Китоб – барча бунёдкорлик, яратувчанлик ва ақл-идрок, илму донишнинг асоси, ҳаётни ўргатувчи мураббийдир. Ушбу маънавият масканини вақт тўлқинларида сузиб, авлоддан-авлодга қимматбаҳо юкни эҳтиётлаб етказувчи хаёллар кемасига қиёс этишади. Энг кўп китоб жамлай олган кутубхоналар эса ҳақиқий дурдоналар маконидир. Бугунги кунга келиб, ана шундай дурдона масканлардан бири сифатида бутун дунёда тан олинган Голландиянинг LocHal кутубхонасини ҳам алоҳида эътироф этишимиз мумкин.

LocHal бу – дунё миқёсидаги янги шаҳар меҳмонхонаси бўлиб, ўз даврида Голландиянинг собиқ локомотив дарёси бўйидаги Тилбург темир йўлига қарашли бўлган. У бекат ёнида, Тилбург янги шаҳар кампусининг марказида жойлашган. Айни пайтда унинг ичида Мидден-Брабант кутубхонаси, Kunstloc ва Brabant C маданий муассасалари ҳамда «Seats2meet» ҳамкорлик сайтлари  мавжуд. LocHal барча ёшдаги инсонлар учун ўқиш, ўрганиш, учрашув ва йиғилишлар ўтказишга мўлжалланган махсус жой ҳам ҳисобланади. Бундан ташқари, ушбу марказ энг янги янгиликларни билиш, яратиш, намойиш этиш ва тақдим қилиш учун қулай масканлардан бири сифатида ҳам бутун дунёда машҳур.

Меcандонинг қизиқ ва инновацион ички дизайни янги эман ва пўлат элементлари билан боғлиқ бўлган ҳолда, тарихий элементларни бирлаштириб, ажойиб контрастларни яратади. Унинг қизил ва тўқ сариқ рангли палитраси иссиқ муҳитга уйғун қилиб ишланган. Шу билан бирга, учрашув, ҳамкорлик ва маълум бир ишга йўналтирилганлар учун кўплаб қулайликлар ҳам мавжуд.

Бир қарашда неон LocHal логотипи билан қопланган қизил, жигарранг ва олтин керамика плиталари мавжуд кафе киши эътиборини тез тортади. Қадимги излар бетонда кўринади ва учта катта ғилдиракли «темир» столларни кўчириш учун ишлатилади. Бу ердаги битта стол барнинг давоми бўлиши ёки бошқаси билан уйғунлашган ҳолда минбар формасида зинапоядан иборат саҳнани ташкил қилиши мумкин. Шунингдек, улар ташқарида тадбирлар ўтказиш учун очиқ ҳавога кўчирилиши имкониятига ҳам эга. Кутубхонанинг «Inside Outside» ва «Тўқимачилик музейи» томонидан яратилган тўлиқ ҳажмдаги тўқимачилик деворлари эса саноат зал кўринишини безайди.

Кутубхона ичи катта ва кичик қисмларга бўлинган. Бино орқали қадимги бўёқ изларининг мавжудлиги ва улар орқали тарихий устунлар жойлашган ички кўчаларга чиқиш йўлакларининг борлиги эса ушбу марказнинг дизайнига ўзгача кўрк бериб туради. Устунлар атрофидаги ёғоч билан ишланган столлар ва ойнадан тушиб турувчи ёруғлик жойни мутолаа учун мослаштириб, кўчаларга янги ҳаёт беради. Шунингдек, уларнинг китоб дўконлари билан безатилгани эса кишига ўзгача завқ бахш этади.

Яқин атрофдаги ажойиб «Efteling» истироҳат боғи болалар кутубхонаси учун илҳом манбаи ҳамдир. Боиси, бу ердаги китоб жавонлари рангли қалам ва чизгичлар кўринишида ишланган. Болалар улкан эртак китоблари, мобил телефонлар кўринишидаги жадвалларда ўқишлари ёки очиқ китобда сирпаниши мумкин. Ҳаттоки, бу ердаги ўриндиқлар ҳам ҳарфлар ва ҳайвонлар кўринишида ясалган.

LocHal учун «Civic Architects» томонидан ишлаб чиқилган зиналар китобхонни юқори қаватларга олиб чиқади. Ўриндиқнинг ўзгарувчан элементлари туфайли ҳар ким ўз учрашув жойини ёки «тинч иш жойини» танлаши мумкин. Ушбу марказ нафақат кутубхона, балки ташриф буюрувчиларнинг янги билимларга эга бўлиши ва янгиликларни ўрганадиган лаборатория ҳамдир. Бу ерда махсус ана шундай лабораторияларни бутун бино (Digilab, GameLab, FutureLab, FoodLab, Kennis Makerij (LearningLab), TijdLab (TimeLab), Stemmingmakerij (DialogueLab), WoordLab (Word-Lab) бўйлаб учратиш  мумкин.

Қадимги излар бетон полда кўринади. Улар уч йирик ғилдиракли «темир» столларини кўчириш учун ишлатилади. Масалан, бир стол кенгайтирилса бар бўлиши, бирлаштирилганда столлар минбар шаклида зинапоя ёки подиумга айланиши мумкин. Шунингдек, улар майдонча, саҳна ва ҳатто йўллар бўйлаб ҳам ташланиши мумкин.

LocHal учун «Civic Architects» томонидан яратилган ландшафтли зиналар эмандан тайёрланган бўлиб, ўқувчини юқорига олиб чиқади. Бу ерда учрашув учун ёки шовқиндан ҳоли  жойни ҳозирлаш мумкин.

Юқоридаги LocHal логотипли жигарранг ва олтин тусли, қизил рангли бар киши эътиборини тортмасдан қўймайди. Боиси, бу жой йўлаклардан ўтаётганларга яққол кўринади.

Kennis Makerij (LearningLab) овозларини эшитишни истаганлар учун энг қулай жой ҳисобланади. Ушбу ёпиқ майдонда учрашув, презентация ва семинарларни ўтказишга мўлжалланган олтмиш кишилик кичкина зал ҳам бор. Ушбу зал кутубхонанинг (Learning-Lab) биринчи қаватида жойлашган бўлиб, унинг кўриниши эски китобларни эслатади. Улар турли баландликларда ва эман дарахтидан ясалган.

Учрашув, маъруза ёки тақдимот пайтида маърузачи биринчи ва иккинчи қаватларни боғлайдиган «нарвон» га ўтириб, очиқ кенг-ликда китоб кўргазмаси ва мунозараларни бемалол ўтказиш имкониятига эга.

«Inside Outside» томонидан лойиҳалаштирилган текстил деворлар Тилбургни текстил шаҳар сифатида гавдалантириб, катта залга қулай кенглик берган.

Кутубхона орқали шунингдек, эски бўёқлар сақланган, устунлардан иборат ички кўчага чиқиш мумкин.

Устунлар атрофидаги ёғоч билан ишлан-ган столлар ва ойнадан тушиб турувчи ёруғлик мутолаа учун мос тарзда танланган.

Бу ҳудудда шунингдек, китоблар рўйхатга ҳам олинади. Бу ердаги китоб жавонлари офис томонидан рангсиз ойналар кўринишида ишланган бўлиб, ноёб санъат асарлари ва ажойиб китобларни намойиш қилишга хизмат қилади.

Efteling истироҳат боғи болалар кутубхонаси учун илҳом манбаи. Боиси бу ердаги ажойиб рангли қаламлар ва чизғичлар шак-лидаги бир-биридан қизиқарли  китоб жовонлари ва улардаги эртак китоблар ота-оналар ва болажонлар қалбида китобга бўлган қизиқишини оширишда  яхши самара беради.

Ушбу боғнинг яна бир қулайлиги шундаки, болажонлар мобил телефон шаклидаги столларда ўтириб китоб ўқиши ёки тинглаши, очиқ китоб шаклидаги курсиларда ёнбошлаган ҳолда аудио кўринишдаги китобларни тинглашлари ҳам мумкин.

Ёзиш учун самимий хонада китоблар осонгина деворлардан шифтга кўчирилади, барча майдонларни ўраб, уни ажойиб адабиёт ва тил дунёсига айлантиради.

LocHal бир қарашда нафақат кутубхона, балки янги билим ва янгиликларни ўрганадиган лаборатория ҳам дейишимиз мумкин. Чунки унда китоблар билан биргаликда, махсус мўлжалланган лабораториялар ҳам мав-жуд бўлиб, улар  бинонинг барча қисмларида жойлашган.

Мавлуда Мелиқулова тайёрлади