Нодирбек Норматов,
Ўзбекистон Миллийкутубхонаси
қошидаги чет тилларни
ривожлантириш ва
оммавийлаштириш
маркази волонтёри

В связи с Постановлением Президента Республики Узбекистан « О мерах по дальнейшему совершенствованию системы изучения иностранных языков» от 10 декабря 2012 года и в рамках реализации  Закона Республики Узбекистан «Об образовании» и Национальной программы  по подготовке кадров в стране создана комплексная система обучения иностранным языкам, направленная на формирование гармонично развитого, высокообразованного, современно мыслящего подрастающего поколения. Руководствуясь Постановлением  Президента РУз в 2014 году в Национальной библиотеке Узбекистана был организован центр развития и популяризации иностранных языков. Основной  целью данная  центра является обучение подрастающего поколения иностранным языкам реализация дополнительных программ и услуг по изучению иностранных языков в интересом личности и общества.

Бугунги кунда юртимизда чет тилларни ўрганишни тўғри йўлга қўйилганлиги сабабли, замон талабларига жавоб берувчи таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар, илғор ахборот ва медиа-технологиялар ишлаб чиқилиб ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Бу билан кифояланиб қолмай, республикада таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларини узлуксиз ўрганишни ташкил қилиш, шунингдек, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий материаллар билан таъминлашни янада такомиллаштириш устида иш олиб борилмоқда.

Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан, ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларига ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида, уларнинг жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт-шароит ва имкониятлар яратиш мақсадида бир қанча эзгу ишлар йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси қошидаги чет тилларни ривожлантириш ва оммавийлаштириш маркази – «Your School» («Сизнинг мактабингиз»)нинг ташкил этилишини ҳам бу борада яратилаётган имкониятлар самараси дея баҳолашимиз мумкин.

Ушбу марказ 2014 йил 25 октябрда ташкил этилиб, ундан кўзланган асосий мақсад – Миллий кутубхона ва республикадаги бошқа ахборот-кутубхона муассасалари негизида Ўзбекистонда чет тилларини оммавийлаштиришнинг асосий йўналишларини ривожлантиришда ташкилий ва маслаҳат кўмагини бериш, шахс, жамият, давлат манфаатлари йўлида чет тилларини ўрганиш бўйича қўшимча дастурлар ва хизматларни амалга оширишдан иборат.

Чет тилларни ривожлантириш ва оммавийлаштириш маркази – «Your School»нинг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни белгилаб олган:

– кутубхона фойдаланувчиларининг чет тилларини ўрганишдаги ижодий салоҳиятини ва ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш.

Маълумки,  Миллий кутубхона юртимиз ёшларининг ўзига хос маънавий марказига айланган. Бу ерга мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, талабалар ва умуман китобга меҳр қўйган, ўз устида ишлашни, дунёқарашини шакллантиришни истовчи кўплаб ёшлар ташриф буюрадилар. Улар қайси соҳага қизиқишмасин, чет тиллардан камида биттасини мукаммал эгаллашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган ёшлардир. Қувонарлиси шундаки, кутубхонага аъзо бўлганлар ичида хорижий тилларни тўлиқ эгаллаган, у тилда бийрон сўзлаша оладиган ва энг муҳими, ўз билимини тенгдошлари билан ўртоқлашишга тайёр истеъдод эгалари ҳам анчагина.

Марказ мана шундай истеъдодларни жамлаб, улар атрофига тилсевар тенгдошларни йиғишни асосий вазифа деб билади. Бу йўлнинг афзаллиги нималарда намоён бўлади? Аввало, ёш истеъдод эгалари тенгдошларига сабоқ бериш давомида ўз билимларини мустаҳкамлаб оладилар, зеро ўз устида ишлашнинг энг яхши йўли билганларини бошқаларга ўргатишдир. Қолаверса, замонавий педагогик технологиялар тадбиқи ва халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ёшлар ёши катта ўқитувчилардан кўра, ўз тенгдошларидан билим олишга иштиёқманд бўлади-лар. «Тенгдош-тенгдошга» тамойили чет тилларни ўрганишда айниқса, катта самара беради: Бунда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги анъанавий «тўсиқ»лар олиб ташланиб, ўзаро тушуниш ва мулоқот осонлашади.

– бошқа мамлакатлар маданияти, анъаналари ва таълим тизими билан танишиш орқали чет тилларни ўрганишни рағбатлантириш.

Чет тилларни ўрганиш орқали биз ўзга маданият, ўзгача дунёқараш ва бегона олам билан танишамиз, тиллашамиз ва диллашамиз. Марказ ҳам, хорижий тилни ўрганишгагина имкон бериб қолмай, ўрганилаётган тил соҳиблари – хорижий халқлар маданияти, урф-одатлари, ёшларининг ҳаёти ва таълим олишларига оид маълумотларни ҳам ўрганишга замин яратади. Бу орқали марказ аъзолари дунёқарашларини бойитадилар, хориждаги тенгдошлари муваффақиятларини ўзлаштирадилар. Бу келгусида халқимиз миллий меросини, маънавий-маърифий бойлигини дунёга танитишда асқотиши мумкин. 

– кутубхона ва марказ томонидан ўтказиладиган тадбирларга  ўқувчи ва талаба ёшларни жалб қилиш орқали жамиятнинг ижтимоий ва ижодий фаол аъзоларини қўллаб-қувватлаш.Юртимиз аҳолисининг олтмиш фоизини ёшлар ташкил этади. Истиқлол йилларида ўсиб-улғайган ёшлар ўзларининг пухта билими,

ижтимоий фаоллиги, халқ хизматидаги фидойилиги билан ажралиб туради. Марказ мана шундай юрт фарзандларини ўз фаоли-ятига кенгроқ жалб қилиш, кутубхонада ўтказиладиган турли хил тадбирларда уларнинг иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор беради.

Бундан кўзланган мақсад нима? Ёшлик – куч-ғайратга тўлиб-тошган, билимга чанқоқлик ва ўзининг нималарга қодир эканлигини кўрсатишга интилиши кучайган давр. Мана шу ниҳоятда катта куч-ғайратини тўғри ўзанга йўналтириш ҳам ёшларнинг ўзлари учун, ҳам жамият, миллат келажаги учун катта самара бериши шубҳасиз. Марказ ижтимоий фаол, ижодкор ёшларни жалб этиб, улар билан суҳбатлар, турли анжуманлар ўтказади, кутубхонанинг аъзолари билан дўстлашиб, биргаликда ҳаракат қилишга ундайди.

– юксак маънавиятга эга ва бошқа халқлар тили, анъаналари ва маданиятига ҳурмат билан ёндашувчи шахсни камол топтириш.

Ўзбек халқи ўзининг бағрикенглиги, меҳмондўстлиги ва барчага ҳурмат билан муносабатда бўлиши билан танилган. Ёшларни халқимизнинг мана шундай асрий қадриятларга содиқ этиб тарбиялашда уларга чет тилларни ўргатиш, шу орқали хорижий халқлар, бошқа миллатлар анъаналари ва маданиятини танитишда катта рол ўйнайди. Марказнинг муҳим вазифаларидан бири ҳам ёшларни айнан ўзга халқлар қадриятларини қадрловчи, маънавияти юксак шахс этиб тарбиялашга ҳисса қўшишдир.

– Ўзбекистон Республикаси таълим ва маданият муассасалари, шунингдек, жамоат ташкилотларининг чет тилларни ривожлантириш ва оммавийлаштиришга оид фаолиятини уйғунлаштириш.

Юқоридаги вазифаларни ташкилотнинг бир ўзи адо эта олмайди. Бунинг учун таълим, маданият ва маънавият соҳасидаги муассасалар, жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги талаб этилади.

Марказ ҳам ўз фаолиятини мана шундай ташкилотлар билан ҳамкорликда кўради, улардан маънавий-маърифий, ижтимоий йўналишлардаги малака ва маҳоратларни ўзлаштиришни кўзда тутиб, ўз навбатида, уларга чет тилларини ўргатиш, оммавийлаштиришга оид тажрибасини улашишга тайёр туради.

Амаллар ниятга қараб бўлади, дейишади. Марказ ҳам ўз олдига эзгу мақсад ва вазифаларни қўйгани боис, оз фурсатда танилди, кўп сонли ёшларни атрофига йиғишга эришди.

Чунончи, бугунги кунда марказда инглиз (10 та гуруҳ), корейс (10 та гуруҳ), япон (2 та гуруҳ) ва хитой (2 та гуруҳ) тиллари ўқитилиши йўлга қўйилган.

Мазкур гуруҳларда жами 700 нафардан зиёд ёшлар чет тил сабоқларини олаётган бўлиб, уларнинг аксариятини инглиз тилини ўрганаётганлар ташкил қилади.

Марказдаги таълим жараёни нимаси билан ажралиб туради?

Аввало, марказда бизнинг тасаввуримизда қотиб қолган эскича дарс усулларидан мутлақо воз кечилган. Хусусан, инглиз тили гуруҳларини олиб қарайдиган бўлсак, у ерда «Debate» (дебат, муҳокама), «Conversation» (суҳбат) ва «My voice» («Менинг овозим» – шахс камолоти дарслари)  усуллари асосида инглиз тили жонли, интерактив тарзда ўргатилади. Бунда ёшлар нафақат чет тилини эгаллашади, балки нутқ маданияти, ўз фикрини ифодалаш ва ҳимоялаш, жамоавий фикрлаш каби кўникмаларга ҳам эга бўладилар.

Келгусида марказ бошқа шарқ ва ғарб тиллари гуруҳларини ҳам очишни режалаштирган. Шунингдек, вилоятлардаги ахборот-кутубхона марказлари қошида ҳам марказнинг бўлинмаларини ташкил қилиш кўзда тутилган.

Ёшларнинг ғайрат-шижоати ҳамда ёши улуғларнинг маслаҳатлари билан иш бошлаган Миллий кутубхона қошидаги чет тилларни ривожлантириш ва оммавийлаштириш маркази – «Your School» («Сизнинг мактабингиз»)-нинг келажаги порлоқ. Ўйлаймизки, яқин ке-лажакда у юртимизда ўз ўрнига эга бўлган таълим марказига айланади.

INFOLIB, №2, 2015