Зульфия Сейтниязова,
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ
таълими вазирлигига қарашли Республика
Ахборот-ресурс маркази директори

Статья посвящена интерактивной работе по приобщению детей к чтению. В статье проводятся советы специалистам и родителям как следует читать детям; как убедить упрямца не желающего читать, проводит время с книгой; как извлечь из чтения вслух максимум пользы. Научить родителей читать детям правильно должно быт первоочередной задачей для библиотекарей. Родители должный создать для ребёнка опыт правильного чтения. Его суть не во в времяпровождении ребёнка и родителя за книгой, а в диалоге между ребёнком и книгой. Правильное чтение вслух может повысить интеллект ребёнка. Важен не только сам факт того, что вы читаете ребёнку, а то, как вы читаете.

Асрлар давомида кутубхоналарнинг бош мақсади билимли жамият қуришдан иборат бўлиб келган бўлса, китоб билимнинг бош қуроли бўлиб қолаверади. Таъкидлаш жоизки, китоблар асрлар давомида папирус, пергамант, қоғозли каби уч босқични босиб ўтган. Бизнинг давримизда эса китоблар тўртинчи, яъни электрон босқичда. Бу вазият болаларимизни китобхон этиб тарбиялашдаги тарбиячи ролидан озод этгани эмас, аскинча, тарбиячи ролини янаям муҳим ва илҳомлантирувчи шакл сифатида кўрсатади. Болаларимизнинг билимли бўлиб вояга етишида ва ўсиб ривожланишида учрайдиган бўшлиқ-ларни тўлдиришимиз зарур. Чунки интернет, компьютер ва мобил телефонларда китобдагидек сўз сеҳри, сўз жозибаси, сўз завқи йўқ эканлигини яхши биламиз. Болаларимиз-чи? Буни биладими? Йўқ. Мана шуни болаларга тушунтириш бизнинг зиммамизга юкланади.  Ҳалқимизда гап бор: «Соғинганни эслаб турмасанг, бора-бора унитилади». Китоб ўқишда ўрнак зарур. Қани энди, китобхонлик ирсиятдан берилганда эди. Бола туғилгандан бош-лаб барча ота-она ўз боласининг умри йўлида муваффақиятларга эришишини истайди. Лекин биз ўзимиз қанча билимли, иқтидорли бўлмайлик, шу нарсаларни болаларимизга етказиб бера оламизми? деган савол пайдо бўлади. Ёки, болаларимизни қандай қилиб китобхон этиб тарбияласа бўлади? Мен бу саволга жавоб топиш учун кўплаб ресурслар билан танишдим ва кўплаб олимларнинг китобга бўлган қизиқишларини уйғотиш бўйича ўтказилган изланишлар исботи асосида бу мақоламни тайёрладим.

Интерактив ўқиш, бу – ота-онанинг боласи билан китоб ёнида биргаликдаги ўтгазган вақти билан чекланиш эмас, балки бу жараённинг моҳияти ота-онанинг бола билан ўзаро мулоқотида. Сабаби, психологларнинг айтишича, 7-10 ёшдаги болалар ўзига хос ривожланиш давридан ўтади. Болалар бу ёшда ўзининг аниқ ички сезгисини, онгини англайди. Ўзини бир вақтнинг ўзида катталар сингари ҳис этиш ва аста секин баҳолаш, ўзини тутиш сезгилари уйғонади. Шунинг учун ҳам, бу ёшда болалар учун ота-она, ўқитувчи ва устознинг роли жуда аҳамият касб этади. Асосан, катталарга ўзаро ва теран ишонч пайдо бўлади. Шунингдек, бу циклда болаларда асосий энергетик ресурслар ва салоҳият ўйғонади. У ҳаракатчанг, жуда фаол бўлиб, ички дунёси ҳам, фикри, ақли ҳам шундай тарзга айланади. Бу цикл ота-она ва устозларга, ҳар бир содир бўлаётган воқеага асл қизиқиш уйғотишга имкон беради. Балки биз шу тасодифни ўтказиб олиб, болани умри давомида қобилиятсизликда айблаймиз!

Болага Ўқи! Ўқи! Ўқи! – деган билан у ўқимайди. Биз унинг қалбига йўл очишимиз керак ва қизиқтиришимиз керак. Бу эса катта масъулият ҳисобланади.

Китобхонликка ўргатиш бу – скрипка чалиш ёки баскетбол ўйнашни ўргатиш сингари одатий мураккаб ҳаракат.

Китоб ўқишнинг фойдаси ҳақида биз кўп эшитганмиз. Бу фойда нималардан иборат? Бизда китоб ўқиганда аниқ қандай кўникмалар яхшиланади?

Олимларнинг айтишича, инсон китобни қанча кўп ўқиса шунча бошқаларга ўхшамайди. Бундан ташқари китоб ўқиш жараёни мия ҳаракатини рағбатлантиришда аҳамиятли ижтимоий вазифага эга. Инсон китоб ўқиш орқали ўз фикрини тўғри ва тушунарли айтиш қобилиятига эга бўлади. Социологларниниг фикрича, китоб кўп ўқиган инсон, телевизор кўп кўрадиганларни бошқара олади. Телевизор номли электр ускуна инсоннинг интеллектуал ривожланишига замин бўла олмайди. Шу туфайли олимлар телевизорни 2 соатдан ортиқ кўрмасликни тавсия этади. Ҳар куни камида 2 соат китоб ўқишни маслаҳат этади. Чунки китоб ўқиш мия учун раҳмдил фойдали машқ саналади. Ўқиш пайтида қон босими бош миянинг бошқаришга жавоб берадиган ҳудудидан ташқари, «қобилият» ва «диққат» билан боғлиқ бўлимларига етиб боради. Бу дегани, таъсирчан ўқийдиган китобхоннинг миясида ҳали иштирок этмаган минтақалари ишга туширилади.

Олимларнинг айтишича, ўртача ҳар бир бола кунига телевизор олдида, компьютер ёки телефонда минимум 2 соат ўтирар экан. Дам олиш кунлари эса 8 соатдан 10 соатгача. Яъни ҳафтасига 36 соат кўпми ёки 5 соат адабиёт дарсими? Болангизнинг телевизор олдида қанча вақт ўтказиши сизга боғлиқ! Мана шу нарса китоб ўқишга мотив ёки стимул бўлиши керак! Китоб ўқишни мажбурият юзасидан эмас, балки ихтиёрий равишда амалга оширувчи болалар аввало мактабда, сўнг эса катта ҳаётда кўпроқ натижаларни қўлга киритар экан.

 Ёзувчи, педагог Даниэль Пеннак таъкидлагандек: «боланинг айрим белгиланган болалик чоғи босқичларида у китоб ўқимасликка ҳаққи бор, лекин у «ўқишдан белгили бир вақтга» маҳрум бўлиши дегани эмас, жамият ҳар доим болага кўплаб ҳар хил йўлларни ва имкониятларни мафтун қилмоғи ва эзгулик оламига қайтариш лозим».

Ҳар қандай вазиятда китоб ўқишга мажбурлаш акс таъсир кўрсатади. Биз бола онгига китоб ўқишнинг фойдаси ҳақидаги фикрларни етказишимиз зарур. У китобхонликни ривожлантиришга – китоб ўқишга сабаб бўлиши мумкин. Ҳар бир болага бу жараённи аҳамиятли эканлигига ишонтириш керак.

Кутубхоналар – бу, ҳақиқатдан ҳам, келажак учун катта дарвоза ҳисобланади. Ҳар доим биз янги қирраларни ўйлаб топишимиз зарур. Бир қараганда, олам жуда катта биз эса ҳар биримиз шахс сифатида унга солиштирганда жуда ҳам кичкинамиз. Лекин ҳақиқат шундан иборатки, шахс оламни ўзгартиради.  Инсонлар ҳар доим янги ва янги нарсаларни ўйлаб топмоқда. Биз китоб ажойиб нарса эканлигига болаларимизни уқтиршимиз зарур. Бир вақтлари Альберт Эйнштейндан сўрашган экан: «Болаларимиз ақлли бўлиши учун нималар қилсак бўлади?» Унинг жавоби оддий ва доно бўлган. «Агар болаларингизнинг ақлли бўлишини хоҳласангиз, уларга эртак китоблар ўқинг. Агар болаларингиз ундан ҳам ақлли бўлишини хоҳласангиз, янада кўпроқ эртаклар ўқинг», деган экан.

INFOLIB, №4, 2016