Қадимги даврларда аҳолининг фақат имтиёзли табақалари кутубхоналардан фойдаланиш имконига эга бўлган ва баъзи адабиётларнинг вазни олтиндан иборат бўлган. Ушбу маданий жойларга ташрифлар ҳар доим янги ғоялар ва интеллектуал ўсишга туртки бўлди.

Айни пайтда улар муҳим таълим миссиясини сақлаб қолишди, аммо замонавий дунёнинг ривожланиши учун ушбу жамоат жойларининг функцияларини қайта кўриб чиқишни талаб қилади. Замонавий кутубхоналар – бу билимлар, замонавий технологиялар, эстетик дизайн ва одамлар ўртасидаги мулоқотнинг синергияси. Аслида, замонавий дунё кутубхоналари – бу одамга йўналтирилган ва унинг эҳтиёжларига мос равишда ўзгарувчан, юқори технологияли жамоат жойлари.

Бугунги кунда ҳар йили дунёда тобора кўпроқ таъсирчан кутубхоналар пайдо бўлмоқда, улар кўпинча нафақат туманда, балки бутун шаҳарда ижтимоий ҳаётнинг марказига айланмоқда. Шулардан бири Голландиянинг кичик шаҳарларида китобхонликни оммалаштириш ва кутубхонага ташриф буюрувчилар сонини кўпайтиришга ёрдам беради деб ҳисоблайдиган улкан китоб тоғи номини олган «Боок Моунтаин» кутубхонаси ҳақида ҳикоя қиламиз.

Спийкениссе шаҳри Роттердамдан 15 км жанубда жойлашган. 70 мингдан ортиқ аҳолига эга бўлган ушбу кичик шаҳарчада туғилган кутубхона бугунги кунда дунё эътиборини тортмоқда. Ушбу ажойиб бино Роттердамда жойлашган МВРДВ архитектура гуруҳининг “янги иши”дир.

Шаҳарчага мос кутубхона

Кутубхона қуриб битказилишидан олдин, МВРДВ раҳбарларидан бири Винни Марс шундай деган эди: «Илгари Спийкениссе кичик бир қишлоқ бўлган, аммо у кўп сонли ижтимоий уйлардан иборат, бюджет маблағлари билан кенгайтирилган шаҳарга айлантирилган. Айрим статистик маълумотларга кўра, фуқароларнинг ўқиш ҳажми республика даражасидан анча паст эди. Шунинг учун, бундай шаҳар учун қандай кутубхона мос келиши ҳақида ўйлаб кўрдик. Биз фуқароларни ўқишга мажбур қила олмаймиз, аммо биз сизнинг шаҳарингизда жуда кўп китоб борлигини кўрсатиб бера оламиз”, деган эди Марс.

Шунинг учун, концепция плазада тўпланган миллионлаб китобларнинг тасвирини яратиш эди. Унинг сўзларига кўра, кутубхона каби жамоат  бинолари   офислар, анжуманлар зали ва шу каби бинолар сиртига китобга ўхшаш плазалар билан қопланган.

Бу янги экологик кутубхона, у Спийкениссенинг юрагида жойлашган ғурури ҳисобланиб, қадимги шаҳар ва янги турар жой лойиҳаси билан ўралган.  Ушбу кутубхона ўқиш ёдгорлиги ҳамдир, унинг пирамида шаклидаги дизайни кўплаб янги китобхонларнинг эътиборини тортади.

Бино ёғоч қопқоқли шиша конверт билан қопланган, табиий ёруғликдан кун давомида самарали фойдаланади ва очиқ ҳавога эга эканлиги ҳақида таассурот қолдиради, тушаётган ёруғлик китоб ўқиш ва йўлакларда юриш қулайлигини таъминлайди, шунингдек кечаси эса йўловчилар учун томоша қилиш анча завқ беради.

Ёзда табиий шамоллатиш ва қуёш нурлари қулай ички иқлимни таъминлайди, қишда ер ости иситиш ва икки ойнали ойналар ички муҳитни барқарор сақлайди.

Иқлим тизими ер ости иссиқлик ва совуқ сақлаш, табиий шамоллатиш ва бошқа кўплаб аралашувлар каби тасдиқланган технологияларнинг инновацион комбинациясига асосланган ва комплекс интеграллашган технологиялар асосида қурилган.

«Китоб тоғи» номи унинг дизайни концепсиясига мос келади – улкан ўқув залининг марказида осон қидириш учун бир неча қисмга бўлинган китоблар жавони мавжуд. Кутубхонанинг ўзига хос хусусияти шундаки, бинониг сирти мутлақо шаффоф ойнадан иборат. Бу қулайлик учун, яъни ташрифчилар ўқув залларига киришганда ёруғлик кўпроқ бўлади, йўловчилар учун эса, кўчадан қараганда кўплаб китоб тўпламлари ва шинам заллар уларни қойил қолдиришлари мумкин. Кундузи сунъий ёритишни ишлатишга деярли ҳожат йўқ. Ушбу беш қаватли бино, танланган дизайн китоблар билан улкан “жавон” га ўхшайди.

“Китоб тоғи ва кутубхона квартираси” тушунчаси ва функционаллик нуқтаи назаридан кутубхоналарни одатий тушуниш чегараларини мутлақо ўзгартирди. Аслида, бу бир-бирига боғланган биноларнинг бутун мажмуаси, у ерда конференция хоналари, синфхоналар, офислар, экологик таълим маркази, овқатланиш корхоналари, чакана савдо жойлари, меҳмонхона ва ҳатто 42 хонадон иборат ижтимоий уй-жойлар, автотураргоҳлар ва жамоат жойларидан иборат бўлиб, «Китоб тоғи» билан биргаликда намунали экологик маҳаллани ташкил этади. Кутубхонанинг майдони 9300 м2. Қурилиш 2011- йилда якунланган.

Ташрифчи асосий кириш эшигини кесиб ўтиши билан у кўп сонли савдо дўконлари жойлашган фоега тушади. Бу бино ўтмишдаги шу қадар зерикарли ва диққатга сазовор кутубхоналардан тубдан фарқ қилишининг биринчи белгисидир.

Фойенинг чап томонидан болалар учун ўқув маркази ва шахмат тўгараги ўрин олган зинапоя жойлашган. Шуни таъкидлаш керакки, мажмуанинг бутун ички қисми зинапоялар билан боғланган, бу сизга “Китоб тоғи” нинг ҳар бир даражасига ўтишга имкон беради. Гарчи ҳар бир қаватга лифт орқали чиқиш мумкин бўлса ҳам.

Агар сиз кутубхона ичидаги китоблар тоғига чиқсангиз, атрофдаги шаҳар манзарасини панорамик кўринишда кўра олишингиз мумкин. Янада юқорига чиқсангиз, дарахтлар ва пўлатдан ясалган рамкаларнинг динамик қурилиш тузилишини ва унинг гўзаллигини кўришингиз мумкин. Кечки овқатдан кейин шаҳар аҳолиси оила аъзолари билан Боок Моунтаинга келишади. Бу фуқароларнинг дам олишлари учун энг севимли жойга айланган.

Юқорида айтилганларнинг барчасига қўшимча равишда, кутубхонанинг асосий ажралиб турадиган хусусияти ҳанузгача китоблар бўлиб, кутубхона  жавонларида китобларнинг сони 70 мингдан ошиб кетган, аммо архитекторларнинг фикрига кўра, дизайн 80 мингдан ортиқ нусхани сиғдира олади. Архитекторлар кутубхоначи мутақхассислар томонидан қўйилган – китобларнинг ташқи ва биологик зарарланиши ва ҳатто ултра бинафша нурлари таъсиридан ҳимоялаш талабларини ҳам инобатга олиб лойилаштирганлигини таъкидлайди.

Спийкениссе Боок Моунтаин жуда кучли таълим ролини ўйнайди:

Янги жамоат кутубхонаси шаҳар марказини кучайтириш ва фаоллаштириш бўйича катта режанинг бир қисмидир.  Шахсият нуқтаи назаридан, лойиҳа кенг миқёсли фермер хўжалигига ўхшайди, шу билан бирга Спийкениссе қишлоқ хўжалигининг ўтмиш ёдгорлиги ва унинг шаҳар томон ўсишига ишора қилади.

Бугунги кунда “Китоб тоғи ва Кутубхона кварталлари” шаҳарнинг янги маданий маркази бўлиб, унда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари вақтларини самарали ва ёқимли ўтказишлари мумкин.

INFOLIB, №1, 2020