Камола Нишонова,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти
Музейшунослик кафедраси мудири

В годы Независимости была поставлена задача формирование у народа чувства национальной гордости, любви к родной стране путем сохранения, обогащения и пропаганды музейных фондов. Поворотным пунктом в этом направлении стало принятие Закона Республики Узбекистан «О музеях». В этот период была сохранена деятельность основных музеев республики. Были приняты нормативно-правовые документы по обновлению и улучшению музейного дела, способствующие выполнению задач, поставленных перед музеями страны.

Бугунги кунда музейлар маданий меросни сақлаш бўйича институт ролини бажармоқдалар. Музейлар ўзларининг ижтимоий вазифаларини бажариш жараёнида миллатлараро алоқаларни, турли хил маданий урф-одатлар ва халқларга таянган ҳолда, инсониятнинг диний ва маданий бирлигини сақлашга қодирдир.

Музей тушунчаси институт ёки муассаса, инсон ва унинг атрофидаги моддий ва номоддий ашёларни тўплаш, ўрганиш, экспозицияга қўйиш учун лойиҳалаштирилган махсус макон. Асрлар давомида музейларнинг шакли ва вазифалари сезиларли даражада ўзгарган.

Шу маънода Ўзбекистон ҳудудида қадим-дан шаклланган музейлар тизими мавжуд. Афсуски, шўролар даврида музейлардан мафкуравий майдон сифатида фойдаланиш жараёни рўй берди. Музейларда экспозициялар тарихий тараққиётни кўрсатувчи ашё сифатида эмас, балки мафкурага хизмат қилувчи жисмларга айланди. Натижада, тарих бузиб кўрсатилди, кўп ҳолларда сохталаштирилди.

Фақат истиқлол йилларида мамлакатимиз музейлар фондларида сақланиб келинаётган халқимизнинг бой тарихини, мустақиллигимиз одимларини акс эттирувчи ноёб, нодир экспонатларни авайлаб-асраш, ўрганиш, бойитиб бориш, дунёга олиб чиқиш ва тарғиб қилиш, улардан халқимиз онгида миллий ғурур ва ифтихор, Истиқлол ва Ватанга садоқат туйғуларини шакллантириш йўлида кенг фойдаланиш тизими юзага келди.

Ўзбекистон Республикасининг «Музейлар тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда музейлар ишида туб бурилиш ясади.

Унда Ўзбекистон ҳудудида қадимдан шаклланган музейлар тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг халқ маънавий-ахлоқий камолотида тутган ўрнини ошириш йўлида кенг фойдаланиш, музейларни замон талабларига мос, юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаб, жаҳон музейшунослиги тажрибаларини қўллашга зарур шарт-шароит яратиш музейлар фаолиятини қайта ташкил этишнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Музейларимиз томошабинларнинг ҳордиқ чиқариши, уларга ахборот бериш билан бирга, жамиятнинг маданий ривожланишига ҳам катта ҳисса қўшади.

Бугунги кунда миллий музей фонд ишида энг долзарб масалалардан бири электрон маълумотлар базасини яратишдир. Фонд маълумотлар базасини яратиш жуда мураккаб ва узлуксиз иш. Электрон ахборот тарқатувчининг мавжудлиги, музей мутахассисларини ҳисоб ҳужжатларини қоғозга ёзиб расмийлаштиришдан ҳоли этмайди, чунки улар юридик кучга эга. Лекин фонд бўлимлари фаолиятини компьютерлаштириш, сезиларли даражада меҳнат самарадорлигини оширади, хатоликларга йўл қўйиш камаяди ва тайёрланаётган ҳужжатларга ўзгартириш киритишга имконият яратади.

Шу билан бирга, бугунги кунда республикамизда рўйхатдан ўтган 130 зиёд музейларимиз фаолият юритмоқда. Барча музейлар қошида илмий ёрдамчи фондлар – кутубхоналар мавжуд. Биргина Ўзбекистон Давлат санъат музейи кутубхонасида 23 086 нусха адабиёт шундан 40 нусхаси нодир қўлёзмалар, Бухоро Давлат меъморий-бадиий музей-қўриқхонасида 6 288 нусха, Самарқанд Дав-лат музей-қўриқхонасида 2 864 нусха қўлёзма ва 1 639 нусха ҳужжатлар ҳамда уй-музейларда ноёб китоблар, нодир қўлёзмалар ва тошбосмалар сақланмоқда.

Ўзликни англашда, миллий маънавият ва маданиятни танитишда моддий мероснинг ўрни беқиёс. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, бир неча минг йиллик тарихга эга моддий ва номоддий мерослар қайта тикланди. Маданиятнинг барча соҳаларига катта эътибор қаратилиб, тарих саҳифаларидан ўчиб бораётган ёдгорликлар юзага чиқарилди. Жумладан, Камолиддин Беҳзод шахсига чуқур ҳурмат рамзи этиб, унинг номи билан аталувчи муҳташам музей бунёд этилди. Музей фонди ёзма манбаларга бой бўлиб, ўрта асрлардан тортиб XIX асрда битилган қўлёзма ва тошбосма китобларга эга.

Музейлар мураккаб ҳисобга олиш жараёнида фаолият олиб боради. Дастлабки ашёларни қабул қилиш далолатномалари, атрибуция, кирим китоби ва илмий рўйхатга олиш китоби, илмий паспорт (фотосуратлари билан), муаллифлик, географик, топографик, мавзули картотекаларга тўлиқ маълумотлар киритилади.

Ноёб ва нодир китоблар ҳам илмий рўйхатга олиш китобига муаллифи, яратилиш йили, яратилган жойи, ҳажми, турли хил белгилари (имзо, экслибрис), сақланиш юзасидан аниқланган барча (биологик, физик, химиявий зиёнлар) ҳолатлар ҳамда кейинги йилларда амалга оширилган реставрация жараёнлари ҳам кўрсатиб ўтилади.

Юқоридаги масалаларни инобатга олиб, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий коммисияси томонидан «Очиқ таълим манбаларини ривожлантириш ва кутубхоналарда ҳужжатли меросни сақлаш» мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда ахборот-ресурс марказлари ходимлари билан бир қаторда, музей ходимлари ҳам иштирок этишиб, китобларни сақлаш ва таъмирлаш юзасидан тажриба алмашиб, кўплаб фойдали маълумотларни олишди.

INFOLIB, №4, 2016