Дилором Қаҳҳорова,
Нодирабегим номидаги
Наманган ахборот- кутубхоан маркази
Илмий методика хизмати раҳбари

The article discusses the historical era of the creation of a Public library, which was founded a hundred years ago in the old part of the city of Tashkent. The original book collection consisted of personal books of the city intelligentsia and the public, and also was purchased through voluntary donations. In early 2020 on the territory of the Park of culture and recreation named after Abdulla Kadyri the Grand opening of the new library building took place, which was attended by the public intelligentsia and youth of the city. Entering the lobby of the library, the Museum of jadids – representatives of the movement «Jadidism» is opened for visitors, advocated reforms of the outdated system of public education, for innovations in everyday life and culture. In the reading rooms of the library you can feel the atmosphere of a cozy space of that era; the walls of the library are decorated with magnificent wood carvings with portraits, rare photographs and historical documents.

В статье рассматриваются перспективы развития информационно-библиотечного центра Наманганской области, которая было открыта в 1918 году прошлого века и в 2018 году был отмечен 100-летний юбилей образования библиотеки. В связи с проводимыми реформами развития информационно-библиотечной деятельности, в начале 2020 года закончился капитальный ремонт и реконструкция здания библиотеки. Библиотека получила новый облик и созданная атмосфера внутри здания даёт ощущение, что ты попадаешь в мир знаний. Оснащённая новейшими технологическими возможностями, библиотека позволяет обслуживать читателей оперативно. Также созданы условия эффективного обслуживания людей с ограниченными возможностями. Последним проектом областного ИБЦ является обслуживание читателей во время карантина посредством дистанционного обеспечения информации в online режиме.    

Республикамизнинг барча ҳудудлари каби Наманган вилояти ўзига хос бой тарихий меросга эга. Жумладан, Нодирабегим номидаги Наманган вилоят ахборот-кутубхона маркази. Маскан 2018 йилда ўзининг 100 ёшини нишонлади. Ўтган 100 йил ичида кутубхона беминнат хизмати билан юқори даражадаги илм даргоҳи сифатида ўз мавқеини яратди ва маънавий маскан даражасига кўтарилди.

2019 йил ҳам маънавият ва маърифат даргоҳи учун ёдда қоларли йил бўлди. Маълумки, 2018 йилда ҳукуматимиз раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи чоғида ахборот-кутубхона марказини замон талабларига мос равишда таъмирлаш, унинг фондини янги китоблар билан бойитиш, хорижий давлатлар кутубхоналаридан масофавий фойдаланиш имкониятини яратиш, ўқувчиларга китоб мутолааси учун қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш таклифи билдирилган эди. Таклиф қабул қилиниб, унинг ижроси доирасида катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Нодирабегим кутубхонаси реконструкция қилинган бинода иш бошлаши унинг тарихида янги саҳифаларни очди десак муболаға бўлмайди. Чунки, шундан бошлаб фойдаланувчиларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш янги даражага кўтарилди. Марказ аҳолини зарурий адабиётлар ва ахборот билан тўла-тўкис таъминлаш имкониятига эга бўлган замонавий зиё масканига айланган. Хусусан, бинони модернизациялаш жараёнида китобхонлар учун 9 та ўқув зали бунёд этилди. Уларда бир вақтнинг ўзида 500 нафарга яқин китобхон мутолаа қилиши мумкин. «Bookcafe», QR кодли электрон китоблар, аудио адабиётлар, янги асарлар кўргазмаси, медиа ва интернет заллари, хорижий ёзувчилар асарларини ўқиб-ўрганишга мўлжалланган «Дўстлик» ўқув зали ташриф буюрувчилар учун ҳар томонлама қулайлик яратгани билан аҳамиятли. Бинонинг иккинчи қаватида «Нодирабегим» зали ташкил этилган бўлиб, унда ҳассос шоиранинг ҳаёти ва ижоди, у яшаб ўтган даврдан ҳикоя қилувчи экспонатлар ўрин олган. Янгиланган бинода аҳоли барча қатламлари, жумладан, имконияти чекланган фойдаланувчиларнинг бемалол мутолаа қилишлари ҳам алоҳида эътиборга олинган. Масалан, ҳаракати чекланган китобхонлар бинода бўлган чоғда махсус қурилмалардан фойдалана оладилар. Интернет ва медиа залида кўзи ожиз фойдаланувчиларга 76 номдаги аудио китоблар махсус компьютерлар хотирасига ўрнатилган.

Ахборот-кутубхона фонди турли йўналишдаги кўплаб адабиётлар билан тўлдирилиб, айни кунда унинг китоблар жамғармаси 600 минг нусхага, электрон ресурслари эса 5000 номга етди. Фойдаланувчилар сони эса 23,5 минг нафардан ортди. Кутубхона бой тарихий меросга эга бўлиб, XVII–XVIII асрга тааллуқли китоблар, 1940 йилдан буён чиқарилган газета ва журналларни сақлаб, муштарийларга ҳавола этиб келмоқда.

Авваллари китобхонларга анъанавий хизмат кўрсатиш турлари билан кифояланган бўлса, ҳозирда хизмат кўрсатишнинг янги шакл ва турлари татбиқ қилинмоқда. Эндиликда, фойдаланувчилар кутубхона фондларидаги ўзларига керакли бўлган ресурсларни масофадан туриб буюртма бериши, очиқ ахборот ресурслардан маълумотларни юклаб олиш, мавжуд хорижий-илмий таълимий маълумотлар базаларидан, шунингдек, кутубхона тармоқларидан (@Namangan akm, @Nodirabegim Media bot, Namangan.natlib.uz каналлари), қўшимча хизмат турларидан фойдаланишлари мумкин.

Ахборот-кутубхона маркази фондини янги адабиётлар билан доимий шакллантириб бориш бўйича ҳам салмоқли чора тадбирлар ва ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, вилоят ҳокимлиги томонидан 60 минг дона китоб тақдим этилди. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан эса, 50 млн. сўмлик энг сара адабиётлар совға қилинди.

АКМда ҳозирда 9 та ўқув зали фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади.

«Нодирабегим» залида ўзбек шоирасининг музейи ташкил қилинган. Экскурсияга ташриф буюрувчилар қадимий қўлёзмалар, китоблар ҳамда музейга қўйилган тарихий экспонатларни томоша қилишлари мумкин. Залда ўлкашунослик сектори мавжуд бўлиб вилоятдаги шоир ва ёзувчиларнинг асарлари жамланган. Ўлкамиздаги шоир ва ёзувчиларни китоб тақдимотлари, суҳбат ва учрашувлари ўтказиб борилади.

«Тафаккур» бош ўқиш залида китоблар, республикамиздан чиқадиган газета ва журналларнинг 41 мингга яқин фонди мавжуд бўлиб, фойдаланувчилар мунтазам равишда фойдаланишлари мумкин.

Ёшлар ўқиш залида бадиий, сиёсий, илмий-оммабоп китоблар сақланади. Ўқиш залидан ўқувчилар ва абитуриентлар барча фан дарсликларидан фойдаланишлари мумкин.

Интернет ва медиа маркази. Зал бир вақтнинг ўзида 30 фойдаланувчига хизмат кўрсатади. Фойдаланувчилар учун электрон китоблар, аудио-видео ресурслар ва хорижий илмий-таълимий базалардан фойдаланиш ҳавола этилади. Шунингдек, кутубхоналараро сектори билан биргаликда масофадан хизмат кўрсатган ҳолда китобларни электрон равишда узатади.

«Ўзбекистон миллий адабиётлар» ўқиш залида сиёсий адабиётлар, энциклопедиялар, Ўзбекистон тарихига оид маълумотлар қизиқарли ва ноёб манбалар фойдаланувчилар ихтиёрида.

«Илм» ўқиш залида асосан илмий изланиш билан шуғулланувчи тадқиқотчи, ўқитувчи, магистрант ва докторантлар учун жорий этилган бўлиб, ўқиш зали диссертациялар, илмий мавзудаги турли китоб ва базалар билан хизмат кўрсатилади.

«Жаҳон хорижий адабиётлар» ўқиш залида 460 номда хорижий тиллардаги бадиий адабиётлар, ўқув қўлланмалар ўрин олган. Шунингдек, зал қошида «Байналминал – дўстлик клуби» қардош халқлар адабиётларини тарғиб қилиш ва тақдимотлар ўтказиш клуби ҳам фаолият олиб боради.

Нодир ва ноёб адабиётлар фондида ХVII–XVIII асрга тааллуқли нодир китоблар, 1940 йилдан буён чиқарилган газета ва журналлар сақланиб келинмоқда. Уларнинг библиографик ва тўлиқ матнли базаси шакллантириб борилмоқда. Кутубхона фойдаланувчилари, ташриф буюрувчиларни фондда сақланиб келинаётган манбалар билан таништириш, тарғиб қилиш мақсадида мавзули кўргазмалар ташкил этиб келинмоқда.

Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати муассасанинг  электрон кутубхонасини шакллантириш ишларини олиб боради, марказ веб сайтининг узлуксиз ишлашини таъминлайди, автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизими, рақамлаштирилган босма ресурсларни библиографик ёзув билан боғлаш ва тўлиқ матнли маълумотлар базасини шакллантиради. UzNEL дастурида каталоглаштириш ва ахборот-кутубхона ресурсларига ишлов берилади.

«Китобхонлар клуби» зали

Кутубхонага ташриф буюрувчи фойдаланувчиларнинг вақтини самарали ва фойдали ўтказиш мақсадида 5 та клуб фаолият олиб бормоқда:

• «Ҳабиб Саъдулла» китобхонлар клуби;

• «Шаҳризода» қизлар клуби;

• «Билимдонлар» клуби;

•  «Бизнес сари йўл клуби;

• «Байналминал – дўстлик клуби».

– «Ҳабиби Саъдулла» клубида ёш қалам-каш ёшлар учун юртимиздаги таниқли шоир ва ёзувчилар билан мунтазам равишда ижодий учрашувлар ўтказиб борилади.

– «Шаҳризода» қизлар клуби, асосан, хотин-қизлардан иборат бўлиб, мактаб, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, талабалари билан уй-рўзғор, либослар одоби, ибоҳаё каби мавзуларда давра суҳбатлари олиб борилади.

Билимдонлар клуби аъзолари, асосан, талабалар, тадқиқотчилар, магистрант ва ўқитувчилар ўртасида беллашув, баҳс-мунозаралар ўтказилади.

Ушбу ташкил этилган клублар жуда муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, бир томондан клублар фаолияти китобхонларга ўзида ишонч пайдо бўлишига, жамиятда ўзини намоён қилишга кўмаклашади, иштирокчиларда ўзаро мулоқот тажрибаси ўзлаштирилади, ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, кези келганда сабр-тоқат ва масъулият ҳиссини шакллантиради. Иккинчи томондан эса, клублар ахборот-кутубхона муассасасининг мустаҳкам ижтимоий негизига эришишига, китобхонларнинг қизиқишлари ва бўш вақтини мазмунли ўтказишнинг имкониятларини кенгайтиришга йўл очиб беради. Ёшлар орасида ўз тушунчаси ва қарашига эга бўлган, мустақил фикрловчи, интеллектуал салоҳиятли кадрлар шаклланишига хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Наманган вилоят ахборот-кутубхона маркази бугунги кунда замонавий хизмат кўрсатиш босқичида. Ҳозирги тезкор даврда бизнинг асосий вазифаларимиздан бири китобхонлик маданиятини шакллантириш ва китоб мутолаасига бўлган қизиқишни янада орттиришдан иборат. Бу эса, соҳа мутахассислари олдига юқори масъулият ва касбий маҳоратни талаб этади.

INFOLIB, №3, 2020