқа ҳудудлари сингари Хоразм вилоятида ҳам 600 дан зиёд турли бўйсунувдаги ахборот-кутубхона муассасалари фаолият олиб бормоқда. Кейинги йилларда давлат ва ҳукумат томонидан китоб ўқишга, кутубхоналарга қаратилаётган эътибор боис уларнинг моддий-техник негизини замон талабларига мос равишда такомиллаштириш, фойдаланувчиларнинг талаб-эҳтиёжи ва қизиқишларини ҳар томонлама инобатга олган ҳолда хизмат кўрсатиш асосий мақсад ва вазифа қилиб белгиланган.

Вилоятда энг йирик универсал фондга эга Замахшарий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази замонавий қиёфада реконструкция қилиниши аҳоли учун катта воқеа бўлди. Ҳозирда бу масканда барча қулай шароит ва имкониятлар яратилиб, Миллий кутубхонанинг тажрибалари ҳам жорий қилинмоқда. Бундан ташқари, туман ахборот-кутубхона муассасалари фаолияти такомиллаштирилиб, хизмат кўрсатиш ишлари янада яхшиланди. Жумладан, Шовот туман Ахборот-кутубхона маркази биноси қайта таъмирланиб жиҳозланди. Янгиариқ тумани чекка Кўриктом қишлоғида маданият саройи биноси кутубхонага мос равишда таъмирдан чиқарилди. Ахборот-кутубхона муассасаларига берилаётган бундай эътибордан нафақат фойдаланувчилар, ҳудуд аҳолиси ҳам мамнун.  

2019 йилнинг иккинчи ярмида таълим муассасалари таркибидаги ахборот-ресурс марказлари Президент қарори билан тугатилиб, ҳар бир шаҳар ва туманда ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилди.

Ҳозирги кунда Хоразм вилоятидаги 12 та ахборот-кутубхона маркази бутунлай янги мақсад ва вазифалар билан иш бошлади.

Чунончи, Янгиариқ туман Ахборот-кутубхона маркази ҳам фаолият юрита бошлади. Дастлаб ахборот-кутубхона маркази ишини ташкил этишда белгиланган вазифалар асосида келгусидаги режа ва лойиҳалар ишлаб чиқилди. Асосий эътибор ахборот-кутубхона фондини ташкил этиш, зарур адабиётлар билан тўлдириш, аҳолига хизмат кўрсатишда ҳар томонлама қулайликлар яратиш, ахборот технологиялари ва дастурий таъминотлар билан таъминлаш, малакали кадрларни жалб қилишга  қаратилди.

Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Болалар ва ўсмир ёшдагиларга хизмат кўрсатишда болалар кутубхоналари, имконияти чекланган фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишда кўзи ожизлар жамияти ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда услубий ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда Янгиариқ туман Ахборот-кутубхона маркази фонди 187100 нусхани ташкил этиб, фойдаланувчилар 15 мингдан ошди. Бу кўрсаткич қониқарли бўлмасада, келгусида хизмат кўрсатиш даражасини янада яхшилаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Ахборот-кутубхона фондининг 60 фоиздан зиёди бадиий адабиётлар ҳисобланади. Бу борада фойдаланувчилар томонидан кўп мурожаатлар бўлади. Ҳозирда фондни лотин алифбосидаги ўзбек ва жаҳон адабиётлари, илмий ресурслар билан тўлдиришга, уларнинг электрон шаклларини яратишга эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари, вақтли матбуот нашрларига эҳтиёж катталиги сабабли республика ва маҳаллий газета-журналлар билан тўлдириш бўйича обуна давом этирилмоқда.

Ахборот-кутубхона маркази яна бир савобли ишга қўл урди. Жисмоний имконияти чекланганлар ва кекса ёшдагилар мурожаатлари асосида уларнинг хонадонларига китоб элтиб бериш хизмати йўлга қўйилди. Кўзи ожиз фойдаланувчилар сўрови бўйича Брайл ёзувидаги босма китоб ва аудиоресурслар етказиб берилмоқда. Чекка қишлоқлар аҳолисини кутубхона хизмати билан қамраб олиш мақсадида кўчма кутубхоналар ташкил этилган.

Ахборот-кутубхона маркази бугунги кунда том маънода маданият ва маърифат масканига айланиб бормоқда. Марказда ташкил этилган «Зулфияхоним издошлари», «Ёш китобхонлар» клублари фаолияти кенгайтирилмоқда. Клуб аъзолари ёшларни марказга жалб қилишда айниқса фаол.

2020 йилда хизмат кўрсатишда муаммо ва қийинчиликлар ҳам туғилди. Covid-19 пандемияси дварида, биринчидан, фойдаланувчиларга масофадан хизмат кўрсатиш бўйича етарли тажриба ва малакага эга эмаслигимиз намоён бўлган бўлса, иккинчидан, марказ моддий-техник негизининг қониқали даражада эмаслиги ҳам яққол кўзга ташланди. Айниқса, кўп сўраладиган босма нашрларни рақамлаштириш учун замонавий, тезкор сканерлар етишмаслигида сезилмоқда. Албатта, муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, мавжуд имкониятларни ишга солиш бўйича изланишларлар олиб борилмоқда. Жумладан, ахборот технологиялари, тегишли дастурлар билан таъминланмоқда, марказ маълумотлар базаси, веб-сайти яратилмоқда.  

Янгиариқ туман Ахборот-кутубхона марказини керакли манба ва ресурслар билан янада кенгайтириш мақсадида бир қанча лойиҳалар амалга оширилади. Фондларни лотин алифбосидаги зарурий адабиётлар билан тўлдириш, аудио-видеотасмаларда фойдаланишни кенг йўлга қўйиш шулар жумласидандир.

Асосий вазифаларимиздан яна бири ахборот-кутубхона марказида фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва замон талабига жавоб берадиган кадрлар билан тўлдиришдир. Кадрлар малакасини оширишда йирик ахборот-кутубхона муассасалари билан тажриба алмашуви ўз самарасини бериши, шубҳасиз.

Бир сўз билан айтганда, эришган ютуқ ва тажрибалар ўзимизники, келгусида аҳолимиз маънавиятини янада юксалтириш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз бардавом бўлишига интилаверамиз.

INFOLIB, №1, 2021