АХБОРОТ-КУТУБХОНА ЖУРНАЛИ

INFOLIB

ИНФОРМАЦИОННО-БИБЛИОТЕЧНЫЙ ЖУРНАЛ

Низом

«Тасдиқлайман»

“INFOLIB ахборот-кутубхона журнали” маданий-маърифий илмий оммабоп журнали  таҳририяти муассиси

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

директори_______________ А.А.Ходжаев «_____» ______________ 2015 йил

IINFOLIB ахборот-кутубхона журнали”

маданий-маърифий илмий оммабоп журнал  таҳририяти

НИЗОМИ

  1. Умумий қоидалар

 INFOLIB ахборот-кутубхона журнали” маданий-маърифий илмий оммабоп журнал таҳририяти (кейинги ўринларда – «Таҳририят») оммавий ахборот воситаси – “INFOLIB ахборот-кутубхона журнали” маданий-маърифий илмий оммабоп журналини (кейинги ўринларда – «Журнал») тайёрлаш ва нашр этиш билан шуғулланади.

Журнал маданий-маърифий илмий оммабоп даврий нашр ҳисобланади. Номи – “INFOLIB ахборот-кутубхона журнали” маданий-маърифий илмий оммабоп журнали. Журнал  ўзбек ва рус тилларида чоп этилади.

Журналнинг мақсади – ахборот-кутубхона фаолиятини кенг миқёсда ёритиш ва унинг ривожига ҳисса қўшаётган инсонлар, воқеалар, ютуқларни ўз саҳифаларида акс эттирган ҳолда республика миқёсида ва ундан ташқарида кенг оммани қўллаб-қувватлаш ва шу соҳада илмий тадқиқотларни ривожлантириш мақсадига сафарбар этишдан иборат.

“INFOLIB ахборот-кутубхона журнали” маданий-маърифий илмий оммабоп журнали  ўзбек ва рус тилларида, уч  ойда 1 марта, формат 60Х84 1/8, 96 саҳифада,  1000 нусхада чоп этилади.

  • “INFOLIB ахборот-кутубхона журнали” Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг журнали ҳисобланади, шу сабабли Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (кейинги ўринларда – «Муассис») журналнинг муассиси ва ношири ҳисобланади.
  • Журнални номлаш ҳуқуқи Муассисга тегишли. Журнал логотипи Муассис томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
  • Таҳририят юридик шахс, мустақил хўжалик юритувчи субъект ҳисобланмайди. Таҳририят ўз хўжалик фаолиятини Муассиснинг таркибий бўлинмаси сифатида олиб боради.
  • Таҳририят журнални тайёрлаш ва нашр этиш фаолиятини профессионал мустақиллик асосида юритади.

Таҳририятни бошқариш ишлари ушбу Низомга ва Муассиснинг бошқа ҳужжатларига асосланиб, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ амалга оширилади.

  • Таҳририят фаолияти Муассис томонидан ушбу Низомда ва Муассиснинг бошқа ҳужжатларида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ молияланади.
  • Таҳририятнинг жойлашган манзили (почта манзили): 100017, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Навоий кўчаси, 1 уй.
  1. Муассис ва таҳририятнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари
  • Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • ушбу Низомда, Муассис билан таҳририят ўртасидаги шартномада ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида журнал таҳририяти ишларини бошқаришда қатнашиш;
  • “фойдани тақсимлашда ва зарарларнинг ўрнини қоплашда иштирок этиш” ва “таҳририятнинг фаолияти тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкини ёки унинг қийматини қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олиш”;
  • журнал таҳририятини мулкий комплекс сифатида ишонч асосида бошқариш учун бошқа шахсга (ишончли бошқарувчига) топшириш. Бу шахс журнал таҳририятини Муассис ёки у кўрсатган учинчи шахс манфаатларини кўзлаб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ бошқариши керак;
  • журнал бош муҳарририни, шунингдек таҳрир ҳайъати аъзоларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш;
  • ҳажми журналдаги бир босма саҳифадан ошмайдиган ҳажмдаги, реклама ва реклама тусида бўлмаган хабар ёки материални журналнинг энг яқин сонида ўз номидан бепул чоп эттириш.
    • Муассиснинг мажбуриятлари:
  • журнал таҳририяти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
  • журнал бош муҳарририни тайинлаш;
  • муассиснинг устав фонди ўзгарганлиги ҳақида, агар устав фондида чет эл инвестициялари улуши ушбу қонун 8-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган (ўттиз ва ундан ортиқ фоиз) ортиб кетган бўлса, ваколатли давлат органини хабардор этиш шарт;
  • Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси устав фондига чет эл инвестицияси киритилишига йўл қўйилмайди.
  • жамоатчилик фикрини ўрганишда, журнални реклама қилишда, оммавий тадбирларни, жумладан муштарийлар иштирокидаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда таҳририятга кўмаклашиш;
  • оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунга риоя этилиши устидан назорат олиб борилишини таъминлаш.
    • Муассис цензура олиб бориш, рецензиялаш ёки таҳририятнинг ижодий фаолиятига аралашиш ҳуқуқига эга эмас.
    • Муассис Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши, шунингдек бошқа мажбуриятларни олиши мумкин.
    • Муассис банкрот бўлган ёки тугатилган ҳолларда Муассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари амал қилишдан тўхтайди.

Муассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам амалдан тўхтатилиши мумкин.

  • Таҳририят қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • таҳририятнинг Муассис тасдиқлаган иш режаларига мувофиқ ўз ишини мустақил равишда режалаштириш ва амалга ошириш;
  • оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига амал қилган ҳолда мақолалар, материаллар тўплаш ва чоп этиш;
  • ахборот олиш учун давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар ва муассасалар, ташкилотларга мурожаат қилиш;
  • Муассиснинг молиявий ва хўжалик-ҳуқуқий имкониятлари кўмагида ўз профессионал фаолиятини амалга оширишда Муассис тақдим этган техник ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш.
    • Таҳририят мажбуриятлари:
  • ушбу Низом ва «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни доирасида иш олиб бориш;
  • нашр маҳсулотлари, ахборот материалларининг сифати юксак даражада бўлишини таъминлаш;
  • муаллифлик ҳуқуқларига риоя этиш;
  • нашр маҳсулотлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш.
    • Бош муҳаррир қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • Муассис билан ўзаро муносабатларда таҳририят номидан иш тутиш;
  • журнални чоп этишга рухсат бериб, имзолаш. Журнални чоп этишга бош муҳаррир ижозат бериб, имзолаганидан кейингина нашр қилинади.
    • Бош муҳаррир мажбуриятлари:
  • таҳририят ишига раҳбарлик қилиш;
  • журналнинг оригинал-макетини нашрга тайёрлаш билан боғлиқ ташкилий ва бошқарув ишларини амалга ошириш;
  • журналда мавжуд конституцион тузумни зўравонлик билан ўзгартиришга, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини бузишга даъват этиш, уруш ва зўравонликни, бераҳмликни, миллий, ирқий ва диний душманликни тарғиб қилиш, давлат сирини ёки қонун ҳимоясида бўлган бошқа махфий маълумотларни ошкор этиш, жиноий жавобгарликка олиб келувчи бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида фойдаланилишига йўл қўймаслик.
  1. Таҳририятни молиялаштириш манбалари
  • Таҳририят фаолияти Муассис томонидан ўз маблағлари, Журнал обунаси ва чакана сотувидан тушган маблағлар ҳисобидан молияланади.
  • Таҳририят фойдаланадиган мулк Муассис мулкининг таркибий қисми ҳисобланади. Таҳририятга у ёки бу мулкни ажратиш тўғрисидаги қарор Муассис томонидан унинг ваколатларига мувофиқ қабул қилинади.
  • Журнални тайёрлаш ва чиқариш учун зарур пул маблағлари бош муҳаррирнинг таклифига кўра, таҳририят харажатлари сметасига мувофиқ, Муассис томонидан ажратилади.
  • Рекламани тайёрлаш, журналда жойлаштириш ва тарқатиш тартиби Муассис ҳужжатларида белгилаб қўйилади. Журналнинг алоҳида сонида бериладиган реклама ҳажми Муассис томонидан, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ белгиланади.

Таҳририят фаолияти натижасида, жумладан журналда жалб этилган рекламани жойлаштиришдан олинадиган фойда Муассиснинг мулки ҳисобланади ва у мазкур фойдадан журнални тайёрлаш ва чиқаришга қилинган моддий харажатларни қоплаш, мажбурий тўловлар ҳамда ажратмаларни ўтказиш, таҳририят ходимларини моддий рағбатлантириш, Муассис Низомига ва бошқа ҳужжатларига асосан, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланади.

  1. Таҳририятнинг бошқарув органларини шакллантириш тартиби
  • Таҳририятни Муассис ва бош муҳаррир ушбу Низомда, Муассис Низоми ва бошқа ҳужжатларида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида белгиланган ўз ваколатлари доирасида бошқаради.
  • Муассис Низомда ва Муассиснинг бошқа ҳужжатларида белгиланган ўз ваколатлари доирасида таҳририят фаолиятига доир қуйидаги масалаларни ҳал қилади:
  • таҳририят фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
  • бош муҳаррирни тасдиқлайди ва лавозимидан озод қилади, у билан бош муҳаррирнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги белгилаб қўйиладиган шартнома тузади;
  • таҳририят фаолияти тўғрисида ва таҳририятга ажратилган маблағлар ҳамда мол-мулкдан қандай фойдаланилгани ҳақида бош муҳаррир берадиган йиллик ҳисоботларни тасдиқлайди;
  • таҳририят ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш масалаларини ҳал қилади, журналистлар ва таҳририятнинг бошқа ходимлари билан меҳнат шартномалари ҳамда бошқа шартномалар тузади;
  • журналнинг Таҳрир ва Экспертиза кенгашларини ташкил этиш ҳамда уларни тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилади, бу кенгашлар йиғилишларининг мажлис баёнларини тасдиқлайди. Журнал Таҳрир ва Экспертиза кенгашлари йиғилишларининг қарорлари тавсия тусида бўлади;
  • журнални тайёрлаш ва чиқариш учун зарур молиявий ҳамда моддий маблағларни ажратади, таҳририятнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
  • ушбу Низомга, Муассис Низомига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
    • Таҳририятнинг жорий фаолиятига бош муҳаррир раҳбарлик қилади.

Бош муҳаррир ўз фаолиятида ушбу Низомга, Муассис билан тузилган Шартномага, шунингдек Муассис Низомига ва бошқа ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунларига таянади. 

Бош муҳаррир Ўзбекистон Республикасининг қонунларида оммавий ахборот воситалари фаолияти бўйича қўйилган талаблар бажарилиши учун жавоб беради.

  • Бош муҳаррир ўз ваколатлари доирасида ҳамда яккабошчилик принципи асосида таҳририятни бошқаради ва таҳририят фаолиятига доир барча масалаларни мустақил ҳал этади. Фақат ушбу Низомга кўра Муассис ваколатлари доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.
  • Бош муҳаррир:
  • Муассис билан муносабатларда таҳририят манфаатларини кўзлаб иш тутади;
  • таҳририят ишини ташкил этади, штатларни шакллантиради ва уларни тасдиқлаш учун Муассисга тақдим этади;
  • таҳририят ходимлари бажариши мажбурий бўлган фармойишлар чиқариш ҳуқуқига эга. Бош муҳаррирнинг ҳар қандай фармойиши Муассиснинг фармойиши билан бекор қилиниши мумкин;
  • таҳририят ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, таҳририят ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш учун Муассисга тақдим этади;
  • таҳририят бўлимларининг функцияларини белгилайди;
  • журналда ишлаш учун журналистлар ва бошқа муаллифларни танлайди;
  • журнал рукнларини яратади ва тугатади;
  • журналнинг ҳар бир сонини чоп этиш учун имзолайди;
  • ушбу Низомга, шунингдек Муассис Низомига ва бошқа ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ ўз ваколатлари доирасига киритилган бошқа масалаларни ҳал этади.
    • Бош муҳаррир таҳририят ходимларининг номзодларини, шунингдек Журнал Таҳрир ва Экспертиза кенгашларининг таркибини шакллантиради ҳамда тасдиқлаш учун Муассисга тақдим этади.

Таҳририят ходимлари умумий йиғилишининг, Журнал Таҳрир ва Экспертиза кенгашлари йиғилишининг қарорлари тавсия тусида бўлади.

  • Таҳририят ходимлари Муассис томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
  • Бош муҳаррир зарурат бўлишига қараб, журнални тайёрлаш ва чиқариш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун таҳририят ходимлари умумий йиғилишини чақиради.

Таҳририят ходимлари умумий йиғилиши мажлисларида бош муҳаррир раислик қилади.

Кун тартибини бош муҳаррир белгилайди. Таҳририят ходимлари умумий йиғилиши иштирокчилари кун тартибига қўшимча масалалар киритилишини талаб қилишга ҳақли. Бундай талаб таҳрир ҳайъати мажлиси бошланишидан олдин ҳам, мажлис давомида ҳам тушиши мумкин.

Таҳририят ходимлари умумий йиғилиши мажлиси унда бош муҳаррирни ҳам қўшиб ҳисоблаганда таҳририят ходимлари умумий миқдорининг ярмидан кўпи қатнашганда қонуний ўтказилган ҳисобланади.

Қарорлар қатнашаётган иштирокчиларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва бош муҳаррир томонидан тасдиқланади. Бош муҳаррир таҳририят ходимлари умумий йиғилишининг қарорларини тасдиқлашдан бош тортган ҳолларда у ўзининг бундай йўл тутиши сабабини тушунтиришга мажбур эмас.

Таҳририят ходимлари умумий йиғилиши ушбу Низомга кўра, Муассис ваколатлари доирасига киритилган масалаларни муҳокама қилиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас.

  1. Фойдани тақсимлаш ва зарарларнинг ўрнини қоплаш тартиби
  • Журнал томонидан хўжалик фаолияти юритиш натижасида олинган фойда амалдаги қонунчиликка мувофиқ солиқлар тўлангандан кейин ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ Муассиснинг мулки сифатида қолади ҳамда Муассиснинг жамғармаларини шакллантириш учун фойдаланилади.
  • Журнал кўрган зарар Муассис заҳира жамғармасидаги маблағлар ҳисобидан қопланади.
  1. Таҳририят ходимларининг ваколатлари
  • Муассис билан тузилган меҳнат шартномаси асосида журнал учун хабарлар ва материалларни (матнли ва иллюстрацияланган матнларни) таҳрир қилиш (адабий, илмий, бадиий, техникавий таҳрир), яратиш, тўплаш ёки тайёрлаш билан шуғулланувчи шахслар таҳририят ходимлари ҳисобланади.
  • Таҳририят ходимлари таҳририят ходимлари умумий йиғилишларида қатнашиш орқали таҳририят режаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлашда қатнашадилар, таҳририят тадбирларида иштирок этадилар, таҳририят раҳбариятига журнал сифатини яхшилаш ҳамда таҳририй-ноширлик жараёнини жадаллаштириш юзасидан таклифлар киритадилар.
  1. Журнал чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш асослари ва тартиби
  • Журнални чиқариш фақат Муассиснинг қарорига кўра ёки суд томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, рўйхатга олувчи органнинг даъвоси бўйича хўжалик судлов ишларини юргизиш тартибида бекор қилиниши ёки тўхтатиб турилиши мумкин.
  • Муассис қуйидаги ҳолларда журнал чиқарилишини тўхтатиб туриш ҳақли:
  • таҳририят «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун талабларини, журналистлик одоби меъёрларини ёки ушбу Устав қоидаларини бузганда;
  • журнал чиқарилиши зарар келтирадиган ҳолларда;
  • Муассис журнал чиқарилишини молиялаш имкониятини йўқотганда;
  • Муассис журнал тайёрланиши ва чиқарилишини бошқа асосларга кўра мақсадга мувофиқ эмас, деб топганда.

Журналнинг чиқарилишини суд қарорига кўра тўхтатиб туриш рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан таҳририятга нисбатан чиқарилган огоҳлантиришга сабаб бўлган қонун ҳужжатлари бузилиши такрорий ёзма огоҳлантиришдан кейин бир ой ичида бартараф этилмаган тақдирда амалга оширилади. 

 Журнал чиқарилишини тугатиш тўғрисида суд томонидан қарор чиқариш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

– оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари таҳририят томонидан мунтазам равишда бузиб келинганлиги, бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан муассис ва (ёки) таҳририят номига илгари ёзма огоҳлантиришлар юборилганлиги;

– суднинг журнални чиқаришни тўхтатиб туриш ҳақидаги қарори бажарилмаганлиги;

–  журналнинг олти ойдан зиёд вақт мобайнида чиқарилмаганлиги;

–  қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳоллар.

Муассис журнал чиқарилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисидаги қарорни таҳририятнинг бошқарув органлари билан маслаҳатлашгандан кейин қабул қилади.

Муассис журнал  чиқарилишини тугатиш ҳақида қарор қабул қилганда у яна ўша ном билан оммавий ахборот воситаси чиқарилишини тиклаш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Муассис журнал фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганда ушбу Низом ўз кучини йўқотади. Бундай ҳолларда таҳририят тугатилиши керак.

  • Муассис мазкур Низомни бузган тақдирда таҳририят бу ҳақдаги масалани Муассиснинг бошқарув органлари олдига қўйишга ҳақли.
  1. Таҳририятни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби

Таҳририят фақат Муассиснинг қарорига кўра журнал номини ўзгартириш ёки журнал фаолиятини бутунлай ёки вақтинча тўхтатиш сабабларига кўра, суд томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, рўйхатга олувчи органнинг даъвоси бўйича хўжалик судлов ишларини юргизиш тартибида қайта ташкил этилиши ва тугатилиши мумкин.

Муассис қуйидаги ҳолларда таҳририятни қайта ташкил этиш ва тугатишга ҳақли:

  • таҳририят «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун талабларини, журналистлик одоби меъёрларини ёки ушбу Низом қоидаларини бузганда;
  • таҳририят фаолияти зарар келтирадиган ҳолларда;
  • Муассис таҳририят фаолиятини молиялаш имкониятини йўқотганда;
  • Муассис таҳририят фаолиятини молиялашни бошқа асосларга кўра мақсадга мувофиқ эмас деб топганда.

Муассис таҳририятни қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги қарорни таҳририятнинг бошқарув органлари билан маслаҳатлашгандан кейин қабул қилади.

8.3. Муассис таҳририятни қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганида у яна ўша ном билан оммавий ахборот воситаси чиқарилишини тиклаш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Муассис таҳририятни қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганда ушбу Низом ўз кучини йўқотади.

Муассис мазкур Низомни бузган тақдирда таҳририят бу ҳақдаги масалани Муассиснинг бошқарув органлари олдига қўйишга ҳақли.

  1. Муассислар алмашиши, муассислар таркиби ўзгариши оқибатлари

Муассис алмашган тақдирда журнал  қонунда белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилгач, ўз фаолиятини давом эттиради.

Муассис қайта ташкил этилган тақдирда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўла ҳажмда ҳуқуқий ворисга ўтади.

  1. Низомни қабул қилиш ва унга ўзгартиришлар киритиш тартиби

 Таҳририят низомини Муассис тасдиқлайди.

Таҳририят низомига ўзгартиш ва қўшимчалар Муассис томонидан унинг ўз ташаббуси билан ёки таҳририят берган таклифга кўра киритилади. Бунда Низомнинг янги таҳрири тайёрланади ва тасдиқланади.

Низомнинг ҳар бир янги таҳрири уни Муассис тасдиқлаганидан кейин кучга киради.

         Бош муҳаррир                                          Ш. Қурбонов