Сурайё Исмоилова,
Алоқа тарихи музейи
мутахассиси

«Музей истории связи» является одним из молодых музеев республики, который начал свою деятельность 24 октября 2009 года. Музей считается отраслевым и отражает развитие истории сферы связи в Узбекистане посредством своих экспонатов. Здание музея состоит из трёх этажей. На первом, втором и нижнем этажах здания музея размещены экспозиции, основной выставочный зал находится на втором этаже.

Музей состоит из пяти разделов: почтовой, телеграфно-телефонной связи, радио-телевидения, мобильной связи и развития истории связи в период. Независимости Республики Узбекистан Одной из особенностей музея является то, что большинство экспонатов в рабочем состоянии, то есть посетители могут увидеть как работали эти устройства с прошлом. Музей имеет свой веб сайт в интернете: www.aloqamuzeyi.uz.

Ўзбекистонда алоқа тарихи тараққиёти, унинг ҳозирги кундаги истиқболларини намойиш этиш мақсадида, 2009 йил 24 октябрда «Алоқа тарихи музейи» ўз фаолиятини бошлаган ва у Республиканинг ёш соҳавий музейларидан бири ҳисобланади.

Музей ёш бўлишига қарамай, экспонатларга бой. Музей 5 бўлимдан: почта алоқаси, телеграф-телефон алоқаси, радио ва телевидениенинг ривожланиши, мобил алоқанинг ривожланиши, соҳанинг мустақиллик йилларидаги ривожланишидир иборат. Бўлимлардаги экспозицияларнинг жойлашув уйғунлиги соҳанинг босқичма-босқич ривожланишини акс эттиради. Ҳар бир бўлим экспозицияси ўз экспонатларининг илк ҳолати, ривожланиши ҳамда ҳозирги кундаги ҳолатини давр руҳида намоён этади.

Шу билан бир қаторда, музейда техник кутубхона ҳам мавжуд бўлиб, у ерда 2 мингдан зиёд соҳага оид адабиётлар сақланади. Уларнинг аксарияти XX асрнинг иккинчи ярмига оид адабиётлар бўлиб, ўша вақтдаги техник жиҳозлар ва қурилмаларнинг иш фаолиятини ёритган.

Асосий кўргазма зали иккинчи қаватда жойлашган. Қават экспозициясини алоқа соҳасининг ривожланиш босқичларини ўзида акс эттирувчи шажара дарахтининг макети очиб беради. Унда қадимда алоқа воситаси сифатида қўлланган ноғора садолари, овозли, оловли, тутунли, кабутарлардан фойдаланилганлиги, кейинчалик эса тараққиёт даврларига мувофиқ почта, телеграф, телефон, Интернет хизматлари, радиоалоқа, телевидение, мобил алоқа ва IP-телефониянинг ривожланиш жараёнлари тасвирланганини кўриш мумкин. Алоқа соҳасининг босқичма-босқич ривожланиши асосида бўлимлардаги экспонатлар ҳам жойлаштирилган.

Почта алоқаси бўлими XVII асрдаги Хива, Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлиги ҳамда чегарадош бўлган давлатлар билан Буюк Ипак йўли орқали ахборот ва маълумотлар алмашиш йўналишлари чопарлик хизматлари ровотлар (почта бекатлари) орқали амалга оширилганлиги кўрсатилган макетидан бошланади. Бу усул ХIХ асргача қўлланилиб келинганлиги ҳамда ушбу йўналиш почта хизматининг асоси бўлгани кўрсатилган.

Кейинги бўлим Телеграф-телефон алоқасининг ривожланиши бўлиб, ундан юртимизда фойдаланилган энг содда телеграф аппаратларидан то такомиллашган телетайп ускуналарининг асл намуналари ўрин олган.

Алоқа соҳасининг ривожланиш тараққиётини радио ва телевидениенинг ривожланиши бўлими давом эттиради. Бўлим 1895 йилда А.С.Попов томонидан ихтиро этилган биринчи учқунли радиоқабулқилгич (ишчи ҳолатда) макети экспозицияси билан бошланади. Яна бўлимда 1950 – 1990 йилларда фойдаланилган турли русумдаги радиоқабулқилгичлар, радиолалар, магнитофонлар ва транзисторларни кўриш мумкин.

Музейнинг энг катта бўлимларидан бири бу соҳанинг Мустақиллик йилларида ривожланиши бўлимидир. Бу бўлимда хизмат кўрсатаётган соҳа корхоналарининг кўргазмали экспозицияси ўз ўрнини эгаллаган ва бу корхоналар Мустақилликдан кейинги йилларда соҳадаги эришилган ютуқлар орқали ўз экспозицияларини намоён этадилар.

Музейлар маданият тарқатувчи манба экан, албатта ерда турли учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилиши билан бир қаторда ташрифчилар фойдаланишлари учун кутубхоналар ҳам мавжуд бўлади. «Алоқа тарихи музейи»да ҳам соҳага оид адабиётларни ўзида жамлаган кутубхона ҳам мавжуд. У ерда соҳага оид ХХ асрда чоп этилган китоблар, журналлар, ўқув қўлланмалари, луғатлар ва бошқа техник адабиётлар жой олган. Шу ўринда айтиш лозимки, кутубхонани бойитишда Тошкент ахборот технологиялари университетининг фахрий ўқитувчиси Шокир Тожибоевнинг хизматлари катта бўлиб, улар томонидан музейга 1 500дан ортиқ соҳага оид техник китоблар совға сифатида топширилган.

Музейнинг ютуқларидан бири – ташрифчилар «Мобил аудиогид» дастуридан фойдаланишлари мумкинлиги. Дастурдан 3 тилда: ўзбек, рус ва инглиз тилларида маълумот бериши, шунингдек, исталган ташрифчи музей экспонатлари ҳақида маълумотлар олишлари мумкин. Мазкур дастур Ўзбекистондаги музейлар ичида илк маротаба 2015 йилдан бошлаб ташрифчилар учун ҳавола этилмоқда.

Музей ўзининг www.aloqamuzeyi.uz веб-сайтида боғланиш; эълонлар; галерея; онлайн буюртма; виртуалтур бўлимларида бир қатор интерактив хизматларни амалга ошириб келмоқда. Унда «Алоқа тарихи музейи» фаолияти тўғрисидаги маълумотлар мунтазам янгилаб борилади. Виртуал саёҳат бўлими орқали ҳар қандай олис ҳудудлардан туриб, ташриф буюришнинг иложи бўлмаган вазиятларда ҳам, нафақат музей коллекцияси ва экспонатлари билан танишиш ва маълумотларга ҳам эга бўлиш мумкин, онлайн буюртмада эса гуруҳли ташрифларга қулайлик яратиш мақсадида ташрифчилардан буюртма қабул қилинади. Маълумки, Тошкент шаҳрида алоқа соҳа-си тизимида бир қанча ўқув муассасалари фаолият юритади. Мазкур таълим муассаса-ларида таҳсил олаётган ўқувчи ва талабалар-га соҳа тарихига оид билимларини янада кен-гайтириш ва мукаммаллаштиришда музейи-миз экспозициялари кенг имкониятлар яратмоқда.

INFOLIB, №2, 2017