АХБОРОТ-КУТУБХОНА ЖУРНАЛИ

INFOLIB

ИНФОРМАЦИОННО-БИБЛИОТЕЧНЫЙ ЖУРНАЛ

Мақола талаблари

Ҳурматли «INFOLIB» ахборот-кутубхона журнали муаллифлари!

Журнал таҳририяти ҳамкорлик учун Сизга миннатдорчилик билдиради ва Сиздан нашр қилиш учун мақолаларни беришда қуйидаги талабларга риоя қилишингизни сўрайди:

мақолалар ўзбек тилида (рус тилидаги аннотация билан бирга) ёки рус тилида (ўзбек тилидаги аннотация билан) берилади;

– тақдим этиладиган маълумотлар оригинал, олдин бошқа босма нашрларда эълон қилинмаган бўлиши, янгиликлар ва муҳимликни, муаммоларни ечиш йўлларини, қўлланиладиган методикаларни ва ҳ.к. ўз ичига олган бўлиши зарур;

– мақолаларнинг электрон шакли Microsoft Word матн муҳарририда 4 бетдан кам бўлмаган ҳажмда юборилиши керак. Мақоланинг ҳажми кўпи билан жадваллар, расмлар ва рўйхатларини қўшганда 10 бетдан ошмаслиги керак. Фойдаланилган адабиётларнинг манбалари мақола мавзусига қатъий мос келиши, 5 та номдан ошмаслиги, нашр муддати 5 йилдан ошмаган бўлиши (фундаментал тадқиқотлар бўйича монографиялар бундан мустасно) лозим;

матнни теришда бир қаватли сатр оралиғидаги14 ўлчамли «Times New Roman гарнитура» шрифти қўлланилади. Барча библиографик манбалар ва изоҳлар мақоланинг охирида алифбо тартибида (мақола тилида, чет тилларида) келтирилади;

– мақолага мавзунинг долзарблиги, унинг янгилиги, асосий мазмуни тўғрисида қисқача аннотация (7-10 жумла) бериш шарт;

фотосуратлар (муаллиф сурати шарт, расмлар) JPEG форматидаги алоҳида файлларда, кенглиги 150 – 300 dpi дан кам бўлмаган бўлиши керак.

– Microsoft Word матн муҳаррирдаги расмлар, шунингдек, уларнинг ксеронухсаларини тақдим қилиш мумкин эмас. Барча фотосуратларга жадвал бўйича изоҳлар берилган бўлиши лозим: расмнинг номланиши / рақами берилган файл, унга берилган шарҳлар (ким, нима тасвирланган, қаерда ва ҳ.к.)

– рўйхатдаги файлларнинг номланиши / рақами фотосуратларнинг номланиши/ рақамига мос келиши шарт.

– муаллифлар тўғрисидаги маълумотларга қуйидагиларни бериш лозим: исми, отасининг исми, фамилияси, лавозими, иш жойи, илмий унвони, илмий даражаси, иш манзили, маълумот учун телефон рақамлари (иш, қўл) ва электрон почта манзили, муаллифнинг сурати.

– муаллифлар келтирилган маълумотлар, цитаталар, ҳаволалар ва библиографик ҳаволаларнинг аниқлиги учун тўлиқ жавобгар бўладилар.

– таҳририят муаллифни фақат нашр қилиш бўйича хулоса ҳақида хабардор қилади. Нашр қилиниши рад этилган ҳолларда таҳририят назарий мунозараларга киришмайди.

Нашр қилиш жараёнида кимнидир ҳуқуқлари ёки қабул қилинган илмий ахлоқ қоидалари меъёрлари бузилган бўлса, таҳририят нашр қилинган мақолаларни олиб ташлаш ҳуқуқига эга.